Меню

понедельник, 31 декабря 2012 г.

Ўзбекистонда янги йил қорбобо билан, аммо қорсиз... Бу ҳам Каримовнинг айбими???

Янги йилни қор билан фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудлари кутиб олади
Якунланаётган йилнинг охирги ойи ҳақиқий қиш об-ҳавосини олиб келди.

Декабрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистонда қор ёғди ва Ўрта Осиёга хос бўлмаган жиддий совуқлар ҳукмрон бўлди. Тўғри, совуқ кунлар баъзан ҳарорат кўтарилиши билан ҳам кечди. 

2012 йилнинг охириги кунларида эса нормадан 5-6 даража (баъзи жойларда 10-12 даража) паст бўлган изғиринли совуқдан сўнг ҳарорат яна кўтарила бошлади. Тунлари совуқ бўлишига қарамасдан, кундузи ҳарорат 5-7 даражагача исийди.


Ўзгидромат бош синоптиги Ирина Зайцеванинг OLAM.uz таҳририятига берган маълумотига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида 30-31 декабрь кунлари ёғинлар бўлмайди, фақат шимолий ҳудудлардаги аҳолигина Янги йилни қор билан кутиб олади. Янги 2013 йилнинг биринчи кунида эса мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб қор кўринишидаги ёғинлар бўлади, кундузи ҳарорат 0-3 даража совуқ бўлади.

Шунингдек, 4 январь куни ҳам бутун республика бўйлаб қор ёғади. Кечаси ҳарорат 5-10 даража совуқ атрофида бўлади, кундузи эса ҳарорат 3 даража совуқдан 2 даража иссиққача кўтарилади. 

Амал қилинг! Шайтонни сўкманг, балки...


Динимиз бизга лаънатлашни, сўкишни буюрмаган. Шунинг учун лаънатламаслик, сўк­маслик, ҳақорат қилмаслик мусулмонга хос хислатдир. 

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деганлар:

«Менинг саҳобаларимни ёмонламанг, жоним измида бўлган Зотга қасамки, агар бирортангиз хайр­ли ишларга Уҳуд тоғича олтин сарфлаганида ҳам, саҳобаларим қозонган шарафнинг бир заррасига эриша олмайди»;

«ўлганларни сўкманг, зеро, улар қилган амалларининг оқибатини кўргандирлар»;

«Безгакни сўкманг, у туфайли одамларнинг гуноҳлари кечирилади»;

«Шайтонни сўкманг, балки унинг ёмонликларидан паноҳ беришини Аллоҳдан сўранг».

Ана шундай, динимиз ҳатто лаънатланган шайтонни ҳам сўкиш, лаънатлашдан қайтарган. Сў­киш ўрнига унинг ёмонлигидан паноҳ сў­раб, Аллоҳ таолога ёлвориш буюрилган. Чунки шайтонни сўкиш ожизликдан, Аллоҳдан паноҳ сўраш эса имон мустаҳкамлигидан далолатдир.

Шундай ибратли сўз бор: «Қоронғуликни сўкиб ўтирмай, шамни ёқа қолсанг-чи...» Зеро, қоронғуликни қанча сўкмайлик, у ўзгармайди. Уни ёритиш йўлини излашимиз лозим.

Шуни билиб олайлик, кимни бўлса-да, лаънатлаш, сўкиш туфайли бизга заррача ажр берилмайди. Зеро, сўкиш мусулмоннинг бажармаса гуноҳ ёзиладиган бурчлари сирасига кирмайди.

Олимлардан бири бун­дай деган: «Агар киши бутун умри давомида Фиръавн, Абу Жаҳл ёки шайтон ҳақида бир оғиз ҳам ёмон сўз айтмаган бўлса, бунинг учун Аллоҳ таоло уни жазоламайди. Аммо у бирор одам ҳа­қида бир оҚиз бўл­са-да, туҳмат ё ҳақорат гапни айтган бўлса, ҳисобга тортилиши аниқ».

 
Валийлар ибрати. Менинг вазифам...

Иброҳим Адҳам бир боғни қўриқлар эди. Боғ эгаси бир куни унга:

– Ширин анордан келтир! – дея буюрди. У бир товоқ анор териб келди. Аммо анорларнинг ҳаммаси нордон чиқди. Боғ эгаси иккинчи бор:

– Нордон эмас, ширин анор териб кел! – деди.

У яна келтирди. Анорлар бу гал ҳам нордон чиқди. Ҳайрон бўлган боғ эгаси:

– Субҳаналлоҳ! Шунча пайтдан буён боғимда қоровулсан. Нега энди ширин анорни нордонидан ажратолмайсан? – деди жаҳл қилиб.

Иброҳим Адҳам:

– Менинг вазифам боғни қўриқлаш. Анорларни еб, қайси ширин, қайси нордон эканини аниқлаш эмас, – дея жавоб берди.

Унинг ҳалоллигидан таъсирланган боғ эгаси:

– Сенинг гапларингни эшитиб, худди Иброҳим Адҳамга ўхшайсан-а, дегим келяпти, – деди.

Иброҳим Адҳам ўзини танитмаслик учун боғни тарк этди...

bekajon gazetasidan olindi

Ўзбекистонда ўқитувчилар диктатура режимининг қулларидир

Намоз Нормўмин
Ўзбекистонда ўқитувчилар нафақат диктатуранинг қулларидир, балки ўзлари билиб билмай ортларидан янги қулларни мажбуран яратаёган кўрлардир ҳам... Айнан мен долзарб мавзу деб мақола ёзаётганлигимда Намоз Нормўмин олдинроқ "боплаб" қўядилар... (Мистер Қалампир)

Маълумки табибларнинг хатоси бир онда, ўқитувчиларнинг хатоси эса вақт ўтиши билан ўртага чиқади. Яъни, ўқитувчилик касби ва ўқитувчиларнинг роли жамиятда ниҳоятда каттадир. Шунинг учун ҳам инсонлар ўз устозларини ота-оналари каби бўлмаса ҳам уларга яқин даражада ҳурмат қиладилар. Бунинг сабаби ўқитувчилар жамиятнинг илмий ва маънавий ижодкорлари ҳисобланади. Мамлакат келажагини белгилайдиган ёшларнинг тафаккури айнан мактабда, яъни ўқитувчилардан ўрганган илмлар туфайли шаклланади..

Шундай экан, бугунги Ўзбекистонда мактаб, лицей ва коллежлардаги ўқитувчиларнинг аҳволи қандай? Улар ўзлари қилаётган ишлардан мамнунларми? Ўзларининг ижтимоий ҳоларидан, яъни жамият ва давлат тарафидан меҳнатларининг қадрланишига қандай қарайдилар?
Ўзбекистондаги режимнинг ғайриинсоний эканлиги мамлакатимизда ҳам, хорижда ҳам ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқатдир. Бугунги Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари паймол қилинаётган, яъни инсон қадри ерга урилаётган энг қолоқ давлатлардан биридир. Афсуски, диктатура сиёсати ижтимоий ҳаётнинг бутун соҳаларига ўз заҳарини сочган. Бу заҳардан насибини олган ижтимоий гуруҳлардан бири ҳеч шубҳасиз ўқитувчилардир…
Ўзбекистон мустақилликга эришгандан кейин янги давлат тизимини яратиш ва ижтимоий соҳаларни бу тизимга кўра шакллантириш каби муҳим масала ўртага чиққанди. Албатта, бу вазифанинг бажарилиши учун сиёсий истиқрор ва кучли иқтисодий заминга эҳтиёж бор эди.
Шу билан бирга шахс, жамият ва давлат тараққиётининг мафкуравий асослари, ҳар бир соҳа мутахассисларининг бу соҳанинг тараққиётига ҳисса қўшиши учун эркинлик ва адолатга асосланган шарт шароитларни вужудга келтириш муҳим эди. Айнан мана шу нуқталарда Каримов диктатураси фуқароларнинг ва ижтимоий тоифаларнинг бутун умидларини пучга чиқарди. Яъни, сиёсий барқарорликни сақлашнинг зўровонлик (авторитар) йўли танланди. Янги жамиятнинг соғлом мафкуравий асосларини яратиш у ёқда турсин, жамиятда бунинг учун лозим бўлган ҳурфикрлилик ва ижод муҳити йўқ қилинди. Натижада таълим тарбия соҳаси “бошсиз” қолди, ўқитувчилар ўқитиш ишидан сунъий равишда узоқлаштирилдилар.
Яъни, ўқитувчилар ўз касбларининг ғоявий асосларини йўқотдилар, бу эса ўз ўрнида она тили, адабиёт, тарих, жамиятшунослик каби ўқувчиларнинг шахсиятида миллий, маънавий ва ахлоқий хусусиятларни шакллантирадиган фанлар моҳиятининг йўқолишига олиб келди. Крилл ҳарфларидан лотин алифбосига ўтилиши, бу йўлдаги қарорсизлик эса ўлганни устига чиқиб тепиш натижасини берди.
Каримов диктатурасининг бутун жамиятга, шу жумладан таълим тизмига берган яна бир зарбаси эски социалистик иқтисод шаклидан янги бозор иқтисодига ўтиш жараёнида ўзига “хос ва мос” сиёсат олиб борганидир. Бу ишда ҳам аниқ сиёсат ўтказилмади, на социалистик иқтисод сиёсати тарк қилинди, на да хусусий мулкчиликка ва эркин иқтисодий муносабатларга асосланган бозор иқтисоди жорий қилинди.
Натижада шундайига ҳам йўлини йўқотган таълим тизими ва унинг ходими бўлган ўқитувчилар мактабларда, лицейларда, коллежларда ва олий таълим даргоҳларида ўз билганича “ўқитувчилик” қила бошладилар. Тўғрироғи ўқитувчилар ўқитувчи бўлишдан чиқишди, таълим даргоҳларида порахўрларга, шаҳар кўчаларида таксичиларга, шаҳар бозорларида мардикорларга, пахта далаларида теримчиларга, ўз томорқаларида эса деҳқонларга айландилар. Каримов диктатураси бу шаклда ҳоли вой бўлган ўқитувчилик касбининг қадрини янада кўпроқ ерга уриш учун қўшимча “тадбирларни” ҳам унутмагандир.
Масалан, ўқитувчилар бюджет аҳли эканлиги маълум. Режим уларга ўлмаслик даражасига маош беради, аммо ўқитувчнинг маошидан ёқмаган электириги ва гази учун пул ушлаб қолинади. Маош ҳисобга жўнатиладиган жойларда бечора ўқитувчи маошини ўзи ололмайди, унга маошини олиб берадиганлар эса маошнинг 10-15 % га шерик бўлади. Ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг айтишича уларга энг алам қиладиган нарса шунча хўрликлардан кейин яна уларга диктатор Каримовнинг маъносиз “асарларини” ўрганишлари ва ўқувчиларга ўргатишга мажбурланишларидир…
Бугун Ўзбекистонда ўқитувчилар моддий ва маънавий жиҳатдан мана шундай аянчли ҳолдалар. Улардан бир қисми аллақачон бу шарафли касбни тарк этиб, мамлакатимизда ва хориж давлатларда қора ишчиликни танлаганлар. Бошқалари эса чор -ночор номигагина бўлса ҳам ҳар куни мактабларга бориб қайтадилар. Чунки қадрсизланган касбларини хўжакўрсинга давом эттирамасалар, бола чақалари оч қолиши мумкин. Яъни, қуллик занжирини истамасалар ҳам жаранглатиб юришга мажбурдирлар…
Ўқитувчилар ҳаётида изоҳ қилиб бўлмайдиган ишларга уларнинг шаҳар кўчаларини тозалаш, қурилиш ишларига мажбурий шаклда жалб қилиш, давлат қуриб бераётган уйларни сотиб олишга мажбурлаш, бу уйларнинг қурулишида бепул ишлаб бериш каби ҳолларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.
Жамиятдаги умумий инқироз ва таназзул афсуски ўқитувчиларнинг кундалик ҳаётида ҳам порахўрлик, ароқхўрлик ва бошқа маънавиятсизликлар кўринишида акс этгандир.
Бу айтилганлар бугунги Ўзбекистонда инкор қилиб бўлмас ҳақиқатлардир. Бундай инқироз ва жоҳилият манзараси учун ҳеч шубҳасиз унга асос солган Диктатор бош айбдордир. Шу билан бирга жамиятнинг умумий аҳволи учун ҳамма қатори ўқитувчиларнинг ҳам масъулияти бор. Чунки ўқиш, ўқитиш, жоҳилиятга, зулмга, ахлоқсизлик ва маънавиятсизликка қарши чиқиш энг аввало ўқитувчиларнинг вазифасидир.
Бу маънода айниқса ёш ўқитувчилар Ўзбекистоннинг мавжуд режимдан қутулиши учун ўз ҳиссаларини қўшишлари шартдир. Бунинг учун эса ҳар бир ўқитувчи режимнинг зулми ва ҳаётнинг бутун қийинчиликларига қарамасдан аввало ўз шахсида илм, эътиқод, эркинлик, адолат, маърифат, инсон ҳуқуларига амал қилиш каби шахсни ва жамиятни тараққиётга етаклайдиган хусусиятларга эга бўлиши керак.
Мавжуд шартларда халқимизнинг диктатурадан қутулиши учун барча ўқитувчиларимиздан бундай жасоратли қадам отишларини кутиш балки нотўғридир. Аммо озчилик, айниқса ёш ўқитувчиларнинг, ўзларининг, оилаларининг ва ватанимизнинг келажагани ўйлаган ҳолда, зулм режимга қарши туриш вазифалари эканлигини эсда тутишларини истардик.


Намоз Нормўмин,
27 декабрь 2012 йил.

Ризо ака! Туғилган кун муборак!

Ҳурматли Ризо ака Обидов!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Ҳурматли азиз оилангиз доимо тинч бўлсин!
Сизнинг қилаётган ишларингиз рекорд даражасида!
Бу давр мен учун ажойиб вақт бўлди.
Доим шундай кучли бўлиб қолинг.
Янги йиллар муборак!!!
Сиз ва азиз дўстингиз Жаҳонгир Муҳаммад ажойиб инсонсизлар!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан шогирдларингиздан бири -Мистер Қалампир

Жаҳонгир Муҳаммад: Янги йилингиз муборак бўлсин!


Мана яна бир йил ортда қолди. Бу йилнинг залворли қувончлари бўлмади. Майда-чуйда қувончлар эса катта ғамларнинг остида эзилиб кетди. Эврил Турон, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев, Дилмурод Саййид каби фидойилар бу йил ҳам зиндон ичида қолдилар.

Ўзбекистонда ҳали эркинлик йўқ!
Ҳали ҳам зулм тахтни ишғол этган!
Султонлар роҳатда…
Миллат азобда…
Шоҳнинг дилларида ҳамон ёлғон дарахтлари ўсмоқда!
Ростнинг бўйи каллакланган, кесилган…
Элнинг қозонида ёвғон қайнамоқда!
Рисқнинг йўли бекилган…
Болакайнинг бармоқларини чаноқлар тилган…


Ёшларнинг умри элчихоналар ёнида…
Мардикорлик кўчаларида тўкилган!
Бошларнинг ақлдори чопилган,
Ақлсизроғи эшакка тескари минган.
Кимдир йиғламоқда гирён-гирён,
Кимдир тўй қилишдан бўшамайди.
Дунёнинг кўзлари кўр бўлган…
Ўтмиш ўлган, келажак чала жон!
Бу фақат 2012 йилга хос эмас.
Балки ўзбек учун кейинги 20 йилнинг бўёқлари бу.
Рангсиз бўёқлар…
Нега рангсиз?
Чунки қора рангдан безиб кетдик деганлар кўпайди.
Истасангиз қизил рангга бўянг бу йилларни худди ҳар йилга битта ном берган каби!
Фарқи йўқ! Ранглар ҳам ўзгартира олмас бу йилларни, бу йўлларни!
Фақат умид қайта қурар бу йўлларни.
Сизни умид тарк этмасин, умид Сизни янги йўлларга бошласин! Янги йилларга бошласин!
Саодат салтанати – эркинлик шамоли кўксингизда тахт солсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!


2013 год - судьбоносный


Говорят, 2013 год - судьбоносный. Уж не знаю, почему Год Змеи такой, вот определяющий что-то для людей, страны... Во всяком случае, таковыми были 1917 и 1941 годы - памятные для многих жителей Советского Союза...
Может, 2013 станет переломным для Узбекистана? Отправится на небеса осточертевший всем самодур-кровосос узбекский диктатор, и наступит более-менее лучшая ситуация в нашей стране. Не заслуживает Узбекистан места самой худшей дыры в мире, как Сомали или Судан! Хочу лучшего благополучия для мой родины.
Итак, друзья...
Пускай Новый годж будет счастливым для узбекского народа! Будут новые РЕАЛЬНЫЕ рабочие места для узбекистанцев, РЕАЛЬНЫЕ доходы у семей, РЕАЛЬНОЕ образование у молодежи, РЕАЛЬНАЯ прибыль у фермеров и бизнесменов! Чтобы стало меньше хапужников в хокимиятах и министерствах, а наши соседи - казахи, туркмены, таджики и кыргызы стали нашими лучшими друзьями!
Всем здоровья и радостей в 2013-м!

УМИДчи ёшлар ва собиқ ТУРК ЛИЦЕЙИ ўқувчилар диққатига!

Ҳурматли азиз дўстларим!
Қайси бирингиз аёл ва қайси бирингиз эркак. (Турк лицейлари ҳисобида Тошкент шаҳри ва Андижонда қиз болалар лицейи ҳам мавжуд эди)
Лекин ортга назар ташласак, барчамизнинг ёшлигимиз ажойиб ўтганини кўрмоқдамиз.
Лекин бизнинг орзу умидларимиз сал "ўхшамай" қолди.
Негалигини барчамиз яхши биламиз.
Қайси биримиз МХХ бўлиб номардлик йўлига ҳам ўтиб кетдик, қайси биримиз олдинги соф қалбимизни йўқотиб бўлдик.
Сизлардан илтимос!
"Дунё овози" сайтига боғланинг.
---------------------------
Собиқ "Умид"чи ва Турк лицейи ўқувчиси, ва бир неча бор порахўр домлаларнинг аҳмоқликларига қарши олий ўқув юртларини ташлаб кетган, сизларнинг чин дўстингиз-Мистер Қалампир

Ризо Обиднинг туғилган куни муносабати билан табриклардан...

                               Абдуқодир Саттаров31 декабря 2012 г., 11:05

Ассалому-алайкум РИЗОБЕК!
Аввало сизга тинчлик-омонлик тилайман! Таваллуд айёмингиз муборак булсин!
Орзу-хавасларингиз доим бароридан келсин! Мухлисларингиз янада кўпаяверсин ! Қўшолоқ байрамлар муборак бўлсин!

Дастурхонда ноз-у-неъматлар,,
Кўрсатилар иззат,хурматлар...
Турли-туман оби рахматлар...
Чунки бугун РИЗОБЕК туғилган кун
!

