Меню

вторник, 11 декабря 2012 г.

Жаҳонгир Маматовга қилинган туҳматларни ўқиб...

(тўппончаларга муштумча) 
Иккинчи мақола
Ҳақиқий озод инсон ҳурликни севади ва уни қадрлайди.
Қулни эса икки турга бўлиш мумкин. Балки бошқа турлари ҳам бордир.
Бу сафар шу икки тур ҳақида фикр алмашиб мулоҳаза қилиб ўтсак.
Диний қарашдаги Оллоҳга нисбатан қуллик бу энди бошқа масала.
Бир инсоннинг иккинчи бир инсонга қул бўлиши яъни бу тоифани иккига ажрата олсак, бири мажбуран қулликда қолган киши ва у ҳар сонияда кишанларни парчалаш пайида бўлади ҳамда доимо озодликни қувсам яшайди.
Иккинчи бир тоифа қуллар борки, бунда қулнинг ўзи айнан қўлидаги кишанларни севади. Ҳаётини мана шу қўлларини чирмовуғ каби қисаётган кишанларсиз тасаввур эта олмайди. Қўлидаги кишанларни эса жавоҳир тақинчоқ каби қадрлаб севади. Айнан мана шу турдаги
қуллар энг бадбахт қуллардир.
Улар учун чин озодлик нашидасининг маъноси йўқ. Улар учун ҳақиқий бахт ва чин ҳаёт мана шу кишанларсиз маъно касб этмайди. Агарда уларнинг қўлларидаги кишанларни ечиб олиб сен озодсан дейилган тақдирда ҳам уларда озодликдан кўра қуллик маъқул кўриниб, яна мустақил тарзда ўша кишанларни кийиб оладилар.
Уларнинг онгига кўра қўлларидаги "билакузуклар"ига айнан ўзлари хўжайин. Ҳаттоки, бу масалада хўжайиндан кўра устун келишга ҳаракат қилишади. Улар билмасмидиларки бу кишанлар ўз соҳибларига тегишлидир, шу жумладан ўзлари ҳам...
Бунақалардан хафа бўлиш керак эмас. Чунки танлов ҳуқуқи барчада бор.
Танлов ҳуқуқи бор бўлганлиги учун ҳам улар ўзларини қул эмас, балки озод ва мустақил қарор берувчи инсон деб ҳисоблайдилар.
Чунки улар чиндан ҳам "мустақил инсонлар"дир.
Информацион уруш дея бонг ураётганлар ва ўзларини бу урушда Искандари соний (Александр Македонскийдан кейин) дея ҳисоблайдиганлар таналарида бир ўйлаб кўрсалар яхши бўларди.
Қайси уруш ҳақида гап бораётганлигини ўзлари ҳам билишмасалар керак.
Фақат алжирашлардан иборат изоҳлар соҳиблари бу дунёда аслида бирор бир нарса қила олдиларми? (сайтлари ёки бирорта ёзган мақолалари бўлса намаён этсинлар)
Маматовни масхарабоз деб ҳеч тортинмасдан валақлашгача бордилар.
Қойил...
Маматовнинг сайтидаги мақола ва асарлар бугунки кундаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимларига билдирилган фактларку.
Агар Маматовни масхарабоз дея атасак, унда иккинчи турдаги сарой масхарабозларидан унинг фарқи нимада бўлади?!
Халқ орасида бундай кишилар фаровонлик бўлмаган вақтда халқнинг дардини ифодалайдилар ва унинг орзуларини рўёбга чиқишида муҳим рол ўйнайдилар.
Улар томондан гапирилган сўзлар ва қилинган амаллар оддий халқ орасида кўп йиллар давомида шаклланиб боради ва кейинчалик халқ оғзаки ижодига айланади.
Сайрой масхарабозлари учун халқнинг дарди бир тийин ҳам эмас.
Уларга ўз ҳукмдорининг қош қовоғига қараши ва айнан ўша ҳукмдорнинг хурсандчилиги бу каби масхабозларнинг ососий вазифасидир.
Сарой ичидаги масхарабозлар сарой ичида қолиб кетаверадилар. Чунки, бу ерда масхарабознинг ўзини устидан куладилар. Масхарабоз бўлса айнан масхара бўлгани учун нон ейди, бола чақа боқади. Масхарабоз у ерда ҳеч кимни ифодалай олмайди. Агар сарой ичидагиларни ифолай олмаса яъни уларнинг камчиликларини ҳажмга олмайдиган бўлса, демак унга икки вариант қолади. Бири ўз ўзини кулгуга қўйиш, иккинчиси эса оддий меҳнаткаш халқнинг устидан масхара қилиб кулиш.
Маматовнинг ҳозирги кундаги ёзаётган латифа ва ҳажвлари шуни кўрсатадики, у жуда кучли қалам тебратади. Сўзларни ҳақиқатларга ўраб чиройли тарзда оммага ҳавола этади.
Зеро, ҳазил мутойибани хуш кўрувчи халқ тилида ёзилган бу каби латифалар чинакам асарга айланади ва халқ бу ҳазиллардаги сўзлар ва образлардан самарали фойдаланади.
Оддий изоҳлар кўринишидаги бўҳтонлар эса қай ҳолатда бўлса ўша ҳолатда сарғайиб қолиб кетади.
Шу сабабли кейинги авлодга зарур бўлган кичикроқ бир информация қолдираётган бўлса ҳам Маматовнинг тарозисини оғир босишига олиб келганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. 
Мен Маматовнинг хатоси ҳеч ҳам бўлмаган дея айта олмайман.Зеро, беайб парвардигор холос.
Лекин Маматов эфирга чиқиб олиб "менинг хатоларим ва армонларим" дея яна бир неча маротаба айнан ўша хатоларни такрорлаганининг сира ҳам эшитмаганман.
Гап нима ҳақда бораётганлигини англаган бўлсангизлар керак.
Бир сайтда қайсидир бир гумроҳ ўз фикрларини изҳор этаркан, Жаҳонгир Маматовнинг хатоларни ошкора қилгудек ҳафсала қилибди. Сўз орасида агарда гаплари ёлғон бўлса у ҳолда уни судга бериш мумкинлигини ҳам қистириб ўтибди.
Кулиб юбордим.
Гап шундаки, бу сўзларни ёзган кимса ҳозирга қадар 3-4 киши йкийиб отган "иштон" тахаллусидаги зот эдилар.
Агар Европа ёки Америка мамлакатида уни судга бериладиган бўлса, у ҳолда нким дея судга берилади?
"Alessandro" дея тақдим этиладими?
Аниқ бир исми шарифи бўлмаган девор ортидаги бу кимса бу гапи билан яна бир бор ўзининг аҳмоқлигини намойиш этган.
Булар кулгули гапларнинг бошланиши холос.
Ушбу "Alessandro" жаноблари Жаҳонгир Маматовнинг онгини бошқара олганликларидан лоф урмишлар.
Яшавор шоввоз...
Кашпировский бўлиб кет-э!!!
Агар ит акиллаб тинчликни бузиб барчани безовта қиладиган бўлса-ю, унинг овозидан безор бўлиб ундан узоқроқ кетилса ёки этик билан тумшуғига этик билан тепилса, у ҳолда шу ит бошқаларнинг онгини бошқадим дея мақтана олиши мумкинми?
Ушбу бировнинг онгини бошқарувчи зотдорнинг муршидларидан бири менга нисбатан Маматовни оқлай оласанми мазмундаги аҳмоқона савол билан мурожаат этмиш.
Мен бу "мурожаатга" нисбатан Маматов менинг ёрдамимга муҳтож эмас дея сайтга эълон бердим.
(Дарҳақиқат, боплаб турибди.)
Зотдорлар бу гаплардан қониқишмади шекилли,фашистик мафкурага тиқилиб олиб Жаҳонгир Муҳаммад ва менинг миллатим ҳақида бош қотира бошладилар. Ҳаттоки менинг охирги вақтда Олмонияда бўлганлигим изини топишибди. Баракалла ўғил бола дедим. Яхши ҳид оларкансиз. Тўғри Олмонияга бир дам қўниб ўтганимизда бирзарурат туфайли ташқарига айланиб келгандим. 
Бу ташвишлар уларнинг елкаларини тоғдек босиб қолдимикин?!
Эмишки, Жаҳонгир Муҳаммад эроний, камина Мистер Қалампир қирғиз эмишман, во ажабо...
Мана миллатчилик, мана андиша...
Эроний деган сўзнинг асл негизини биласанми ўзи дея сўрайдиган киши йўқ!
Мистер Қалампир агарда қирғизга ўхшаса нима бўлибди?
Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида Чироқчи тумани бор.
Улар ҳам қирғизга ўхшаб кетар балки...
Лекин уларга сен ўзбек эмас, мана бу миллат вакилисан деб кўрингчи, нима қилишаркин???
Учқўрғондан топасиз.....
Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикр- қарашлари менга ёққани учун у билан жўстона муносабатдамиз, айни чоғда мен ҳам.
Дўстона муносабат ўз йўлида.
Агарда Жаҳонгир Муҳаммад менинг камчилигимни кўриб, танқид қиладиган бўлса, бундан сира хафа бўлмайман.
Олдинги гапга қайтсак.
Араб истилоси даврида ўрта осиёни араблаштири ва мусулмонлаштириш авжига чиққанда шу заминда туғилган, ўсиб улғайган доҳийларимиз номлари ҳозирда ҳам дунё ҳамжамиятида араб миллатига таалуқли ҳолатда дунёга танитилади.
Яқин ўтмишдан гапирганимизда ҳам бу каби муаммолар тиқилиб ётибди. 
Алишер Навоий, Бобур ва ҳк.лар ўзларини ўзбек деб билганмидилар?
Бу масалада тортишадиган бўлсак, баҳс узоққа чўзилиб кетади. Буни тарихчиларга қўйиб берайлик.
Жаҳонгир Муҳаммаднинг астойдил ачингани ҳозирда ўзаро бир бирларига қарши миллатчилик кайфиятида эканликларидир.
Жаҳонгир Муҳаммаднинг қарашларига кўра агарда ушбу бирлашиб, бир бирига сингиб кетсалар ўша вақтда ўрта осиёда кучли ҳалқлар бирлиги яъни Туркистон бирлиги кўринишидаги кучли бир жамият пайдо бўларди.
Афсуски, бундай бўлиши ҳозирда ақлга сиғмайдиган гаплардир.

(кейинги 3- мақолада Жаҳонгир Муҳаммадга туҳмат ва маломат тошлари отилган мақола ва изоҳлар таҳлилини кўриб чиқамиз)

Комментариев нет:

Отправить комментарий