Меню

пятница, 21 декабря 2012 г.

Замондош архивидан- 12.8.2012 йил

Озодликка жавоб: Гулнора Каримова серқирра талант соҳибаси ва қудратли аёл
Эртага Озодлик радиосида "40 ёшга тўлган Гулнора Каримова серқирра талант соҳибаси ва қудратли аёл" мавзусида эркин микрофонда ўзаро фикр алмашув бўлар экан. Мистер Нави Бин бугун шошиб турганлари учун олдинроқ интервью олишга мажбур бўлдик. 

МИСТЕР ҚАЛАМПИР:Жаноб Мистер Нави Бин қўлингизга Озодлик радиосида сўраладиган саволлар рўйхати турибди. Ўзингиз ўқиб ўзингиз жавоб беринг. Сизни эшитамиз. Марҳамат!


1- савол:Сиз Гулноранинг серқирра истеъдоди ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Жавоб: Оҳҳо!!! Қилмагани гўрковлик холос! Бир ўзбек аёли бўлса шунчалар бўладида! Ҳатто машҳур Зулфия, Олмаҳон Ҳайитовалар ва ҳоказолар бунинг олдида чепуха...


2-савол: Сизнингча, Гулноранинг ҳар соҳадан бир шингил иқтидори ўзбекистонликлар томонидан қандай қабул қилинади?

Жавоб: Уни ғозга ўхшатаман. У сувда суза оламан, ерда юра оламан, кўкка уча олман дейди. Билмайдики, балиқдек сузолмайди, кийикдек югура олмайди, лочиндек учолмайди. Мақтанма ғоз ҳунаринг оз!

3-савол:Гулнора ҳақиқатан катта талант соҳибаси бўлса, давлат раҳбарининг қизи бўлиши унинг айбими?

Жавоб: Қазисан, қартасан асл наслингга тортасан. Бир камбағал қизи бўлганда кўрардик. Қўшиқчилик санъатлари ва рақслари ва ҳоказолар отарчиликдан ошиб чиқа олмасдилар. Чиқсалар ҳам номларини қилмаган ишлари бўйича бир доғлаб олардилар. Айтадиларку: Бир камбағалнинг қорнига келиштириб тепишганда "вой орқам" деган экан. Ундан нега ичидан тепишча орқам деганини сўрашса у "агар орқамда кишим бўлганда қорнимдан тепа олармидинг" деган экан.

4-савол: Гулноранинг ҳар соҳага аралашиши, сизнингча, Ўзбекистон имиджига, ички ва ташқи сиёсий жараёнларга қандай таъсир қилаяпти?

Жавоб: Бу саволингиз 2 ва 3 -саволларингизга ўхшаш яъни ғознинг мақтаниши холос, ҳокимият қўлимда каби қабилида. Энди осмон қўлингда бўлса ташлаб юбор дейиш мумкин! Чунки, оддий халқнинг барчасини алдаб бўлмай қолди. Шунинг учун уларга доим янгилик кўрсатиб туришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Бунга мисол қилсак, ўзининг жиғилдонига мослашган турли фондлар ва турли бизнеслар. Ўзбекистон имиджи, ички ва ташқи сиёсатида таъсири худди Қирғизларнинг хумкалла собиқ президент хонимчаси "Атайбаева"нинг иши каби ёмон таъсир кўрсатиши аниқ. Диктатор хоним деб айтсак тўғри бўлади. Ўзбекистонга ишонч билдириб ишни бошламоқчи бўлиб ички ёки ташқи инвестиция киритадиган киши йўқ. Аниқроғи буларга ишонишмайди. Натижа нима бўлишини олдиндан билишади. Ичкарида қўрқишади, ташқаридагилар эса уни жиддий ҳамкор деб билшмайди. Бунга аниқ сабаб унинг Ўзбекистон ичида ва ташқарисида қилган қилмишлари деб биламан.


ҚЎШИМЧА БОНУС САВОЛ.

5-савол: Унга уйланган бўлармидингиз?

Жавоб: Ахир у мамлакатни матриархия қилмоқ. У матриарх онамизку! Қандай қилиб инсон ўз онасига уйланиши мумкин?! Фақатгина у кишига омад ва узоқ умр тилашдан бошқасига илож йўқ!

6-савол: Ҳозир қаерда яшаб тирикчилик қиляпсиз?

Жавоб: Пандора деган ўлка бор шунда мардикорчилик қилиб пешона теримни териб юрибман.

Мистер Қалампир

Комментариев нет:

Отправить комментарий