Янги йил табриги

Тошпулат Рахматуллаев

Ҳурматли дўстлар, азизларим!
Мана, яна бир йилга якун ясаб, янгисига ўтиш арафасида турибмиз. Ўтаётган йилдан кутган айрим орзуларимиз рўёбга чиқди, айримларини эса келаётган йилнинг орзу-умидлари рўйхатига киритиб қўямиз. Ҳа, биз Янги йилни янги орзулар билан қаршилашга одатланиб қолганмиз. Яқинларимизни табриклаганда ҳам уларга энг эзгу ниятларимизни билдирамиз. 
Биз Янги йилни байрам қиларканмиз, бунинг остида ҳеч қандай
диний, сиёсий ёки қандайдир бошқа мақсадни назарга тутмаймиз. Аксариятимиз “Бу бизнинг байрамми ёки бизга ётми”, деган саволларни ўзимизга бермаймиз. Байрамни эски йил сарҳисоби ва Янги йилнинг кириб келиши сифатида нишонлишга ўрганиб қолганмиз. Чунки бизда қабул қилинган тақвим – календарь бўйича 1 январда йил янгиланади. Шу, холос. 
Келинг, ҳар хил хаёллар билан бошимизни банд қилмасдан, Янги йил кириб келишини нишонлаб, бир-биримизга эзгу истаклар баён қилайлик. Кўпнинг дуоси, иншооллоҳ, ижобат бўлғай!
Янги йил муборак, азизлар!
Ҳурмат билан, 

РИЗО ОБИДГА ЙЎЛЛАНГАН ТАБРИКЛАР...


  • Zohidjon Zakirov Оиламиз Номидан дадам ва мен номимдан кутламиз!
    Tagbay Razzakov Дўстим Ризо Обид, 55 ёшингиз муборак бўлсин! Доимо адолатни тараннум этувчи ўткир қалам соҳиби бўлиб қолинг!


Ризо ака-ми? 55 эмас, 5 ёшга кирдилар ( ҳажвий табрик)

Ризо ака-ми? 55 эмас, 5 ёшга кирдилар
 ( ҳажвий табрик)

Ассалом алейкум Ҳўрматли Жаҳонгир ака,бу сафар сизга қарши гапираман.Дарров хапа бўлиб менга атаб рррўббоий ёзмайсиз, олдиндан айтиб қуйсам яхши-да,жуда чарчаганман рррубоийчи Скандинавиядаги мулла-мухолифат бошқозилардан...
 Ризо Обидов ва Жаҳонгир Муҳаммад.



Сиз рубоий ёзмайсиз биламан ахир-у, аммо Ҳурматли Ризо Обидов,устозим 55га кирганлари йуқ...Ризо ака 55ни урган бўлсалар энди йигитча бўлдилар-да,исбот қилай-ми? ))) Ризо акани бир одатлари ҳам курсатади,мен Ризо ака билан худди ёшликдан маҳаладаги қум устида мошинача уйнаб бирга катта бўлгандай,майин гаплари ва бу инсонни жуда куп одатлари шуни курсатадики бу инсон худди узимни ёшлигимдаги ошнамга ухшаб кетадилар...

Мен айтмокчиманки Ризо акадай мард,одмийгина,одамни ажратмайдигон, дили пок ва жувон инсон йуқдир..

  Мен Ризо акани Устоз ва узимдан катта деб ҳурмат қиламан ва баръакси узимни ёшлигимдаги ошнам ҳам деб Ризо акага инжиклик ҳам қиламан.тортишамиз ҳам бази вақт..,айниқса,командировка пайтларида))),гаплашмай ҳам қуямиз,фарқи йуқ бизга...куряпсизми уришиб тортишсак ҳам барбир одам ажратмайдилар бу инсон...ва ҳатто билиб бўлганман қачон уришамиз ёки қачон жаҳллари чиқади, мен тел қилиб жинларига тегаман,...узлари ҳам биладилар,иможимиз йуқ биз ёшлигдан бирга уйнаб катта булгандаймиз уришсак ҳам, тортишсак ҳам доимо Ризо акамни мардлиги мард...

Бу инсонни мен ҳам акам ва ҳам ёшликдаги ошнам дейман...

55га кирган булсалар демак мен 2011йилда танишган бўлсам,яъни ёшлигимдаги ошнамни топган бўлсам,яъни Ризо акани битта бешларини баралло олиб ташлаб гапираман,натижа демак Ризо акам ҳали енди 5 ёшга тўлдилар...Бу тажриба Мардикоршунос Трансплатор Лабораториясида кашф килган тажрибамдир,демак Ризо акам Устоз шогирдни Лабораторияси мехмнони булдилар,

Зодруз Муборак Ризо ака!!! соғлик ва омонлик барча орзуларингиз амалга ошсин.
Янги йилингиз эса орқадаги хамма йилларни босиб ташаб, бу йил сиз учун ғойибидан дунёдаги яхшиликни келтирсин,хонадониздан доимо шодлик ўзилмасин,хар сафаргидай кулиб уйнаб юринг ака...
Ҳурмат билан,
Сизни қайсар 5 ёшингиздаги дўстингиз

Мардикоршунос ва Мухолифатшунос
      entertainment@Picture present
                      2012 

воскресенье, 30 декабря 2012 г.

Тулкининг фаросати


Бир ўлкада овчилар шерларни қириб ташлаш учун уларни таъқиб қила бошлабди. Шерлар эса овчилар қўлига тушмаслик учун тумтарақай қочиб қолишибди. Шу аснода ҳайвонлар улар ортидан бир тулкининг ҳам қочиб кетаётганини кўришибди. Ундан:

– Ҳа, тулкивой йўл бўлсин, оёқни қўлга олиб қочяпсан? – деб сўрашибди. Тулки ҳарсиллаб:
– Овчилар шерларга қарши уруш очишди, шунга қочяпман, – дебди.
Ҳайвонлар ҳайрон бўлиб:
– Шерларга қирон келган бўлса, сенга нима, ахир сен тулкисан-ку, – дейишибди.
Тулки бошини сарак-сарак қилиб:
– Тулкиликка тулкиману аммо овчиларга буни исботлагунча мўйнам тери бозорига чиқиб кетади-да! – дебди.

