Меню

понедельник, 17 декабря 2012 г.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчилиги ватандошлар билан алоқалар ўрнатмоқчи эканлигини англаб кўринг

Майкл Жексон (Муқимжон Дексан) билан прамўй репортаж
Мистер Қалампир: Ассалому алайкум! Азиз Замондош мухлислари! Бугун Сизларга Муқимжон Дексан ўзларининг Канада сафарлари ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар... Ҳеллоу!, Муқимжон!

Муқимжон Дексaн: Ўзбекча гапираверинг.... Ассалому алайкум азиз "Замондош" мухлислари.

МҚ: Муқимжон! Биз Сизни Майкл Жексон деб билардик... Нега исмингизни ўзгартирдингиз ва Канада сафарига нега отлангандингиз?

МД: Ҳукумат ва мухолифатнинг ишларига қизиққаним ва ўзбек халқининг меҳри мени тортгани, айниқса отам ўзбек бўлгани учун исмимни ўзгартириб бу халққа бироз хизмат қилсам дегандим.Ҳозирда Канаданинг шимолий қисмидаман, Алясканинг ёнида...

МҚ: "Замондош"га қандай янгиликларни тақдим этмоқчисиз?

МД: Ҳозирда ажабланарлиси, ўзбек халқининг турли давлатлардан Аляска томонга оқиб келиши кенг жамоатчиликни қизиқтирмоқда. Музликлар бағрида паловхўрлик ва қовун сайиллари бўлиб ўтмоқда.

МҚ: Муқимжон!... Нега энди дунёнинг барча бурчакларидан Аляска томонга оқиб боришмоқда? Шуни сал тушунтириб беринг, илтимос!

МД: Буни бир қанча сабаблари бор. Жумладан, баъзилари ўз юртларида "ҲУК" деган ташкилотнинг беъмани қилиқлари ва босимларига чидай олмай ўз юртини ташлаб келишмоқда. Баъзи бировлари чет эллардан "МУХ" деган ташкилотнинг кўр кўрона олиб бораётган беъмани сиёсати ва ўзаро бир бирининг устига мағзава ағдаришлари туфайли зайбал бўлганлари учун бу ерда "қочқинлик" мақомини олмоқдалар. Хуллас шунақа гаплар...

МҚ: Гапингизни сал тушунтириброқ айтинг. Қочқинларга кимлар бошпана беряпти, улар орасида мухолифат вакиллари ёки СНБлар борми?

МД: Башарасидан ажратиб бўлмайди бечораларни. Ҳаммаси музлаб қолай деган. Кимдир қувган, кимдир қочган. Қочқинларга моржлар бошпана беряпти.

МҚ: Нима?... Моржлар?!

МД: Ҳа ўз қоринлари ичидан. Буларга бошпана беришга оқ айиқлар ҳам ўз фирмаларини яқинда тузиб олишди. Ҳатто чағалайлар ҳам буларнинг тухумини ўғирлашга кўзларини тикиб туришибди...

МҚ: Агар гапингиз рост бўлиб, шундай вазият давом этаверса у ҳолда бу миллатни нима кутади?

МД: Менимча барчасини айиқлар ва моржлар еб битиришади ва тухумларини эса чағалайлар чўқиб ташлашади.

МҚ: СНБ ва мухолифат вакиллари нима чора кўрмоқдалар?

МД: Улар айиқ, морж ва чағалайларга ўзларининг қизил муқовали "удостувариние" дейдими хуллас ўшанақа китобчаларини кўрсатиб мужоҳирларни уларга тутиб беришга жонбозлик кўрсатмоқдалар. Шу сабабли бироз жон сақламоқдалар. Балки, мужоҳирлар тугагач ўзлари ҳам ем бўлишар, буни энди билмадим...

МҚ: Мужоҳирларнинг ўзлари бирорта чора кўрмаяптиларми?

МД: Кўрмоқдалар, албатта! Улар СНБ ва мухолифат вакилларига ёрдам беришмоқда...Бўлди, хабарни бугунча тўхтатайлик, зарур ишим бор!!!

МҚ: Бу каби машъум ҳолатдан ҳам зарурроқ нима иш бўлиши мумкинми?

