Меню

понедельник, 10 декабря 2012 г.

Аукциондаги қоқ иштон можароси

(Жиддий репўртажлардан)
 Кутилмаганда олис юртларнинг бирида аукцион ўтказилаётган залдан таҳририятимизга қўнғироқ бўлди.
Номини "Фақат сот" деб атаган аукцион бошқарувчиси дардли товуш билан бизга мурожаат қиларкан, савдо мобайнида муаммо қалашиб кетганлиги ҳақида айтиб ушбу масала бўйича ўқувчилардан маслаҳатлар сўраган.
Мистер Қалампир: Ҳеллоуу... гапиринг.
Фақат сот: Ҳеллоуу. олдинги сафарги аукцион савдомизда Чарли Чаплиннинг эски оёқ кийими жуда катта баҳода ким ошди савдосида сотилган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда яна бир бор эски кийимлар савдосини ўтказмоқчи бўлдик. Лекин не бадбахтликки, савдо бошланмасдан...
МҚ: Кечирасиз... эски кийим???Қайси  турдаги эски кийим, шунга очиқлик киритинг.
ФС: Эҳ, номини айтишга ҳам уялади киши.
МҚ: Уялмай айтаверинг. 
ФС: Хуллас, номи ҳам ғалатида энди... Айбга буюрмайсизлар. Жуда эскириб, сасиб, қоқ бўлиб қолган бир иштон эди.
МҚ: Қойил! Сенсация!
ФС: Савдо бошланмасдан бир нечаси ушбу иштонга эга чиқса денг...
МҚ: Тўхтанг. Шунчалар қадрлимидики, дарҳол сотиб олувчилар орасида жанжалга сабаб бўлса?
ФС: Э... йўқ! Бу иштонни аслида меники дегувчилар кўпайиб қолди. Ур-сур бошланиб кетди. Бирисининг айтишича, бир неча йилдан бери шу иштонни кияр эмиш. Бошқасининг айтиши бўйича бу иштонга таалуқли лицензияси ҳам бор эмиш. Ва яна алламбалолар.
МҚ: Шу иштонни савдога қўйган ким?
ФС: Бу иштонни келтирган киши бир четда уялиб, тиржайиб турибди. Бошқалари эса асабли тортишмоқдалар.
МҚ:  Балки ўша айнан шу иштоннинг ҳақиқий эгасидир?
ФС: Бўлса бордир. Ҳайъат аъзолари билан келишилган ҳолда, ушбу тортишаётган мўътабар зотларга шу иштоннинг гулига ва унинг ҳидига эътибор беришларини ва аниқ бир тўхтамга келишлари сўралди.
МҚ: Хўш...
ФС: Товба..., барчасининг оғзидан боди кириб шоди чиқмоқда.
МҚ: Ўша иштонни келтирган киши нима демоқда?
ФС: Менинг фикримча булар бир жойда яшашади ва ким олдин биринчи бўлиб уйқудан уйғонса ўша шу иштонни кийса керак. Иштонни келтирган киши эса уни кийиб қочган ва ҳеч кимга билдирмай уни сотиб юбормоқчи бўлган.
МҚ: Энди нима қилмоқчисизлар?
ФС: Узр..., бириси иштонни бошига кийиб қочиб қолмоқда. Ҳали аукцион тугаган эмас! Иштонни қайтар муттаҳам ўғри! Ушла ўғрини! Караулллл..... (гудок овози: тутт, туутт, тууттт)

МҚ: Алоқа узилиб қолганлиги сабабли сиз азиз муҳлислардан ушбу муаммога ечим топилса дея мурожаат қилмоқдамиз. Иштон кимга тегишли бўлса-а?!

Комментариев нет:

Отправить комментарий