Меню

четверг, 20 декабря 2012 г.

ҲАҚ ВА БОТИЛ ЧЕГАРАСИДА (4)

Намоз Нормўмин
УШБУ МУРОЖААТГА ЖАВОБИМ 
Бисмиллаҳир Роҳанир Роҳим 
Аввало шуни айтмоқчиман ки, масалани фақатгина мусулмонларни қўзғолонга ёки бош кўтаришга даъват қилиш ўрнида кўриш муаммонинг моҳиятини тўлиқ очиб бермайди. Ушбу мурожаат ўзбек тилида ёзилгани ва асосан биз Ўзбекистонлик мусулмонларга қаратилганини эътиборга олиб, Ўзбекистондаги мавжуд тузумга нисбатан мусулмонларнинг муносабати қандай бўлиши керак, деган шаклда ўртага ташланиши керак эди. Афсуски мурожаатда бу нарса аниқ кўрсатилмаган, айни пайтда умуман мусулмонлар куфр ва зулм устун бўлган жамиятларда қандай ҳаракат қилишлари кераклиги ҳам очиқ-ойдин айтилмаган. Ҳолбуки динимизнинг бу масаладаги ҳукмлари очиқ ва равшандир: агар тузум ва бошқарув куфр ўрнида кўриладиган бўлса, мусулмонларнинг асосий вазифаси бундай тузумни ва унинг бошқарувини рад қилишдан иборат бўлади. Чунки Исломнинг аввалги талаби тоғутни рад қилишдир: 
“Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир.” (Бақара сураси 256) Агар тузум исломий бўлсаю,
фақат бошқарув вакиллари фуқароларга зулм қиладиган бўлса, мусулмонларнинг бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишлари ҳам исломий манбаларда етарли даражада изоҳ қилингандир. Аммо биз бу ерда бундай вазият ҳақида тўхталмаймиз. Чунки ҳозирги кунда Ислом динига тўлиқ амал қиладиган ва унинг асосларига кўра жамият қурган давлатнинг ўзи йўқ. Ислом уммати яшайдиган давлатларнинг асосий қисми ғарб мустамлакачиларининг назоратида, улар белгилаб берган ҳукмлар ва улар билан ислом талабларига зид ҳолда муроса қиладиган маҳаллий қироллар ва замонавий фираъвнлар томонидан бошқариладиган давлатлардир. Туниснинг ва Мисрнинг собиқ Президентлари, Ливия ва Суриянинг ҳозирги раҳбарлари ва шунга ўхшаш низоми исломий бўлмаган ёки фақатгина сўзда исломий аммо амалда ғарб давлатларини қўллаб қувватлайдиган, ўз ҳудудларини Ислом умматига қарши ғарблик ҳарбийларнинг пистирмасига айлантирган мамлакатларни ким ҳам ҳақиқий маънода исломий, дея олади? Ким бу давлатларнинг раҳбарларини мусулмонларни ҳақиқий маънода Қуръон ва Суннат ҳукмлари билан бошқараётган тақводор раҳбарлар, дея олади? Афсуски ушбу мурожаатда масалага мана шундай очиқлик киритилмасдан, қатор-қатор далиллар келтирилиб, мусулмонларга янада мавҳумроқ ваъз насиҳатлар қилинади. Ҳолбуки, Исломнинг бу масаладаги талаби оддий ва муҳкамдир: 
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир.” (Нисо сураси 59) 
Яъни, мусулмонлардан исталган нарса аввало Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳга (Суннатга риоят) итоат қилишдир. Раҳбарга итоат қилишнинг шарти эса бу раҳбарнинг мусулмонларнинг ўзидан бўлиши, яъни имонли, адолатли ва тақволи бўлишидир. Юқорида айтилгани каби ҳозир умматни бошқараётган кўпгина давлатнинг раҳбарларида бундай сифат мавжуд эмас. Демак, эй мусулмонлар, бу раҳбарлар биздандир, буларга итоат қилинг, уларга қарши чиқманг, дейиш ҳам мусулмонларни нотўғри йўлга бошлаш ҳисобланади. 