МД: Ҳозир ээропортга шошилишим керак! Гулнора Каримова самолиётни задержка қилибди, шунинг хабарига ошиқяпман.

МҚ: Муқимжон...аллооо... Муқимжон!... Бу янгилик аллақачон Замондошда эълон қилинган, бироз кечикдингиз чамамда...

МД: Эҳ, окахон! Келганини айтмаяпман... Кетишининг задержкасини хабарини олишга шошиляпман....

МҚ: Раҳмат, Муқимжон. Азиз мухлислар! Бугун сизлар билан Мистер Қалампир ва Муқимжон Дексанлар ўз хабарлари билан ўртоқлашдилар. Бизни кузатиб боринг! Хайр, саломат бўлинг!

Мистер Қалампир, Замондош учун махсус


3 Изоҳлар, фикр-мулоҳазалар:

едгор самар
замондош бир хажвия сайт очсангиз емон булмасди .бир караганда хамма масхарабоз шу ерда тупланганга ухшайди.
бизни мусрлар. мхх. ва бошкалар кузатиб утирибди мусрлар онасиниям сотади амал учун. мхх оиласини сотади кресло учун.
бизларниям шу даражада куришни истаганлар кам мас
мукимжон
Хеч канака кулгили ери йук-ку хажвиянгизни,утган сафарги Моисей билан Сусанин тугрисидаги анекдотларингиз хам унча ухшамаган.
Сиз менимча хотинизга,- сенга булган мухаббатимни исботлаш учун дунёни у чеккасига боришга хам тайёрман деб уйингиздан кетворганлардан булсангиз керак.Хозир хам Джексон билан гаплашётган булсангиз унда Узбекистонга келиб юрманг,сизни хам Елена Урлаева билан Туркияга борган булса керак деб уйлаши мумкин.
Мистер Қалампир
Шавкат ака!
Илтимос, менга Замондош сайти яхши ишламаяпти шу учун мана шу сўзларни менинг отимдан "Муқимжон Дексан"га юборилган 2 та комментга нисбатан жавоб тарзида 3-коммент ҳолатида чиқарсангиз.
-------------------------------------------------------------------
Жуда тўғри гапни айтдингиз. Буларга кулиб бўлмайди, аксинча йиғлаш керак!
Булар аслида сал ўйлаб кўришга чорлайдиган латифалардир. Бугуннинг ҳақиқатларини ўзида жам этган.
Бу ерда масхарабозлик бўлмаяпти, аксинча юзимиздаги масхарабозларнинг думалоқ қизил бурунга эга, кўзлари катта катта, турли рангларда бўялган ниқобларни йиртмоқдамиз холос!
Агар масхабозлар ниқобини кийиб жимгина гапирмай тураверсак шунга куласиз. Унинг башараси Сизни кулишга мажбур қилади. Агар у Сизга ватанни севиш керак, ватан хавф остида деб жон куйдирса ҳам кулаверасиз.
Аммо Сизни жинни дейишмайди!
Чунки Сиз масхабознинг устидан кулаверасиз. Бу ўртада ўз устингиздан ҳам.
Бизлар кулгунинг замирида ҳақиқатни жойлаштирмоқчи бўлдик. Агар Сизга кулгули гапларга кулиш керак бўлса Ўзбекистондаги мансабдорларнинг юзларига қаранг, уларниг ҳатти ҳаракатига қаранг! мана шунда уларга эътибор берсангиз, бошлиқлари айтаётган кулгули булмаган гапларга ҳам кулишади. Бу вақтда Сиз ҳам куласиз. Сиз бошлиқнинг гапларига уларга қўшилиб кулмайсиз балки уларнинг ҳатти ҳаракатига куласиз!
Уларга сал жиддий эътибор берсангиз баъзан куласиз, баъзан йиғлайсиз.
Оддий латифаларни шундоқ ҳам қизиқчилар боплашяпти. Бизлар эса қизиқчилар эмасмиз.
Баъзан биз томондан ёзилган латифаларни унинг ёнида турган расм ифодалаши мумкин ёки сўз расмни ифодалаши мумкин. Бу сал бошқача усул.
Сиз очган мавзу бўйича Моисей ва Сусаниннинг кейинги сонларида сўз боради.
Сизларга катта раҳмат!
Ҳурмат билан Мистер Қалампир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий