Меню

воскресенье, 30 декабря 2012 г.

Ёдгор Обид ижодидан

Мен ва дўстларим...

Дунёдаги ҳечбир китобга
Битилмаган бизнинг сўзимиз
Қалбдан кечди. Ва келди тобга,
Ёна - ёна айтдик ўзимиз.

Дардлар ҳам ўз рангида қолди,
Ўзгартмадик ўкинч бўёғин.
Тақдир не - не йўлларга солди...
Ўзингизга аён бу ёғи.

Кўксимизда ўртанди алам -
Юрт бошига келганда бало.
Аламларга айландик биз ҳам...
Ва қасосга ундовчи садо.

Ҳар одимда - ўлим ёнма - ён,
Борлиққа тик боқди кўзимиз.
Яратганга келтириб имон -
Ҳақ сўзини айтдик ўзимиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий