6-январ хабарлари.
Таниқли француз актёри Жерар Депардье Президент В.В.Путин томонидан унга берилган Россия фуқаролигини қабул қилмаслигини билдирган. Давлат рахбари номига йуллаган хатида саньаткор Россия фуқаролиги унинг ўзига ўҳшаб солиқ тўлашни ёқтирмайдиган яқин шериги ва қайлиғи Гугушага ҳам бирга берилмаганидан афсус эканлигини ёзган. Жавоб мактубда Президент турли ўғри ва фирибгарларга ён босмаслик одати ўзини КГБ ташкилотидан олган асосий сабоқларидан бири эканлигига урғу берган. Бу хақида “РИА новости” агентлиги хабар тарқатган.
Х Х Х
Ўзбекистон Молия вазирлиги республикада 1-январ кунидан бошлаб бензин нархи 40 сўмга ошгани ҳақида хабар тарқатган. Шу билан бирга метан-газ нархи 200 сўмга ошганлигини ҳақида эса хабарда ёзилмаган. Бу холатни изоҳлаган молия вазирини муовини ҳар бир нарсага нарх ошиши ҳақида ёзаверсак ҳеч қандай қоғоз етишмаслигини билдирган.
Х Х Х
Уз.А ахборот агентлиги хабар қилади. Вазирлар Маҳкамаси қошидаги “Давлат тили ҳақида қонун”ни тадбиқ қилиш назорат гуруҳи Молия вазирлиги хамда республика Солиқ қумитасини катта миқдорда жаримага тортган. Бунга сабаб қилиб ушбу ташкилотлар томонидан 2012-йил 30-декабр куни “2013-йилдан бошлаб солиқ тўловларни амалга оширишдаги ўзгаришлар хақида” тарқатган қўшма хатида “пеня”, “ставка” “водопровод”, “база”,”актив”, “сумма”, “санкция” каби сўзлар мавжудлиги айтилган. Бундан норози бўлган молия вазири ва солиқ қумитаси раҳбари кечаги кундан бошлаб иш ташлаб, очлик эьлон қилишган. Эртага улар томонидан маҳаллий ва чет эл журналистларига матбуот анжумани ўтказилиши мўлжалланмоқда.
Хабарларни кузатишда давом этамиз.
2013-йил 6-январ Тошкент шахри М .Мансур
Комментариев нет:
Отправить комментарий