Энди Ўзбекистон масаласига келадиган бўлсак, халқимиз мустақилликдан кейин эски тузум ва эски раҳбарлар тарафидан бошқарилиб келинаётгани бир ҳақиқатдир. Ўзбекистоннинг Асосий қонунида мамлакат дунёвий, яъни дин ва давлат ишлари бир-биридан айрилган, дея таъкидланган. Бу қоиданинг исломга зид эканлигини ҳамма тушунади. Айни пайтда Ўзбекистонда халқга ва айниқса мусулмонларга қарши ўтказилаётган зулм сиёсати дунёда машҳурдир. Инсонларни ваҳшийча қийнаш масаласида Ўзбекистоннинг Хитой ва Миср каби давлатлар билан “мусабақалашаётгани” ҳам ҳеч кимга сир эмас. Мана шундай вазияда мусулмонларга сиз бу ишларга аралашманг, овозингини чиқарманг, ҳеч бир шаклда қилинаётган зулмларга қарши норозилик билдирманг, дейиш инсофдан бўлмаса керак. Чунки Ислом, унинг қонунлари устун бўлмаган тузумларда, яъни жоҳилият тузумларида ўз ўзидан норозиликни билдиради. Яъни, Исломнинг талаби Аллоҳ таолонинг ягона Илоҳлигини қабул қилишдир. Бу эса ўз-ўзидан сохта илоҳларни рад қилишни, яъни эътиқод ва амалда бу илоҳларни асос олган тузумларга норозилик қилишни билдиради. 
Аммо номигагина мусулмон мамлакат ҳисобланадиган (яқин ўтмишда) Ироқда Саддам Ҳусайннинг, Сурияда ота-бола Асадларнинг, Ливияда Муаммар Каддафининг, Мисрда Муборакнинг ва бошқа мусулмонлар яшайдиган мамлакатларда давлат ва ҳукумат раҳбарларининг расмлари ва ҳайкаллари кўчаларда, майдонларда бу раҳбарлар бошқараётган тузумларнинг тимсоли сифатида осилганини билмаган киши бўлмаса керак. Ҳажга борган мусулмонларнинг бу ердаги ҳукумат раҳбарларининг инсон буйи расмларининг то Каъбатуллоҳнинг эшигига қадар осилганига гувоҳ бўлишади. Давлат ва ҳукумат идорларидаги расмбозлик-санамбозликни айтиб ўтирмаса ҳам бўлади: 
“Эсла, Иброҳим демишди: «Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин. Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан” (Иброҳим сураси 35-36). 
Мусулмонларни адаштирганлар, ғарбликларга қул қилганлар, уларнинг тупроқларидаги моддий бойликларни ғарбликларга ҳадя қилиб, ўзлари ҳам саройларининг эшигу деворларини, ва ҳатто ҳаммомига қадар олтин-кумуш билан безаганлар мана шу раҳбарлар эмасми? Мусулмонларни намойишлардан ва зулмга қарши чиқишдан қайтаришга уринаётганлар нега бу ҳақда ҳеч нарса демаганлар? 
Қуръони Каримда Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари ўз қавмларини мана шундай золим раҳбарлар, яъни Фиръавнларга қарши норозлик қилишга даъват қилганлар. Бу норозилик аввало тавҳид даъватига эргашиш, уни имон келтирганларнинг ҳаётига тадбиқ илиш, ҳижрат ва жиҳод қилиш шаклларида ўртага чиққан. Нуҳ (ас) ва унга имон келтирганлар кема ясаш билан золимларга қарши намойиш қилган эдилар. Мусо (ас) Бани Исроилни Фиръавнга қарши намойишга даъват қилган ва бу қавмни Аллоҳ таолонинг ёрдами билан бу золимнинг зулми ҳукмрон бўлган тупроқлардан олиб чиқиб кетган эди. Муҳаммад (сав) даъватларининг аввалида сабру матонат билан мушрикларни тавҳидга даъват қилган эдилар. Шу билан бирга пайғамбаримизга имон келтирганларга мушриклардан ажралиш амр қилинганди: 
“Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур.” (Музаммил сураси 10) 
Яъни, мушриклар билан бир соҳада бўлма, улардан узоқлаш. Бу мусулмонларнинг ўз динлари йўлида ҳаракатчан бўлишлари учун бир амрдир. Чунки имоний ҳаракатлилик бўлмасдан, Ҳақ ва ботил тарафдорларининг бир-бирларидан узоқлашиши албатта мумкин эмас. 
