Меню

воскресенье, 23 декабря 2012 г.

Қойил...

РАЙҲОН ҚОР ҚОПЛАГАН СТАДИОНДА КОНЦЕРТ БЕРДИ!
Райҳон ҳаётида гастролларнинг энг эсда қоларлиси, биринчи бор бундан бир неча йиллар олдин Андижон шаҳридаги стадионда содир бўлганди. Шаррос ёмғир дўлга айланганди...Мухлислар кўзидаги меҳрга жавоб - табиат инжиқлигига чидаб бериш! 1 соат осмон кўзёшлари остида Райҳон куйлаганди. Мана яна бир шунга ўхшаш воқеа бир неча кун олдин Қўқонда кузатилди. Қаҳратон совуқ, эндигина тинган қор стадионга минглаб мухлислар тўпланишига тўсқинлик қилолмади. Турмуш ўртоғининг рафиқаси атрофида
гирдикапалак бўлиши бир томон-у, минглаб кўзлардаги қувонч ва ҳайрат Райҳоннинг ҳаво совуқлигига қарамасдан улар олдида концерт либосларида намоён бўлишга ундади! Шамоллаб қолишдан эса чўчимади. Югуриб-югуриб қўшиқ куйлади, дардли хонишлар қилди...Райҳон – мухлиспарвар! Мухлиссевар – Райҳон!

Жасур

Комментариев нет:

Отправить комментарий