Меню

суббота, 25 марта 2017 г.

"Мирзиёев шунга арзийди"

Суратда Америка-Узбек Конгресс аьзолари Сайловда 2016


Ўзбекнинг Ўзбекистонга алоқаси йўқми?
Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, хориждаги ўзбекларга ўз ватанига йўл очишини сўраб мурожаат ёзгандим. Бошқа хатларим, таклифларимга жавоб олдим, аммо шунисига жавоб бўлмади. 
Гап ўзим ҳақимда эмас. Ўзим қайта олмаслигимни, Ўзбекистонга сиғмаслигимни билардим ва "шунинг учун бориш ниятим йўқ, мабодо борсам ҳам қисқа муддатли меҳмон сифатида бориб қайтаман, мамлакат демократик-ҳуқуқий давлатга айланса, олисдан бўлсада, кимгадир ёки кимларгадир бизнесс соҳасида имконим қадар ёрдам қилишим мумкин", деган гапларни
айтгандим.
 Сиёсий қувғиндагиларнинг кўпчилиги ватанга қайтиш иштиёқи билан яшайди ва ҳеч бўлмаганда зиёрат қилиб келсам, деган умидда. Кимдир онасини, бошқа биров отасини бориб кўрмоқчи, ўтганларининг қабрини зиёрат этмоқчи, яқинларининг тўйида қатнашмоқчи, қиз узатиб, ўғил уйлантирмоқчи ва ҳоказо.
Россия урусча гапирганларга фуқаролик бермоқчи, Қозоғистон хориждагиларини азматим, деб эълон қилди, Ўзбекистон эса ўз ватандошининг юзига эшик ёпмоқда. Борганларини аэропортдан қайтариб юбормоқда. Ўзбекнинг фахри ҳисобланган ёзувчи Ҳамид Исмоилни қабул қилишмагани, инсон ҳуқуқлари фаоли Рафиқ Ғаниев ва бошқа кўплаб ўзбеклар Ўзбекистонга киритилмагани гап бошқа, иш бошқа деган фикрни мустаҳкамламоқда.
Хўп, мухолифатчи, мухолифлар ёмон дейлик. Чунки шу "ёмон"лар дунё расман золим, деб тан олган Ислом Каримовнинг жиноятларини гапириб келишди. Лекин улар ҳалига қадар 25 йиллик жиноятларга Шавкат Мирзиёевни шерик тутмай, бағри кенглик қилишмоқда. Шунда ҳам улардан чўчилмоқда ва бунинг руҳий-психологик сабаблари бор. Бу алоҳида мавзи ва бу ҳақда алоҳида ёзамиз. Ҳозир эса Шавкат Мирзиёевни бевосита, очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаганлар, ўзини унинг тарафдори деб билганларга ҳам қўл силтанаётгани ҳақида эслатмоқчиман.
Шулардан бири АҚШда яшаётган муҳожир Бахтиёр Ҳасан. У "Фейсбук"да Мирзиёевни қўллаш гуруҳини тузган. Қанча маломатларга қолиб бўлсада Мирзиёевнинг имиджини ошириш учун хизмат қилди. Камина унга "Мақтов мадҳияга айланиб кетмоқда-ку?", деганда "Мирзиёев шунга арзийди" деб жавоб берган. Худди шундай жавобни ва Ўзбекистон президентига ишончни Зокир Али ва бошқаларда ҳам кўрдим.
Улар мамлакатда ўзгариш бўлди ва Ўзбекистон ўзбекларга қучоқ очади, деб ўйладилар. Лекин ҳалига қадар уларнинг мурожаатлари қондирилмади. Агар Ўзбекистон шундайларга қучоқ очмаса, кимга очади? Бу саволнинг жавобини тахмин қиламан. Аммо Мирзиёев каминанинг тахминини ҳақиқатга айлантирмай, ҳеч бўлмаганда ўз тарафдорларига эшик очишини истардим.
Жаҳонгир Муҳаммад.

Комментариев нет:

Отправить комментарий