Меню

суббота, 5 января 2013 г.

Ўзбекистонда янги телеканаллар оддий антенада кўрсатмайди

Бунинг учун тюнер сотиб олиш керак бўлади.
 2012 йилнинг 31 декабридан бошлаб ЎзМТРКнинг иккита янги телеканали иш бошлаганди.
Дарҳақиқат, Янги йил арафасида яъни 31 декабрь соат 19:00дан бошлаб, "Дунё бўйлаб" ва "Маданият ва маърифат" телеканаллари эфирга узатила бошланди. Бироқ, кўпчилик ушбу янги каналларни телевизор қидқирув тизимидан топа олмаётганини айтмоқда. 
Гап шундаки, янги ташкил этилган телеканаллар бошқа давлат каналлари сингари оддий антенада кўрсатмайди. Уларни томоша қилиш учун "Uzdigital"
хизматидан фойдаланишга тўғри келади. ЎзМТРК мутахассисларининг "Даракчи.uz"га хабар беришларича, "Дунё бўйлаб" телеканали "НТВ" жойлашган частотада, "Маданият ва маърифат" эса "Россия 1" жойлашган манзилда кўрсатилмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, ушбу янги каналлар ҳозирда 6 соатдан эфирга узатилмоқда. Наврўз байрамидан кейин улар ҳам 24 соатлик режимга ўтказилади. 

Жавоҳир

Комментариев нет:

Отправить комментарий