Дўстлар қутловидан

Биринчи январ-Ризо ОБИД туғилган кун
rizo
 55
Ундан илҳомланиб интернетда радиолар кўпая бошлади…

Ҳар бир инсоннинг бармоқ излари ўзига хос бўлгани каби, унинг йўли ҳам ўзига хос ва ўзига оид бўлади. Аммо бармоқ излари Худо томонидан берилган ҳадя бўлса, инсоннинг йўли унинг ўзига боғлиқдир, чунки бу йўлни унинг ўзи яратади. Бунинг учун Тангри унга шундай яратувчилик қобилиятини ато этган. Кимдир буни ишга солади, кимдир ялқовлик қилади.
Ялқовлик инсонни ўз йўлини яратолмай, бошқаларнинг йўлидан кетишга, уларга тобе бўлишга, қул каби яшашга, уларнинг қилмишларига шерик бўлишга олиб боради. Бу эса инсоннинг инсон каби эмас, бечора қул каби яшашга маҳкум этади. У ўз эркинлиги ва ҳурриятидан айрилиб қолади. Бу жамиятимиз учун типик ҳолга айланди.
Демак, шундай шароитда мустақиллигини сақлаб қололган инсонгина ўз йўлига эга бўлади. Ризо Обид ана шундай инсонлардан биридир. Шунинг учун ҳам кимдир унга ҳавас қилади, кимдир ҳасад.
Баъзилар хат ёзиб “Ризо Обидни тўхтатинг, бўлмаса пачағини чиқариб юборамиз”, деб пўписа қиладилар. Бу бечораликдир. Аслида бу ўз бечоралигини кўрсатиб, Ризо Обид қаршисидаги ожизлигини тан олишдир. Бундайлар жуда яхши биладиларки, Ризо Обидни тўхтатиш кимнингдир қўлида эмас. Бошқача айтганда пўписачилар каби Ризо Обид кимгадир ишламайди ва кимнингдир қулимас. У нафақат инсон сифатида, балки журналист сифатида ҳам ўз мустақиллигини сақлаб қололган ноёб журналистдир.
У жасоратли инсон. Ҳеч кимдан қўрқмайди ва ҳар қандай одамга ўз сўзини очиқ, мардона айта олади. Ҳамма ҳам бунга қодир эмас. Кимдир кимгадир молиявий қул, кимдир кимгадир мафкуравий қул, кимдир кимгадир шунчаки қул. Бу инкор этилмайдиган ҳақиқат. Лекин Ризо Обид ўзи ўзига бек.
Қуллар бундай инсонларни ҳаётда кўп нарсага эришмайди, деб ўйлайдилар ва шуни иддао қиладилар. Аксинча, ҳаётда худди мана шундай инсонлар жуда кўп нарсага эришадилар.
Ризо Обид “Замондош” деган сайт яратди. Ҳар томондан кўчириладиган дайжест эмас, мустақил сайт. У дедилар-бу дедилар, охири тан олдилар. Чунки ҳеч ким бунчалик ўқувчиси кўп бўлган ва Каримовнинг қонхўр режимига бундай кучли зарба берадиган бошқа том маънодаги мустақил сайт яратолмади ҳали.
У интернетдаги биринчи ўзбекча радиони ишга туширди.
У интернетдаги биринчи ўзбекча ТВга асос солди. Ундан илҳомланиб, ТВлар ҳаракати бошланди…
У бир қанча ёшларга устозлик қилди ва улар маддоҳлик ёки қулликни эмас, ундан ўз йўлларига соҳиб бўлишни ўргандилар.
Бугун том маънодаги мустақил ўзбек журналистикаси ҳақида гап кетадиган бўлса, “Замондош”га ва унинг асосчиси Ризо Обидга тенг келадигани йўқ ҳисоби.
Уни тан олишни истамаслик, аслида уни тан олишдир.
Албатта, ҳар бир инсон камчиликлардан холи эмас. Менда бўлгани каби унда ҳам бундай камчиликлар бор. Лекин бу камчиликлар у ҳеч қандай манфаат кутмаган ҳолда халқимиз ва мамлакатимиз озодлиги учун қилаётган ишлар олдида ҳечдир. Биз бундай инсонларни қадрлашни ўрганишимиз керак. Мамлакат ва миллатга умуман хизмати сингмаган ёки зарари текканларни мақтаб, Ризо Обид каби фидойиларни кўрмаслик қалби сўқирликдир. Таассуфки, бу ҳам давримизга хос иллатга айланди.
Ёзганларимни шахсий қарашларим, Ризо Обид таваллуд кунидаги ўйларим, деб бир томонга суринг, лекин Тангри таоллони ўртага қўйиб айтингчи, Ризо Обиднинг сайтини ҳар куни нега очасиз? Нимадир ўқиш, нимадир олиш учун, тўғрими? Демак унинг ҳаққи сизга ўтмоқда. Тангри бандаларига баҳо беришда худди ана шу нарсага қарайди ва мукофотлантиради.
Туғилган куни баҳонасида унга қоп-қоп мақтовлар ёғдириш мумкин, лекин ҳаммаси тўпланиб, ана шу мукофотга тенг бўлолмайди.
Ризо Обид 55 ни “урибди”. “Беш” деган ибора бор. “Ишлар беш” деймиз. Ишлар зўр дегани. Бу сафар беш бўлганда ҳам қўшалоқ беш -55. Саломатлик ва саодат каби қўшалоқ. Тилагимиз 55 соҳиби олтмишни ортда қолдириб, етмишни етаклаб, саксондан сакраб, тўқсонни тўққиллатиб, отасининг изини босиб, юз билан юзлашганда ҳам саломатлик ва саодат уни тарк этмасин, бугунги каби мустақил Ризо Обид бўлиб қолсин!
Бу дунёда инсон учун ҳурлик, мустақилликдан қимматлироқ бойлик йўқ. Ризо Обид ана шу ноёб бойликнинг соҳиби экан, тилагимиз буни ҳеч қачон йўқотмасин!
Жаҳонгир Муҳаммад.
jahonnoma.com

Яна қанақанги туғилган кун?...

(ХАНДА)
Ёдгор Обиднинг туғилган кунини биринчилардан бўлиб нишонлашни истаган братан ўз сайтида қутловни яхшилаб ёпиштириб қўйганди. Буни кўрган "кўролмаслар" братаннинг қилган ишини ҳажвга олишиб уни тоза хуноб қилишгача боришганди.
Братан бугун эрталаб уйғониб қарасаки, интернет саҳифаларда яна Обиднинг туғилган куни дея табриклар бошланиб кетган экан. Бироз олдин туғилган кунини ўтказган эдикку дея иккиланибди.
 Балки Ёдгор Обиднинг туғилган кунини бирортаси кечикиб нишонлаётган бўлиши мумкинку.

