Меню

суббота, 22 декабря 2012 г.

НОСИР ЗОКИР: Сиёсий латифалар

Турмадан қочган уч маҳбус, қоронғи кўчада бораётган юридик, тиббиёт ҳамда журналистика факультетида ўқийдиган талабаларни тўхтатиб, биридан сўради:
- Кимсан?
- Бўлғуси юристман, - жавоб қилибди титираб.
- Ўлдириб юборинглар! Бу прокурор, судя бўлиб олиб, ўқишга сарф қилган пулларини чиқариб олишга ҳаракат қилганча мамлакатни вайронага айлантиради.
Талабани отиб ташлашди.
Бошлиқ кейингисига юзланиб:
- Сен кимсан?
- Бўлғуси врачман.
- Ўлдиринглар! Врачлар ҳеч қачон пулсиз даволамайдиган бўлиб қолган.
Уни ҳам отиб ташлашди.
Бошлиқ охиргисидан сўради.
- Кимсан?
- Бўлажак журналистман.

- Майли, бу тирик қолсин.
- Нега? - сўрашди шериклари.
- Э, ўқишни тугатиб, иш бошласин, агар чет элга мардикорликка кетмаса, камбағалликдан қийналиб, ўзи ўлиб кетади.


-о-о-о-

Икки киши суҳбатлашиб ўтиришибди. Бири иккинчисига:
- Мени квартирамга кеча ўғри тушибди. У ҳеч нарса олиб кетмабди. Аксинча, стол устига ўн минг сўм қўйиб, қуйидаги мактубни қолдириб кетибди. “Бундай яшаш мумкин эмас!”  


-о-о-о-

Бозор радиосидаги эълондан:

“Бозоримиздан қулоғи оғирлар учун радио телефонлар, ажойиб чойнаклар, Хитой чиннилари, турли хилдаги чет элда тайёрланган кийим-кечаклар, хуллас хоҳлаган нарсангизни сотиб олишингиз мумкин... Ия, бозорга ниқоблилар бостириб кирмоқди...Қочинглааааааар...

-о-о-о-

Аравачада чақалоғи билан сайр қилиб юрган эр-хотин, фарзандларининг келажаги борасида суҳбатлашиб кетишмоқда.
Эр, - Фарзандимиз буюк мусиқачи бўлади.
Хотин, - Бекорларни айтибсиз, шу ҳам касб бўлдими? Бизнинг боламиз келажакда катта раҳбар бўлади.
Шу пайт аравача ичидаги гўдак тилга кирган-ча:
- Ҳой, ойи, нима, мени ҳозирданоқ порахўр қилиб тарбияламоқчи бўлаяпсизми?

-о-о-о-

Ҳоким фарзандли бўлди. Лекин эртасига марказдан КАТТА келадиган бўлиб қолиб, туғуруқхонага ёрдамчисини жўнатди. Ёрдамчи келиб ахборот берди.
- Фарзандингиз ҳудди сизнинг ўзингиз. Ҳеч нарсани тушинмайди. Бақиргани-бақирган. Йўргагига суюнчи пулини солиб қўйгандим, бирданига тинчиб қолди.

-о-о-о-

Хотинини бегона эркак билан ушлаб олган ҳокимни ёпиқ суд қилишмоқда. Судя ҳокимдан сўради:
- Нега ўша эркакнинг пешонасига тўппонча тирадингиз-у, отиб ташламадингиз?
- Мен тўппончани пешонасига тираганимда, у мендан “бош вазир ўринбосари бўлишни хоҳлайсизми?- деб қолди. Ахир шундайин таклиф қилган одамни ўлдириб бўладими. Шунинг учун унинг оёғига отдим холос.

-о-о-о-

Вазирни порахўрликда айблаб тергов қилишмоқда. Судя вазирдан сўради:
- Сиз ўзингизни айбдор ҳисоблайсизми?
- Йўқ. Бу менга тўхмат. Олмаганман ҳам, бермаганман ҳам. Мен айбдор эмасман.
- Бунга далилларингиз борми?
- Ие, бу нима деганингиз?
- Яъний, пора олаётганингизни, юқорига узатаётганингизни ҳеч ким кўриб қолмаганми?
- Йўқ. Худога шукур, ҳеч ким кўрмаган.

-о-о-о-

Олмон, фаранг ва ўзбек олимлари ўз тажрибаларини мақташмоқда.
Олмон:
- Биз мушук билан итни чатиштирдик. У ҳам сичқон ейди ҳам, уйниям ҳам қўриқлайди.
Фаранг:
- Биз сигир билан отни чатиштирик. Уни миниб юрсаям бўлади, соғиб, сутини ичса ҳам бўлади.
Ўзбек:
- Биз бир муҳолафит вакили билан ҳукумат вакилини чатиштирдик. Қизиқ бўлар экан. Битта одам ҳам ҳукуматни танқид қилади, ҳам мақтайди. Ҳозир олимларимиз уни танқидини олиб ташлаб, фақат мақтовини қолдириш устида тинимсиз изланишмоқда.

-о-о-о-

Қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро конфренция ўтказилмоқда. Биринчи бўлиб америкалик сўз олди.
- Биз пахтани ҳосилдорлигини 29 центнерга етказишга қурбимиз етади. Бунда бизга янги ишлаб чиқарилган техникаларимиз ёрдам бермоқда.
Иккинчи бўлиб тожикистонлик сўз олди:
- Биз эса пахтани ҳосилдорлигини 30 центнердан оширишимиз мумкин. Бунда бизга олимларимиз ёрдам беради.
Учинчи бўлиб ўзбекистонлик сўз олди.
- Биз бўлсак, пахтанинг ҳосилдорлигини хоҳласак 50 центнерга ҳам етказишимиз мумкин. Бунда бизга Оммавий Ахборот Воситалари ёрдам беришади.

Носир Зокир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий