Меню

пятница, 28 декабря 2012 г.

Ҳаёт сабоқлари

Энди нима дейман унга!
Хозир сўлим ерлардаги хонадонлар шахарликларни дам олишлари учун уйларига қўядилар. Шахарликлар баъзи холларда фохишаларни бошлаб келадилар. Ховузда чўмиладилар. Хонадон пул учун ўзи яшайдиган гўшани ифлос фохишахонага айлантирганидан уялмайди. Бузуқлар кетишгач, пок бир оила дам олгани қўйилади. Улар, айниқса болалар, яқиндагина бузуқлар чўмилган ховузда чўмиладилар. Уйини фохишахонага айлантирган хонадонда тарбия топаётган болалар нимани ўрганишади? Қизларичи? Фарзандларига фахшдан топилган луқмани едириб, булар нимага эришадилар? Йигитларнинг қизлар билан маишат қилишлари одат тусига
кириб бораётганини афсус билан таъкидлаймиз. Ёз чилласида шундай «дўстлар давра»си « дам олиш учун» тоққа чиқди. Улфатдагилардан бири машинасига ўтириб, қимиз олиб келгани кетди. Хадеганда қайтавермагач, хавотирланиб, изидан боришди. Қарашса, машина ағдарилган, ёниб ётибди. Йигитнинг қарийб ярми кўмирга айланиб бўлган. Хали хаёт аломати сезилиб турган танани ўтдан олиб, ерга ётқизишди. Жон талвасасидаги йигит «Олов! Олов!» деганича алахсирай бошлади. Кейин «Энди нима дейман унга! Нима дейман унга!» деб хайқирди. «Кимга?» деб ажабланиб сўрашди. Йигит: «Аллохга! Аллохга!» деди- ю, жон берди. Бу воқеа баёнини эшитганда «Қани эди, бошқалар хам «Унга нима дейман?!» деб яшасалар. Фахш сари қадам босганларида ўша машинада ёнаётган йигитни кўз олдиларига келтирсалар. Машинада ёниш - холва, хали дўзахда ёниш бор... « деган фикр хаёлимизни ёритиб ўтди.

Жавоҳир

Комментариев нет:

Отправить комментарий