Демак мендан ризо бўлинг рози бўлинг кечикканимга дея Ризо Обид яъни Обид ака рози бўлсин қабилида бўлса керак дея яна бир бор яхшилаб табрикламоқчи бўлиб қўшиқ куйлашни бошлабди.
Буни эшитган дўстлари яна унинг сайтига изоҳлар ёзиб Ёдгор Обид 55 да эмас, бунга эътибор бер деб огоҳлантиришибди.
Лекин тажанг бўлган братан олдинги хатосини такрорламаслик учун ақлли гап қилибди.
"Ким ҳам ўз туғилган кунини фейсбукда тўғри ёзарди!"
Кейин гитарани қўлга олиб туғилган кун қўшиғини куйлашни машқ қила бошлабди.

Рози бўлинг ака мендан,
Майли Ризо Обид магар,
Ёдгор Обид, Ризо Обид,
Туғилган кун бўлса агар,
Туғилган кун билан....
Туғилган кун билан....

Ёдгор Обид ижодидан

Мен ва дўстларим...

Дунёдаги ҳечбир китобга
Битилмаган бизнинг сўзимиз
Қалбдан кечди. Ва келди тобга,
Ёна - ёна айтдик ўзимиз.

Дардлар ҳам ўз рангида қолди,
Ўзгартмадик ўкинч бўёғин.
Тақдир не - не йўлларга солди...
Ўзингизга аён бу ёғи.

Кўксимизда ўртанди алам -
Юрт бошига келганда бало.
Аламларга айландик биз ҳам...
Ва қасосга ундовчи садо.

Ҳар одимда - ўлим ёнма - ён,
Борлиққа тик боқди кўзимиз.
Яратганга келтириб имон -
Ҳақ сўзини айтдик ўзимиз.

Соли Нави 2013 Муборак Бод!


Хамаи Шумоёнро бо фарорасии Соли нави мелодӣ табрику муборакбод менамоем!

Иди Соли нав яке аз дӯстдоштатарин ҷашнҳост, ки онро ҳар нафар дар алоҳидагӣ, дар ҳар хонадон ва ҳар оила бесаброна интизор мебошанд.

Ба сармои зимистон нигоҳ накарда, иди Соли нав ҳақиқатан гарму самимӣ буда, муҳаббати поки моро ба наздикону пайвандон ва ба Ватани худ боз ҳам самимитар мегардонад.


Дӯстони арҷманд!

Бигзор дар Соли Нав ҳамаи орзуҳои неки Шумо амалӣ гардида, дар хонадонатон шодиву хушбахтӣ ва муҳаббати пок поянда бошад!Соли наватон муборак!

Соли Нави 2013 Муборак Бод!

Ҳамкори "Дунё овози"
Мардикоршунос ва Мухолифатшунос
Монако-2012с.

Никола Тесла


Никола Тесла қанчалар олимлик ишларини яратди.

Аммо унинг ишларини ўз вақтида кўпчилик туушунмади.
Никола ҳаттоки автомобильни ҳаво билан ишлашини тасдиқлаб берди. Аммо яна тушунишмади..
Уни ҳеч ким тушунмади...
Чунки Никола Тесла ўз давридан жуда илгарилаб кетган эди.
Буни тушуниш учун оддийроқ қилиб айтганда яқин ўтмиш феодализм даврида интернетни ўйлаб чиқишса нима бўларди?!
Ўша вақтда уни ҳам кофирга чиқаришган бўлишарди.
Европа ва Америкада эса аксинча....
Унутмайликки, Францияда Амир Темурнинг олтиндан тайёрланган ҳайкали ҳам бор. Буни французлар "ҳурмат" юзасидан тайёрлашган ва бизга тақдим этмасдан ўзларида сақлашмоқда...
Балки Ўзбекистонда ҳам Никола Тесла каби олимлар етишиб чиқар?!...
Мен Ўзбекистонда кўрган олимликни даъво қилувчилар эса кўчирмакаш, порахўрлар эди холос!!!

ЎТА МАХФИЙ УНИФОРМА ёхуд кўприк тагидаги гап!