Масала мана шундай муҳкам экан, бу норозилик қандай шаклда амалга ошиши керак, деган савол туғилиши табиийдир. Аввало шуни айтиш керак ки, жоҳилият тузумининг намоёндалари мусулмонларга қаттиқ душманлик қиладилар. Бунга бутун пайғамбарларнинг ва айниқса Ислом умматининг тарихи шубҳасиз далилдир. Тунис ва Миср воқеалари ўртага чиқмасдан туриб ҳам Ўзбекстоннинг мавжуд ҳукуматининг халқга қилган зулмларига ҳамма гувоҳ бўлган эди. Мавжуд режим қўлида мингларча инсонларимиз қатл қилингани ва яна ўн мингларнинг қамоққа ташлангани ҳеч кимга сир эмас. Яъни, мусулмонлар режимга қарши бўладирларми, йўқми, режимнинг зулм сиёсати бунга кўра ўзгармайди. Чунки бу режим Исломни ўзининг мухолифи, деб билади тамом-вассалом! 
Бу айтилганларнинг хулосаси шундан иборатдир: Ислом ва жоҳилият орасида ўзаро тафовут ва қарама-қаршиликнинг бўлиши табиий бир ҳол ўрнида кўрилиши керак. Жоҳилият тузуми намоёндалари мусулмонларга душманлик қилишни ўзларининг вазифалари, деб биладилар. Мусулмонларнинг уларга қарши чиқиши эса имоннинг талаби ва имтиҳони ўрнида кўрилади. 
“Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Улар ўз қавмларига, биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар. Магар Иброҳимнинг отасига қарата, албатта сен учун истиғфор айтаман, сендан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтаришга молик эмасман, деган сўзи мустасно. Эй Роббимиз, фақат Сенга таваккал қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгинадир” (Мумтаҳина сураси 4). 
Демак, мусулмонларнинг жоҳилиятга қарши бош кўтаришига ҳеч ким ажабланмаслиги керак. Масала, умуман бош кўтармаслик масаласи эмас, қандай қилинса бу бош кўтариш Ислом ҳақиқатларига мос бўлиши масаласидир. Умумий тарзда мусумонларнинг жоҳилият тузумларига қарши қиладиган ишларини қуйидагича таъриф этишимиз мумкин: 
-Ислом даъватини ва маърифатини ўртага қўйиш. Бу мусулмонларнинг шахслар ва жамоалар ҳолида амалга оширадиган ишларидир. Бу йўл билан Ислом дини асослари халқга тушунтирилади, инсонлар Ислом дини қоидаларига кўра яшашга даъват қилинади. Бу мақсадда исломий мавзуларда китоблар тарқатиш, газеталар ва журналлар чоп қилиш, интернет саҳифалари очиш, телевидение ва радио дастурлари ҳозирлаш жоиздир. 
-Мусулмонларнинг аввал кичик, аста-секинлик билан марказлашган йирик жамоаларда бирлашишлари. Албатта, бу жамоаларнинг айни йўл ва мақсадда бўлиши талаб қилинади. Яъни, мусулмонларнинг ўзаро ихтилоф қиладиган турли гуруҳларга бўлинишлари мақсадга мувофиқ эмасдир. 
-Шартлар имкон берганда мусулмонларнинг даъват ва ташкилий йиғилишларини очиқ ва кўпчиликга маълум қилган ҳолда тартибга солишлари. Маълумки, Умар (ра) мусулмон бўлганларидан кейин мусулмонлар Маккада Исломга даъватни ва намоз ўқишни очиқ шаклда қила бошлаган эдилар.  
-Жоҳилият зулмига қарши мусулмонларнинг бундай бирлашишлари улар учун вожиб бўлгани каби ва ҳатто Исломни танламаган аммо мусумонларга хайрихоҳ бўлган тоифалар билан ҳамкорлик қилишлари ҳам мумкин. Чунки Расулуллоҳ (сав) Мадинада мусулмон бўлмаганлар билан ўзаро ҳақ ҳуқуқларни белгилаган бир шартнома тузган эдилар. 
