Меню

воскресенье, 23 декабря 2012 г.

Олиб қоч, олиб қочган жойга қадар...



"Дунё Ўзбеклари" сайтидан олинган приколлар. Чунки ўша сайтда уни яхши ҳурмат қилишмаганди...


Жаҳонгир Маматов: “Золимнинг малайи ҳам золимдир!”
даги "ғийбатлардан"   Исмат аканинг сайтидан олинган

Kulol
28.11.2012 23:31
Калампирни устозидан келадиган гап шуда. Жахонгир Маматов ногорани роса чалибди койил. Юсуф жумадай шалокни химоячиси ким хам булади …

Бухоролик исёнкор шоир ижодидан намуналар…
Адабиёт | 29.11.2012 20:19 233 марта ўқилди

Юсуф Жума

Озодлик учун курашган Буюк ЧЕЧЕН халқининг қонуний президенти Аслан Масхадовга…

Юсуф Жума


Тангрим сенинг йулингда юрганлар саноклидир
Пойлари кишанлидир, бошлари сиртмоклидир.
Багрлари ханжарли, калблари пичоклидир.
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!


Хак деганнинг муродга етганини курмадим.
Биргина нафас хайит этганини курмадим.
Дунёдан кузи юмук кетганини курмадим
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

Булбулдек химоясиз иймоннинг сокчилари
Бощларида балолар фалакнинг кучкилари
Аршингни ёндиради дил утин сочкилари
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

Жавхару Солмон кетди, Асланни хам олдингми?!
Мужохидлар бошига киёматни солдингми?!
Хак йулида мунгайиб битта узинг колдингми?!
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

Дунёни морлар учун тузганмидинг, Худойим?!
Уларга мадад кулин чузганмидинг, Худойим?!
Чеченлардан йулингни кизгандингми, худойим?!
Ёвинг сафига сарбо — бош булиб тушганмисан,
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

8.03.05.

2

Яна чикдингми куёш, уялмайсанми, куёш
Жавхарни отганларга сочиб турибсан зиё.
Аслан котилларига сен нечун булдинг нурпош,
Нахот конли кулларнинг кадахи эрур само.

Озодлик деганларни курган эмасман озод
Озодлик душманлари, жаллодлар нур ичинда.
Мазлумларнинг куксида мазлумлар уйнатар от
Мужохидлар ё сиртмок, ё ут, ё гур ичинда.

Яна чикдингми куёш, пайкон тегди юракка
Осмонлар хам мустабид тождорлар лашкаридир.
Аслан Масхад улдиму, лаънат булсин фалакка
Фалак ахли золимнинг беамон аскаридир.

ххх

Йўлида тупроқман дил абгор кулол,
Ҳокимга қонимни қўшиб қор, кулол.
Лойимдан гулдон эт, гулимга бергин
гулларини қўйсин гулузор, кулол.

Агар арзитмаса синдир қайта қор,
Кўза қўл оёғин ювсин ёр, кулол.
Рад этса итига ялоқ ясагин
Арзитса бўлурман бахтиёр, кулол.

Арзитмаса синдир кулдон эт кулдон
Ўчоқ кулин олур, ҳоким нор, кулол.
Кулини қилурман ўчмайдиган ўт,
Гўзал ўчоғида мен пойдор, кулол.

18-24.10.2009

Ўхшаш мақолалар:
Озодлик учун курашган Буюк ЧЕЧЕН халқининг қонуний президенти Аслан Масхадовга… Юсуф Жума Тангрим сенинг йулингда юрганлар саноклидир Пойлари кишанлидир, бошлари сиртмоклидир. Багрлари ханжарли, калблари пичоклидир. Тангрим ёвинг сафига бош булиб...
Бухоролик исёнкор шоир ижодидан намуналар… Юсуф Жума Йўлида тупроқман дил абгор кулол, Ҳокимга қонимни қўшиб қор, кулол. Лойимдан гулдон эт, гулимга бергин гулларини қўйсин гулузор,...
Исёнкор ўзбек шоири ижодидан намуналар… Юсуф Жума Бир йўлимни ғаним тўсди, Тангри менга минг йўл берди. Дўст қўлимдан қўлин узди, Тангри менга минг қўл берди....
Шоир Хасанбой Ғойиб ижодидан намуналар… Ширу шакар Савдои зулфй сиёҳат мени девоналар қилди. Сурмаи чашми бодомат мени мастоналар қилди . Аз лаби хандонад сенинг дил...
Рауф Парфи ижодидан намуналар… RAUF PARFI MUXAMMASLAR АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОНГА МУХАММАС Юзлашдинг балоларга аламлар ичра кўзлашдинг, Ўзинг куйдинг, ўзинг ёндинг, ўзгалар ҳаққи ўзлашдинг, Бу қул...


Твит қолдиринг
Фейсбукда баҳамлашинг
Дигг сервисида баҳамлашинг
RSS канал
4 шарҳ
men
30.11.2012 at 14:33

Тил улгурнинг офтоб тегди елкасига
Кочиб боргач “демократлар” улкасига
Хакорат-ла пастга урар уз конини
Карамайди йиртиги-ю, нокасига

Хамма унинг учун оддий олибсотар,
Пул дардида калтак еб индамай ётар.
Узлигига тупурган бу мунофик тил
Бировларнинг туфлаганин ялаб ётар…

Хар нарсанинг чеки бор хам чегараси
Минг уринсин, утмас дуку-девараси
Юрт сотганни бир тийинга олмас узбек
каргаб утар туксон олти чевараси !
Жавоб ёзиш
Kulol
30.11.2012 at 13:15

Гунох тавба тавба муртадми муслимми билмайин хам колдик бу инсонни. Юсуф ака нима энди Оллохга исен килмокдамисиз сал уйланг тавба денг
Жавоб ёзиш
Kulol
30.11.2012 at 04:48

Шоирман деб такдирга тош отибдилар койил, хайф сизга мусулмонлик. Асил юзингиз кандайлигини билардик эслатишингизни кераги йук эди. ,,Фалоним,, деб шеьр битиб ланатларга лойик топилгандингиз . Узи ширин сузни хам билурмисиз ?
Жавоб ёзиш
Талант Александеров
29.11.2012 at 23:42

Аллоҳга киноя қилиш бу гуноҳи азимдир, унинг синовли тақдирига тан бермасликдир. мамат ва маматваччаларнинг фаолият олиб бориш услуби шу ўзи-Тангрига шак келтириш, буни исботлашни ҳожати ҳам йўқ, қизиқиувчилар бўла Замондошга кириб шавкат мухаммад деган бир осий маматвачч ағалчани Худо устидан қилган фикрлари бн танишишни ўзи кифоя. Буларки, Парвардигорга писанда қилишяптими, Миллат ва Халқ борасидаги фикрлари “заррачадек” туюлади, гўё. Кузатувчилар ўзи хулоса қилиб олаверишади кимни кимлигини.
Жавоб ёзиш

Комментариев нет:

Отправить комментарий