 Замондош архивидан
Нега айнан сиз катта мансабда ишлай олмайсиз?
Буни ҳеч ўйлаб кўрдингизми?
Нега сиз бирор бир ишни қилмоқчи бўлсангиз ишингиз юришмайди?!
Ёки юришган вақтда ҳам пора билан ҳал қилган бўласиз!
Нега энди мансабдорларнинг эшиклари олдида бир неча соатлаб ёки кунлаб кутишга маҳкум этиласиз?
Нега энди шунча кутиб, ишингиз битай деб қолганда бошлиқ алмашиб қолган бўлади?
Нега сиз мурожаат билан келган вақтда ўрнидан қўзғалишга эринган раҳбарлар, бирор "коттароғи" қўнғироқ қилиб қолса ёки келиб қолса ўша заҳотиёқ ўрнидан туриб бир жойда турмасдан қийпанглашга бошлайди?
Юз кунлаб битмаган ишингизни пора бериб битираётган вақтингизда раҳбар қўл остидаги мулозимларига буюрадиган бўлса, улар елиб югуриб хизмат қилишади?
Буларга ким сабабчи эканлигини биласизми?
Билмайсиз!!!
Бир сирни очаман, лекин ҳеч кимга айтманг!
Бунинг сабабчилари Қўйлиқ бозори яқинидаги кўприк остида турнақатор туришган ўзбек аёлларидан ташкил топган мардикорлар гуруҳидир!
Нега айнан, кўприк остидаги мана шу Ўзбекистон аёллари сизнинг тақдирингизни ўйнашмоқда?!
"Кўприк тагидаги гап!" деган ўзбекона гапларни биларсиз ҳарҳолда?!
бўлмаса гапимни бу қулоғингиз билан ҳам, кейинги пинг босган бошқа қулоғингиз билан ҳам ва керак бўлса ҳаттоки бурун, иккита кўз ва оғзингиз билан ҳам яхшилаб эшитиб олинг!!!!
Бир неча турли бизнеслар қилиб ишларим юришмади. Мен ҳам бир неча муаммоларга дуч келдим. Деярли банкрот бўлиб қолгандим.
Охирги маблағларимни чўнтакка солиб, ойлик ишчи ишлата олмаганим сабабли "Қўйлиқ" бозори яқинидаги кўприк тагидан мардикор аёллардан икки учтасини олиб, кичкина бизнесимни юритмоқчи бўлдим.
Чунки, уларга кунлик ҳақ тўлашим менга осон ва арзонга тушарди.
Уларга кичик фабрикача ташкил қилишимни ва бироз хижолат бўлсада, трусик ишлаб чиқариш ҳақидаги режамни айтдим.
Улар дўппи тика олишларини айтишди.
Мен эса ҳа, худди ўшанақа қилиб тикилади, фақат бошқачароқ яъни трусик дедим.
Улар мен айтган нархга кўнишмади.
Алдай бошладим.
Сизлар қўли гулсизлар ва ҳоказо.... Сизлар тайёрлаган трусикларни ҳаттоки катта мансабдорлар ҳам олишади. Пули нақд. Мана ҳозирдан мансабдорлардан камида 100 дона трусик учун олдиндан заказ беришган. Кутиб туришибди. Уларга трусик ҳаводек зарур чунки ишхонада бир жойда ўтиравериб трусиклар темирдан бўлсада чидаш бермай емирилиб кетади. Шу учун бу бизнес катта фойда келтиради деб оғзимга келганини айтиб ваъдалар бера бошладим.
Гапимнинг "катталар" деган жойига келиб, улар бирдан рози бўлишди.
Ҳайрон қолдим.
Ҳа энди бу бечораларнинг тиккан нарсаларини катталар оларкану, булар нега рози бўлишмаскан?
Ишни бошладик.
Эртанги кунда қўлимга қизил рангдаги трусиклардан ўн донасини тутқазишди.
Қарасам жуда ҳам чиройди. Дўппига тикиб қўйиладиган нақшларлардан- қалампир гулларига қараб ичимдан севиниб кетдим. Дарҳақиқат жуда чиройли чиққанди. Ранги бошқача бўлиши керак эди...
Ҳа,.. майли,.. шунисига ҳам шукрки, булар ишлашга рози бўлишди. Кўнгилларини оғритиб қўйишдан қўрқдим.
Ваъдани устидан чиқиш учун бир катта ишда ишлайдиган танишимнинг олдига йўл олдим. Унга трусикдан икки дона ташлаб пулинг бўлганда берарсан дея хайрлашдим. У ҳам трусикни олиб эътиборсизларча сейфига ташлаб қўйди.
Ишим юришмайди чоғи дея хавотирга тушдим. Ахир бу аёлларга кунлик иш ҳақи тўлашим зарур.
Эрталаб кўзимни очмасдан каттакон танишим уйимга келиб, трусикдан яна 20 дона тайёрлаб беришимни айтди.
Тайёрладик.
Нақд пуллар кела бошлади.
Бошқа катта мансабдорлар ҳам келиша бошлашди.
Нархни долларда ҳисоблашадиган бўла бошладик.
Заказ устига заказ!
100 та.... 1000 та ва ҳоказо!
Доллар устига доллар!
Каттароқ размерлари катта пулга талаш бўлиб кетди.
Танишим ҳам ора сира менга "ҳақ" ҳам берадиган бўлди.
Қўлимга пул тушиб "Қўйлиқ бозор" Ltd. фирмасини ташқил қилиб расмий рўйхатдан ўтказдим ва лицензияга эга бўлдим.
Катта цехларни қуриб ташладим.
Кунлар шундай ўтиб борарди.
Бир куни тўсатдан каттакон танишим келиб, бу бизнесни ёпишимни талаб қилди.
Сабабини сўрасам индамайди.
Юзлари қизариб кетган. Худди қайнаётган сувга ўхшаб қолибди. Бир жойда туролмайди.
Сабабини қайта ва қайта сўрагач, охири айтишга мажбур бўлди.
Башарамга тикилиб туриб, бирор марта шу трусиклардан ўзим кийиб кўрганманми ёки йўқлигини сўради.
Пулга қизиқиб бирор марта ўзим кийиб ҳам кўрмаган эканман.
Ҳа, кулолсоз мўндиди сув ичади деганларича борда...
Дардини достон қилди.
Унинг ялқов бир ходими бор эканки доим ҳаво алмаштириш учун хонасидан чиқиб кетаркан ва топшириқларни ўз вақтида бажармас экан.
Ўтираверганидан кети намланиб қолганини баҳона қилганда катта танишим мен берган трусиклардан бирини бериб, кийиб олиб тезроқ топшириқларни бажаришни буюрибди.
Қарангки, трусикнинг шарофатидан бу ходимча оёғи ерга тегмай ишларни бажариб ташлабди.
Каттадан шу трусикни ечиб ташлашга рухсат сўрабди. Катта эса тезроқ ишни битиришни кейин бошқа ишлар билан машғул бўлишни шартлабди.
Кейинги куни бошқа бир ходими ҳам ҳаво алмаштириш баҳонасига ўтганда, мана шу трусикдан бирини берибди.
Бу ҳам ўша куни жонини жабборга бериб чаққон ишлабди.
Каттакон дўстим, ҳавони яхши ўтказадиган бу трусиклардан яна бир иккитасига совга қилгач англаб етибдики, бу трусиклар қалампир сувига обдон бўктирилган эканки, ходимлар зириллаб ишлайдиган бўлишибди.
Кейин эса ўзингиз билганингиздек, каттакон танишим мендан заказларини олиб кетиб ходимларига мажбурий кийиш шарти билан пуллаётган экан.
Трусикларнинг "сеҳри" тўғрисидаги довруғи бундан ҳам каттароғларига етиб борибдики, улар ҳам менга катта заказлар бериб ходимларига эса трусикларни доим кийиб юриш ва ҳар ҳафтада бир марта янгисидан сотиб олиб кийишни мажбурий тинтизом қилишибди.
Шу учун ҳам катта ишда ишлайдиганлар бир мансабда узоқ қолишмас эканда деб ўйлаб қолдим.
Алқисса, бу катта танишимнинг ҳам бошида каттаси бор эканми бунга ҳам қалампир гуллик трусикдан кийдириб қўйишибди.
Мана энди, ҳафталик трусикларни сотиб олишга мажбурият қўйилгани сабабли пуллари қолмагач пора олишга мажбур бўлишибди.
Бизлар эса уларни бегуноҳ бўлсаларда тинмай айблаймиз. Биздан пора оляпти деб минг ҳасрат қиламиз!!
Мана сизларга уларни пора олишга мажбур қилган мардикор аёллар.
Менга нима? Улар туфайли менинг бизнесим гуллаб яшнади.
Мардикор аёллар эса жуда хурсанд. Амалдорларни югураётганларини кўриб севинишади.
Ҳақиқат бор эканку, фақат уларнинг ортидан бизлар сарсон бўлиб юрардик. Энди бўлса улар югуришмоқда дейишади.
Каттаконлардан баъзилари менинг лицензиямни олиб қўйишмоқчи бўлишди.
Мен эса уларга ултиматиум қўйишга қарор қилдим.
Ёки менга ва мана шу мардикор аёлларга иш топиб беринглар ёки мен ўз бизнесимни давом эттирай!
Қойил қолиш керак бу аёлларга! Макрлари юзта туяга юк бўлади-я!
Сиз энди атрофга назар солинг ва ҳеч кимга билдирмасдан қараб кўрингчи сизда ҳам шунақа турисик бор эканми????
Агар сизга ҳам бунақа трусиклардан керак бўлса, унда "Қўйлиқ" бозори ёнидаги кўприк тагида жойлашган "Қўйлиқ бозор" Ltd. кичик фирмасига ташриф буюринг ва секингина "кўприк тагидаги гап" дея пичирлаб айтинг!!!
Яқинда шунақа услубда футболкаларни ишлаб чиқариш бўйича ражалар қилмоқдаман.
Кимга керак бўлса менга мурожаат этсин.
Бир икки кўргазмаларидан бериб юбораман.
--------------------------------------------------------

Мистер Қалампир. Испания 2012.

Замондош архивидан...

Мистер Қалампирнинг ўқувчи саволларига жавоблари
Шахсан савол берувчига! 
Авваламбор жуда хурсандман, негаки менга ҳам савол бериларкан...
Савол-1: Айнан нега бир хил камчилик яратасиз?
Жавоб-1: Камчиликларни санаб берсангиз унда жавоб бера олардим, чунки бирор киши йўқки,  ўз камчилигини  била олган бўлса...

Савол - 2: Айнан нега мақолаларни давоми бор деб ёзасиз,  аммо давоми ёзилмайди?
Жавоб-2: Мақолаларнинг давомини фақатгина мен эмас балки бошқа бировлар ҳам ёзиши мумкин. Бу хотиралар кўринишида ва дўстларим ҳаётидан ёки кўрган кечирганларимни акс эттирилганидир. 

Атрофга назар солсангиз бу каби ҳкоялар ўзбек ҳаётида кимлар учун ўз ҳаётини эслатиши мумкин. Масалан Чаламулланинг дарду ҳасратлари институтни яқинда битирган ёшларнинг бошига келиб тушадиган савдоларни ўзида намоён этади. Бошқалари ҳам шуларнинг ўзидир. 
Савол-3: Каримов ва унинг қизидан нима ёмонлик кўргансиз?
Жавоб-3:  Каримовнинг ўзи ва қизидан шахсан ёмонлик кўрмаганман. Лекин миллат масаласи кетаётган экан мен ҳам шунинг бир бўлагиман. Сиз ҳам шу саволни ўзингизга бериб кўрганмисиз?
Савол- 4: Асл исмингиз нима?
Жавоб- 4:  Асл исмимни сир тутганимнинг боиси бор, албатта. Биринчидан эҳтиёткорлик. Қолгани эса умуман бир кун келиб ватанга хизмат қилганман дея "крутой"лик қилмаслик учун. Чунки ўша вақтга келиб Мистер Қалампир унутилади. Менинг ҳақиқий исмим эса оддий бир фуқаронинг исми каби кўрилади. Ватаннинг яшнашини кўришда исмнинг нима алоқаси бор?! Сизнинг ўзингиз нимага исмингизни яширяпсиз?
 Мен машҳурликни истамайман. Истагим ватанимиз гуллаб яшнасин ва Исмат ака Хушев билан бир "отамлаш"сам.
Савол - 5: Нега айнан Маматовни мақтайсиз?
Жавоб- 5: Ваҳҳобийлик авж олиб жуда кўплар қирилиб, йўқолиб кетди. Буларнинг эса негизи жуда ҳам чуқур. Маматовни таниганим биринчи бор фикримиз бир жойдан чиққани бўлган. У динни қадрлайди, ўз миллатини севади, арабларнинг Ўрта Осиёга келтирган кўз илғамас кулфатларини англаб етган. Аниқроғи, у ҳақда мақтовли гапларни қалаштириб ташлаш мумкин. Фактлар билан ишлаши ўзгача.
Савол - 6: Келажакда мухолифатга нима яхшилик қилмоқчисиз?
Жавоб - 6:  Гапингизни ҳурмат қилиб шуни айтишим мумкинки, номи бор ва ўзи йўқ мухолифатга нима ҳам қилиш мумкин?! Ўзини мухолиф санаётганлар аслида ўзаро мухолиф эканлигини кўрмаяпсизми? Улар қачон бирлашадилар,  мана шуни сўрасангиз яхши бўларди. Мен ҳам ўз навбатида шу саволни бошқаларга улашган бўлардим. Биз биримизни қиймалаш билан банд бўлган вақтда ватандагиларни нокаслар қиймалашмоқда. Мана сизга мухолифат. Номи бору ўзи йўқ!!! Бундан хафа бўлмайман. Чунки атиги 100 йиллар олдин ҳам амир вақтида мухолифат бир-бирини синдирган ва ҳозир ҳам шундай давом этиб келмоқда. Менга Жаҳонгир аканинг ва Намоз аканинг қилаётган ишлари маъқул. Бошқалари Ўзбекистондаги ҳолатни аниқ билишмайди. Замон жуда ўзгарди. Вазият ўзгарди (бу ҳақда бирора мақола ёзиш ниятим бор).
Савол - 7: Қайси сайт яхши?
Жавоб - 7:  Шу мақола "Дунё овози" сайтида ҳам бор эди. Лекин сиз "Замондош" сайтида савол сўрагансиз. Мен ҳам шу ерда жавоб бермоқдаман. Энди сизнинг ўзингизга савол: "ҚАЙСИ САЙТ ЯХШИ?"
Савол- 8: Ёшлар ҳақида фикрингиз?
Жавоб- 8: Бу масалани 6-саволингиздаги каби жавоблантириш мумкин. Яқинда бир мақола ёзаман.
Барчага катта раҳмат...
Ҳурмат билан Мистер Қалампир .