-Мусулмонлар мутлақ равишда ишларини Қуръони Каримда марҳамат қилингани каби Шўро-маслаҳатлашиш билан олиб боришни йўлга қўйишлари керак бўлади. Мусулмонларнинг раҳбарлари албатта мана шундай Шўро кенгашларида сайланиши ва уларнинг фаолияти илмли, имонли, тақволи, солиҳ амаллар қиладиган ва ўз ишининг мутахассиси бўлган ҳайъатлар томоидан назорат қилиниши керак. Исломнинг оилавий қиролликлар ва золим диктаторлар тузуми эканлигига динимизнинг манбаларида ҳеч бир далил йўқдир. 
Ушбу мурожаатга нисбатан муносабатимизни хулосалайдиган бўлсак: 
-Мурожаат мавҳум шаклда ёзилган, мусулмонларга фақатгина “Намойишга чиқманглар”, деган фикр таъкидланган. Тунис, Миср, Ливия, Сурия, Ўзбекистон ва мусулмонлар яшайдиган бошқа давлатларни бошқараётган ва уларнинг халқларини асир олган замонавий Фиръавнларнинг сиёсати ва уларнинг тузумларининг моҳияти ҳақида ва мусулмонлар бу замонавий жоҳилият тузумларига қарши қандай йўл тутишлари ҳақида аниқ фикрлар ва чора-тадбирлар айтилмаган. 
-Мурожаатда ҳозирги кунда инсонларнинг Аллоҳнинг динини унутганликлари, улар орасида “Мозорларга топиниш, сеҳр ва бошқа ширклар кенг тарқал”гани тўғри таъкидланган, Қуръон ва ҳадисдан саҳиҳ далилар келтирилгану, аммо бу ҳақиқатларни кунимиз воқеалиги билан боғлаш, мавжуд шартлар ичида мусулмонлар қандай йўл тутишлари кераклиги етарлича изоҳланмаган. 
-Мурожаат охирида “Сиз бу сатрларни ўқиб буни давлатни одами ёзган, деган шубҳа билан бошқаларни ҳақни эшитишдан бурарсизлар. Балки, баъзиларнинг эътиқоди ва дини раҳбарларни кофир ва золим дейишлик бўлиб қолган. Улар ҳақни шу билан ажратадилар, Қуръон ва Ҳадис билан эмас” дейиш билан мурожаат муаллифлари ўзларини оқлаш, бошқаларни эса олдиндан айблаш йўлини танлаганлар. Ҳақиқатан ҳам бу ҳозирги кунда масалан Суриянинг замонавий фиръавнинг ёнини олиб, мусулмонларга унга итоат қилишни тавсия қилаётган имом Бутий кабиларнинг ваъз насиҳатига ўхшаб кетади. (имом Бутийнинг Суриянинг замонавий Фиръавни Башар Асаднинг сиёсатини қўллаб келаётгани ҳақида маълумот олиш учун қаранг: Mustafa Özcan: Buti saray alimi mi?http://www.habervaktim.com/yazar/38484/buti_saray_alimi_mi.html. Aynı yazar: Elbani ve Buti çizgisi http://www.habervaktim.com/yazar/39570/ elbani_ve_buti_cizgisi.html, aynı yazar: Said Havva ve Buti http://www.habervaktim.com/yazar/39505/said_havva_ve_buti.html). 
-Ҳозир “Араб баҳори” (аслида Ислом баҳори дейиш ўринлидир), дея номланаётган жараёнлар Ислом уммати ичида умматни ғарб мустамлакачилари билан асир олган, умматнинг тупроқларини ғарбликларнинг ҳарбийларига пистирма ҳолига келтирган замонавий Фиръавнлар ва қиролларнинг ҳийла ва макрларига қарши ҳаракатга кечиргани бир ҳақиқатдир. Бу шубҳасиз Аллоҳ таолонинг Ислом умматига марҳамати ва раҳматидир. Бу худди даҳрийликга асосланган коммунистик режимларнинг йўқ қилиб юборилиши каби ижобий бир ўзгаришдир. Бундай вазиятда мусулмонлардан исталган нарса Аллоҳ таолонинг “ипига маҳкам ёпишган” (Оли Имрон сураси 103) ҳолда, ўзаро низоларни ва ихтилофларни йиғиштириб қўйиб, диний маърифатга, ижтимоий-сиёсий фаолликга эътибор қаратишлари, ўртага чиққан имконларга нақлий ва ақлий даллиларга кўра тўғри баҳо бериб, мавжуд шартларда уммат сифатида учун энг тўғри йўлни танлаши лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қиладики, имон келтирганлар динлари йўлида хавфу хатар, очлик-ночорлик, мол-мулкнинг, меваларнинг камайиши, нафсларнинг қурбон қилиниши билан имтиҳон қилинади (Бакара сураси 155). Яъни, Исломий мужодала бутун пайғамбарлар тарихида қийинчиликсиз ва қурбонларсиз бўлмагани каби, бугун ҳам айни шаклда давом этиши шубҳасиздир. Аммо бу мусулмонларнинг ваҳийга ва ундан келиб чиқадиган ақлий далилларга амал қилмай, мавжуд шартларни ҳисобга олмай, чора-тадбирсиз, кўр-кўрона ўзларини оловга отишларини маъносини ҳам билдирмаслиги керак. Оловга отилиш имоннинг зарурати сифатида, яъни ваҳий ва ақлга асосланган чора тадбирларга қарамай умматнинг бошига келадиган бўлса, бу худди Буруж сурасида марҳамат қилингани каби илоҳий қадарнинг натижаси ўрнида кўрилади. Зеро, бутун ишларнинг бошланиши ва охири Аллоҳ таолонинг иродасидадир. Таваккул қилувчилар учун Парвардигоримизнинг марҳамати ва раҳматига таваккул қилиш ярашади. 
Даъватимизнинг охири оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамд айтишдан иборатдир. Омин, Ё Роббал аъламин! 
Изоҳлар: 

Ушбу мурожаатни ким ёзганлигини аниқлаш учун Исломий илмлардан ва умматимизнинг ҳозирги аҳволидан яхши хабардор бўлган биродарларимиздан бирига мурожаат қилдим ва ундан ушбу жавоб мактубини олдим: Бу гаплар Мадҳалия тоифасининг гаплари бўлиб, улар салафийлардан ажралиб чиққан бир гуруҳдир. Булар Амир қандай бўлишидан қатъий назар унга буйинсуниш вожиб дейидилар. Мусулмонларнинг Амирларининг қандай бўлиши ҳақида шартлар қўймайдилар. Шунинг учун ҳам бошқа мамлакатларда мусулмонларнинг Амирлари уларга зулм қилсалар ҳам булар шу мазлум биродарларига ёрдам бермайдилар ва амирга қарши чиқмайдилар. Улар биз ўзимизни ўнгласак Аллоҳ таоло Амирни ҳам ўнглаб қўяди, деб юраверадилар. Аллоҳу аълам. 
2. 
Мен ушбу мақолани ёзаётган вақтимда Ливиядаги аҳволни муҳокама қилиш учун мухолифларга ёрдам бераётган давлатларнинг вакиллари Истанбулда бир учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотининг етакчи рол ўйнагани ўта муҳимдир. Бу Ислом умматининг ўз ҳудудларида ислоҳотларни амалга оширишни ўз зиммасига ола бошлаганлигининг бир ишоратидир. Шу кунларда Сурия мухолифатининг вакиллари ҳам Истанбулда учрашув ўтказмоқдалар. Маълумки бу мамлакатда ўн йиллар давомида Ислом ва мусулмонларинг душмани ота-бола Асадлар ҳукмронлик қилиб келмоқда эди. Аммо мусулмонларнинг норозиликлари натижасида Суриядаги режимнинг ҳам қулаши яқинлашиб қолди, иншаллоҳ. Мазкур аксилисломий режим 1980 йилларда Ҳамо шаҳрида ўн мингларча мусулмонларни шаҳид қилганиги эслатиб ўтмоқчи эдик. Яқинда Ҳамода ўтказилган норозилик намойишларида ярим миллион кишининг қатнашгани билдирилди. Айни пайтда оммавий ахборот воситаларида Иордания қироллигида ҳам мавжуд режимга қарши норозиликлар бошлангани билдирилмоқда. 
3. 
Айни вақтда Ўзбекистон мусулмонлари ва уламоларининг ҳам мамлакатимиздаги мавжуд диктатура режимига қарши норозилик ҳаракатларига бевосита ва билвосита иштирок эта бошлаганлари ҳам қувончли воқеадир. Зеро, зулмнинг тугатилиб, адолатнинг тикланиши динимизнинг асосий қоидаларидандир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий