Меню

понедельник, 29 апреля 2013 г.

Россиядаги нарко-жиноятларни камайтириш учун Ўрта Осиёда паррандачиликка пул тикилади



Россия ҳукуматининг махсус комиссияси Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича давлат корпорациясини ташкил этиш борасидаги Россия гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизмати (ФСКН) раҳбари Виктор Ивановнинг ғоясини маъқуллади. Бу ҳақда, «Коммерсантъ» газетасига асосланиб, «Лента.Ру» интернет-нашрихабар бермоқда. Ушбу қарор Марказий Осиё минтақасида янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолини гиёҳванд моддалар савдосидан олиб қолиш мақсадида қабул қилинган.

Тошкендан Андижонга Поезд Юрармиш


Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Наманган вилоятининг Поп туманини боғлайдиган темир йўл қурилишини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш 2 миллиард долларга айланиши мумкин.
“Шу борада биз кўпдан буён ўйлаб юрган, бугунги кунга келиб рўёбга чиқариш имкони пайдо бўлган яна бир муҳим режамиз ҳақида сизларга ахборот бермоқчиман. У ҳам бўлса, Ангрен-Поп йўналишида умумий узунлиги қарийб 125 километр бўлган электрлаштирилган темир йўл қуриш лойиҳасини амалга оширмоқчимиз”,

четверг, 25 апреля 2013 г.

Йигитлар нимани хохлайди кизлардан - Кизлар-чи ???


Қизлар беҳаё, йигитлар бебурд...ми?

Рустам Абдусаматов, 21 ёш, талаба:- Ҳозирги қизларда ҳам кишига маъқул келадиган фазилатлар бормикан, деб ўйлаб қоламан, баъзида. Ҳаммасининг кўзи йигитларда, қайси бирининг пули кўп, қай бирига тегсам яхши

среда, 24 апреля 2013 г.

Андижон вокеаларининг 8-йиллиги муносабати билан ....


Эшитмадим деманглар, 
Маликалар, башанглар, 
Сиз, эй, аҳли гаранглар - 
Анжанда қатлиом бўлди.

Президент буйруқларидан,
"Калашников" ўқларидан
Халқ ўқ еб қуйруқларидан - 

... жойда. Ҳамма шароит бор: овқат, иссиқ, совуқ сув. Ванна... —Яна-чи?


СПИД вабоси сайёрамизда яшин тезлигида ўта хатарли тарзда тарқалмоқда. Маълумотларга қараганда, ҳар 15 дақиқада бир одам бу эпидемия вирусини юқтириб оляпти.

Атрофни шом пардаси чулғамоқда. Ўтган куни ёмғир ёққанди. Баданни жунжиктирадиган салқин ҳавони айтмаганда, бу ердан оламни кузатиш малол келмайди. Мана, кўнглимда ҳам... асабий бир қониқиш. Бизлар ҳам бир эркин... Афсуски, ҳали қувона олмаймиз. Бунга истаганча сабаб топиш мумкин: масалан, фоҳишабозлик. Унинг яшашини ҳеч қачон истамасак ҳам, у барча замон ва маконларда ихтиёрларимиздан ташқарида бемалол «гуллаб-яшнайверган».
Фоҳишабозлик. Уни кўрмасликка қанчалик тиришган бўлсак, ушунча катталикда кўринишга ҳаракат қилади. У ўз қаҳқаҳаси билан одамзотни бир умр вайрона томон етаклайди... Ниҳоят, жозибанинг ҳар қандай кўриниши мўъжиза эмаслигини англаб қолгандекмиз. Бироқ одамийлик хусусиятимиз ҳамон бизга панд бераётгандек: ахир куни кеча экологик, демографик, технократик кулфатлар ёз ёмғиридек бошимизга ёғилганди. Бугун СПИД, саратон, юрак-қон томир касалликлари турмушимизга жимгина жойлашиб олмокда. Жинсий муносабатларнйнг бозорга солиниши эса, оддий ҳодисага айланиб қолди. Унинг СПИД билан кун сайин уйғунлик касб этиб бораётганлиги мени кўпроқ ташвишга солади.
Янги йилнинг илк кунлари. Мен анчадан бери бу ҳолатнинг кўламини яқинроқдан кузатишни кўнглимга тугиб

понедельник, 22 апреля 2013 г.

Жиноятчига айланган дўстлар


Ҳаёт ранг-баранглиги билан гўзал. Уни чин дилдан севган, юксак эътиқод билан яшашга интилаётган инсонлар ўз ҳаёт зарварақларини эзгу ишлар билан безашиб, умрини мазмунли ўтказиш ниятида астойдил тер тўкадилар. Афсуски, баъзи “юлдузни бенарвон урувчи”лар мўмай пулни қўлга тушириш илинжида ёлғондан шаҳар тиклаб, ҳаводан ҳолва ясаш каби “қобилиятлари”ни ҳам кўрсатишдан ўзларини тия олмаяптилар. Отамирза Ортиқов ана шундайлар тоифасидан чиқиб қолди. Эндигина 32 ёшни қаршилаган бу кимса ҳалол меҳнат қилиш, эл-юрт корига яраш ўрнига жиноятга қўл урди.

Отамирза ҳам бошқаларга ўхшаб, оиласининг эҳтиёжини ҳалол меҳнат билан қондириши мумкин эди. У инсонга берилган ҳаёт аталмиш буюк неъматнинг қадрига етмади. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқирлари баланд-пастликларида тойилиб кетди. Энди воқеани шу ерда тўхтатиб, бироз чекиниш қилишимизга тўғри келади.

Отамирза истиқомат қилаётган Тошбулоқ қишлоғига Қирғизистон Республикаси Жалолобод

«Мумкин эмас, тамом!»,


Якинда интернет-нашрида «Тошкент: завқланиш мумкин, фотосуратга олиш эса – йўқ», – номли мақола эълон қилинди. Kun мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола қилади.

«Кенг ва равон кўчалар, замонавий кўприклар, муҳташам бинолар, гўзал хиёбонлар, обод бозорлар – оммавий ахборот воситалари Тошкент кўчаларини шундай иборалар билан таърифлашади.
Бунга қўшилмаслик қийин – Ўзбекистон пойтахти билан ҳақиқатан ҳам исталганча завқланиш мумкин, бу ерда бир неча йил бўлмаган кишилар эса шаҳар қиёфасидаги катта ўзгаришларни дарҳол сезишади.
Бироқ, фотоаппарат ёки ҳатто мобил телефонни чиқариб, мана шу кўчалар, бинолар ёки хиёбонларни суратга олишга шайланганингиз ҳамоноқ, милиционернинг овозини эшитасиз:

Баъзан эр ва аёл ўзларининг жинсий муносабатларидан қониқмаслиги оқибатида порнографияга мурожаат қилишлари мумкин.


Ўтмишда порнография жуда катта  хос иллат эди. Улардан бошқа ҳеч кимнинг бунга моддий имкони йўқ эди. Масалан, Цезарь Тибериус ўз нафсини қондириш учун Миср папирусларига чизилган шаҳвоний расмларни сотиб олишига тўғри келар эди. Ёки ўзининг саройига шаҳвоний саҳналарни қўйиш учун шаҳвоний ўйинларга ўргатилган қиз ва йигитларини таклиф қилиши керак эди. Бугун эса барча нарса ўзгарган. Энди ҳар кимнинг ҳам порнографияга қўли етади.

воскресенье, 21 апреля 2013 г.

MEXP



Бекатда автобус кутиб турган эдим. Автобус келмагач, бекатдаги ўриндиққа бориб ўтирдим. Бир онахон ўтирган эканлар. Гурунглашиб қолдик. Ёшлари 70 га яқинлашиб қолибди. Кўзлари мунгли, ҳаётда жуда қийналганлари ажинли юзлари, оппоқ сочларидан ҳам кўриниб турибди.
- Хўжайинимнинг феъли жуда оғир эди. Фарзандларим олдида мени кўп хафа қилар, ўринсиз ҳақоратлар, бошимдан калтак тушмасди. Фарзандларим учун ҳаммасига чидадим. Аммо, бугун уларга оғирлигим тушаётганини ҳис қилиб, қалбим ўртаниб кетади. Турсам ҳам, ўтирсам ҳам яккагина ўғлимга ёқмайман. Феъли отасиникидан қолишмайди. Каттасидан ташқари қизларим ҳам бемеҳр. Айниқса, кичик қизим жуда шартаки, мени кўп хафа қилади. Андиша қилмасдан ҳамма нарсани, яхши гапни ҳам, ёмон гапни ҳам шарта- шарта юзимга айтади, қўяди. Худога шукур, келинимдан ёлчиганман. Қизларимдан кўра менга меҳрибон. Кўнглимга қарайди, доим.

MENI PODSTAVA KILISNDI-DA



Студияга кириб келишимиз билан биринчи бўлиб Мансурбек жонланади: - Халиги қўшиқни бир қўйинг, Сайёд эшитсин. Юлдуз Усмонова:- (кулади) Ана, мақтангиси келяпти)) Юлдуз Ибрагимовнадан оилавий мавзудаги қўшиқларни соғинганлар учун ажойиб янгилик! Юлдуз турмуш ўртоқлар учун аталган қўшиқ ёзиб битирди. Мазкур тарона унинг янги альбомига киритилиши режалаштирилган. Қўшиқ тугагач Мансурбекка ишора қиламан:- Арслонингизга атабсизда) Мансурбек юзига қизил югуради. Юлдуз Усмонова:- Аслида бу барча турмуш қурганларга аталган. Севдим , ўлдим , ёндим дейдиганларга бир боқинг, улар хеч қачон оила қурганлар каби бир-бирига муносабатда бўлмайди. Оилавий инсон турмуш ўртоғи бетоб қолса, "Шу дардингни ман олсамийдим" дейди. Хали оила қурмай шунчаки севишиб юрганлар шундай дейдими? Бу

пятница, 19 апреля 2013 г.

Лўлини Эшагини махтаб пулини ол дегани шу бўса керакда,,,,,,


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 17 апрель куни Оқсаройда “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Алини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ислом тараққиёт банкининг аъзо мамлакатларда муҳим ижтимоий ва иқтисодий дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали изчил ривожланиш ва барқарорликни таъминлаш бўйича олиб бораётган бунёдкорлик ишлари Ўзбекистонда юксак баҳоланишини таъкидлади.
Ислом Каримов Аҳмад Муҳаммад Алининг нуфузли халқаро молия ташкилоти раҳбари сифатида мамлакатимиз билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётганини, Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаётганини ҳамда юртимизда ўтказилаётган бугунги даврнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференцияларда ўзининг анжуман мавзуси чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этилган маърузалари билан доимий равишда иштирок этиб келаётганини араб дунёсининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмат-эҳтироми ифодаси сифатида қаралишини алоҳида таъкидлади.
Аҳмад Муҳаммад Али ҳар гал юртимизга келганида улкан ўзгаришлар, юксалишга интилишнинг

Сенга тегдим Хош нималик булдим......



 
Буюк рус ёзувчиси Лев Толстойнинг бир асарида шундай сатрлар бор: “Бахтли оилаларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг эса ҳар бири ўзича бахтсиздир”. Бахтни ҳар ким ўз дунёқарашидан келиб чиқиб тушунади. Оилаларнинг бахти ва бахтсизлиги ҳам фақат ўзларига хос, бир-бирига ўхшамайди. Ҳатто бир оила аъзоларининг бахт ҳақидаги ҳақидаги тушунчасида ҳам фарқ бўлади. Эр бахтни илм олишда, деб билса, хотин бўйинни безовчи тилла занжирда, деб ҳисоблайди.

Яна бир аёл оилавий бахтни эрига севикли бўлишда, фарзандларининг соғ-омонлигида кўрса, эркак учун мансаб ва амал пиллапояларидан кўтарилиш, чўнтаклари пулдан қаппайиб, атрофида “жонон”ларнинг парвона

Келинчаклар Додидан




Хўш, савол бераётган хоним, менга айт-чи, сен нима учун турмушга чиқдинг? Чунки чиқмасликнинг иложи йўқ, қиз бола, ҳатто у биттагина фарзанд бўлса ҳам, бўйига етгач, ота-онасиникида ортиқчадай туйила бошлайди. Ёшига ёш қўшилган сари бетоқатлик билан уни узатишга ошиқадилар, шундаймасми? Демак, сен узатилишинг шарт, яъни ўзга жойдан ватанли бўлиш бошингда бор нарса. Ватан, бу — бошпана, ватан — тинадиган, ором оладиган, ҳеч ким жойингдан жилдиролмайдиган, хоҳлаган ишингни яйраб қиладиган, охирги йўлга кетгунингча ўз-ўзингники бўлган ўлан тўшагинг! Четдан келган сен қизга шундай имтиёзни бериб қўйганлари, жонларидан бўлган қизларини атрофга тарқатиб юбориб, уйларини абадийга сенга бўшатиб бераётганлари учун ҳам, юрак-юрагингдан чиқариб бу даргоҳнинг хизматини қилсанг ярашмабдими? Бу — бир!
Нега рўзғор тутдинг?
Кўнглинг чопиб-чопмай турса ҳам, рўзғор тутдинг, нега? Чунки инсон боласига яшаш учун битта ҳамроҳ зарур, бу илоҳий тақдир! Чунки онанг йўлда қолади, отанг йўлда қолади. Қувватинг ҳам эскирадиган нарса.

Бостондаги портлаш гумондори қирғизистонлик қочоқ бўлиб чиқди




Бостон марафони финишида портлашни содир этганликда гумон қилинаётган 19 ёшли Жоҳар Царнаев қирғизистонлик қочоқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлигига Царнаев 2001 йилда биринчи синфга чиққан Махачқаъладаги мактабда

четверг, 18 апреля 2013 г.

Гулнора Каримова АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Майк Хаммерни қаерга олиб кетди?


Ўзини Ўзбекистоннинг бўлажак қироличасига менгзаётган Гулнора Каримова АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Майк Хаммерни қаерга олиб кетди?
Бир ҳамкасбим билан пойтахтимиздаги Туркистон саройида АҚШ элчихонаси томонидан ўтказилган концертга бордик. Концерт Америкадаги дунёга машҳур I laminate гуруҳининг Ўзбекистонга илк бор келиши муносабати билан ўтказилаётган бўлиб, унга асосан ёшлар таклиф этилганди.
- Таклифномалар жуда кам қолган, чунки уларнинг ярмини Гулнора Каримова Фонд Форум учун олиб қўйган, - деди залда ўтирганлардан бири.
Ёшим ўтгани учунми, бу тадбирда ўзимни ортиқчадек ҳис қилдим. Тўғри, I laminate гуруҳининг чиқиши мени бефарқ қолдирмади. Гуруҳ аъзоларининг махсус чироқлари билан безатилган кийимлари, мусиқа остида, рақсга ҳамоҳанг ана шу чироқларнинг ўчиб ёниши концертга келган катта-ю кичикка бирдек ёқди. Ёшларнинг гулдурос қарсаклари-ю, қизғин олқишлари бундан яққол дарак берарди. АҚШ элчихонаси ўзининг бу галги тадбири билан яна бир бор томошабинларга бир олам завқ бағишлади, бу

среда, 17 апреля 2013 г.

Акш Каримовни коралаб босимни бошлади Сабаби Россияга боргани учун...Яна Ўйинлар бошланди......


АҚШ Ўзбекистонни болалар меҳнати учун жазолашга чақирмоқда
АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни мажбурий болалар меҳнатидан воз кечишга мажбур этиш мақсадида унинг одамлар глобал трафиги бўйича Ҳисоботидаги баҳосини туширишга чақирди.

"Пахта кампанияси" коалициясига бирлашган АҚШнинг 50 ширкат, ташкилот ва сармоядорлари, мамлакат Давлат котиби Жон Керрига Ўзбекистонга одамлар глобал трафиги бўйича (The Trafficking in Persons (TIP) Report) хисоботидан Tier 3 даражасини беришни сўраб мурожаат қилишган.

“Пахта кампанияси” ўз олдига Ўзбекистон пахта саноатида катталар ва болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш мақсадини қўяди ва Керрига

 


 йўлланган мактубда ўзбек

вторник, 16 апреля 2013 г.

Отилган Андижонликлар (Рус тилидан Исмат Хушев таржимаси).

Отиб ташланган Андижон (Давоми)
8:28 PM

Алексей Волосеевич
(13 май фожеаларини бошдан кечирган шаҳарнинг машъум хотиралари)Олтинчи ҳикоя
Темур, 19 ёшда.
У автомобилларни ремонт қиладиган уста эди. Ёш бўлса ҳам қўли гул эди - отаси билан бирга ишларди. Бундан ташқари уларнинг кичкина дўконлари ҳам бор эди - машинага керакли бўлган қисмлар сотишарди.
Онаси ҳикоя қилади (45 ёшда):
- У жуда... жуда ҳам яхши йигит эди... - кўз ёшларини яширолмайди шўрлик онаизор...
Отаси:
- У турмада эди - ўғирлик айби билан тергов бераётган эди. Телевизор ва компютер ўғирлашда айбланганди. Холбуки уни алдашганди - телевизор Ўшдан келган, шуни дўконингда сотиб бер деб

Эски булса хам - Иркчилар бор



Москвадаги “Сова” ташкилоти маълумотига кўра, жорий йил бошидан шу даврига қадар рус миллатчилари қўлидан 57 киши ҳалок бўлган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча кўпдир.

Москвадаги Ислом университети талабаси ўзбекистонлик 36 ёшли Камола ўтган ойда метродан чиқаётиб ўрис миллатчиларининг қўлига тушиб қолди ва қаттиқ калтакланди. Биринчи зарбадан мармар зиналарга йиқилган Камоланинг юзига барзанги тақирбошларнинг бири қўлига тақиб олган кастет билан мушт тушира кетди, иккинчиси эса обдон тепкилади.

Ҳушидан кетган Камола уни шифохонага ким ва қандай олиб келганини эслай олмайди. У тўрт

ор-номус, уят ва андиша


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат мавзуидаги маърифий тадбирда хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришнинг долзарб вазифалари хусусида сўз борди. Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, фаол хотин-қизлар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маънавият тарғиботчилари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, талаба-ёшлар иштирок этган.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.Алимова, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори А.Ҳайдаров, «Камолот» ёшлар ижтимоий

понедельник, 15 апреля 2013 г.

Бостон марафонидаги кетма-кет икки портлаш




15 апрель куни Бостонда содир бўлган терактлар бўйича тергов-суриштирув ишларини ФҚБ олиб боради. Бу ҳақда BloombergTV сайтида трансляция қилинган матбуот анжумани вақтида қидирув бюроси расмий вакили маълум қилди. Тергов-суриштирув ишлари ҳам маҳаллий, ҳам федерал даражада олиб борилади.
Массачусетс штати губернатори Патрик Деваль ўз нутқида айни вақтда тергов-суриштирув

воскресенье, 14 апреля 2013 г.

Хайкаллар юрибди Ўзбекистонда........



Аламлар зўридан дийдалар қотди,
Руҳга жо орзулар қолди армонда.
Хокисор танларни босиб ва янчиб -
Хайкаллар юрибди Ўзбекистонда.

Кўзи - тош. Кўкси - тош. Оёқлари - тош,
Билмам бунёд этмиш қайбир сангтарош...
Гўдаклар додидан кийиб бошга тож -

суббота, 13 апреля 2013 г.

Уйлан, кечириласан!

Порталимизда қиз ўғирлаш ҳақида олдин ҳам мақолалар берилган. Қуйидаги мақола ҳам шу мавзунинг узвий давоми десак муболаға бўлмайди. Зеро, бугун ҳаётимизда бу муаммо бор экан, унга қарши тухтамай курашишимиз шарт.

Ҳиндистонда қизларнинг зўрланиши ҳақидаги кетма-кет хабарлар бутун мусулмон дунёсини ларзага келтирди. Бир нечта қизлар бундай шармандагарчилик юкини кўтара олмай ўз жонларига қасд қилдилар. Шайх Муса Фербер «Вашингтон Пост» саҳифаларида бўлиб ўтган воқеаларга ўз муносабатини билдиради. Қуйидаги мақола

Тожиклар ва киргизлар Насронийларга рахмат деябди..Узбек диндорларичи ????



Thanks
Ўзбекистондан фарқли ўлароқ Тожикистон Республикасида насронийларга қарашли ўнга яқин турли миссионерлик ташкилотлари фаолият юритмоқда. Бу ҳолат мамлакатда радикал ёшлар кўпайиб бораётгани қабатида бир томондан, маҳаллий аҳоли орасида норозиликларнинг ўсишига сабаб бўлса, иккинчи томондан, республикага катта миқдорда молиявий кўмак кўрсатаётган ва ҳукуматнинг сиёсий стратегиясини қўллаётган Ғарб мамлакатлари айнан ўша миссионерлик ташкилотларининг ватани саналади. Бугун Тожикистонда аҳолининг насронийларга муносабати ва улар билан алоқаси қандай баҳоланади?

пятница, 12 апреля 2013 г.

Узбекистонда Халкдан Бошка Хаммасига Бекорга Уй Берилар Экан....Укинг Жуда Кизик.

                                                          
2013-yil 6-mart kuni qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qaroriga binoan, doimiy yashash joyidan tashqaridagi hududda ishga tayinlangan prokuratura organlari xodimlariga davlat hisobidan turar-joy beriladi.
“Xizmat turar joylari olish huquqiga ega bo‘lgan shaxslar ro‘yxatiga o‘zgartirish kiritish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qaroriga ko’ra, Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 27-yanvardagi 24-son qarori bilan tasdiqlangan Xizmat turar joylari olish huquqiga ega bo‘lgan shaxslar ro‘yxatiga prokuratura

четверг, 11 апреля 2013 г.

12 aprel — O’zbekiston xalq artisti Sherali Jo’rayev tavalludi kuni.


090
Сизларга бир воқеани айтиб берсам: Мен ёшлигимда ота-онамга “Нега менинг исмимни Алишер қўймагансизлар?” деб эътироз қилардим. У пайтлар исм-шариф ёзишда бош ҳарф қўйиш урф бўлганди.

БОР АРМОНИМ........


  


Ў, дунё-я, ўзбекнинг не сор боласи, 
Кўкрагида ёнар ўти бор боласи,
Шу ўт сабаб аввал-охир хор боласи
Магаданнинг тупроғида ухлаб ётар.

Одамизод бир-бирини ўнгласинлар,
Ўнгламаса, ўзлари ҳам ўнгмасинлар.
Ўзга ерда ризқ тергани майли-ку-я,
Ўзгаларнинг тупроғига кўммасинлар. 

Ўз элига сиғмаган қувғин болалар,
Қасоси бўғзида кеттан хун болалар,
Ёлғонларга емиш бўлган чин болалар
Магаданнинг тупроғида илдиз отар.

Мушкул кўриб кетмоғинг бу эл доғини,
Санчиқ олар кўкрагимнинг чапроғини, 

среда, 10 апреля 2013 г.

ЧАРОС МАРСИЯСИ



1.
Мен Аллоҳ ҳукмига бўларман таслим,
Борар жойинг бўлсин жаннати наим.
Чарос, Чаросгинам, менинг Чаросим,
Танинг ерга, ўзинг осмонга тушдинг,
Ўн саккизда ҳукми Раҳмонга тушдинг.

Дунёча орзулар қолди бир дафтар,
Учдинг у дунёга – оппоқ кабутар.
Ёзиб битмоқчийдинг боқий бир хатлар -
Ўзинг бугун хатми Қуръонга тушдинг,
Бобонг, бувинг кетган маконга тушдинг.

Бу олам боғида гул эдинг анбар,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ...



Қўйлиқ деҳқон бозори собиқ директори Абдиусмон Муталиев


Қўйлиқ деҳқон бозори собиқ директори Абдиусмон Муталиев бозорни «ўзининг шахсий «томорқаси»га айлантириб» олгани учун жазога тортилди. Бу ҳақда «Huquq» газетасининг 28 март сонида эълон қилинган Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Мираглам Мирзаевнинг «Қўйлиқ бозоридаги олғирликлар» номли суд очеркида маълумот берилган.
Ёзилишича, 2010 йилнинг 7 апрелидан 2012 йил 7 майигача Тошкентдаги «Қўйлик деҳқон бозори» ОАЖ директори сифатида ишлаган Абдиусмон Муталиев жамият бош ҳисобчиси Дания Яхяева, савдо расталарини тозалаш ва назорат қилиш

Майли, шу ўй, хаёлда қолинг, Ўрнингиздан аммо турволинг, Жинсингизни ўзгартирволинг, Эй виждонни сотган жўралар!



...Эй ғафлатда ётган жўралар, Аҳволингиз қандоқ сўралар, 
Тингланг, сизга хитобларим бор, Эй давронни сотган жўралар! 
Ўзни не-не кўйга солибсиз, Аёллардан нусҳа олибсиз! 
Қордан баттар юшмаб қолибсиз Эй қалқонни сотган жўралар! 
Вақтингизни зўр ўлдиряпсиз, Латифалар-ла кулдиряпсиз 
Авлодларга не қолдиряпсиз Эй замонни сотган жўралар!
Тиллони зар мисга тенгламай, Наҳот улуғ ҳақни англамай
Ухламайсиз қўшиқ тингламай Эй Қуръонни сотган жўралар!
Тушунмадим, ҳали ёшмисиз, Динсизларга ё диндошмисиз? 

вторник, 9 апреля 2013 г.

Ўзбекистонга 16,2 миллион доллар садака ажратилди


677188
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон божхона органлари ва давлат чегараси постларини мустаҳкамлаш учун 16,2 миллион доллар ажратади. Чунончи, тегишли идоралар ва чегара пунктлари салоҳиятини кучайтириш орқали шимолий йўналишда афғон опиумининг ноқонуний айланишига барҳам бериш лойиҳаси доирасида 16,204

148 йилдан кейин конун ратификация килинди, во Ажабо койил америкаликларга



Миссисипи штати парламенти орадан 148 йил ўтиб, қулликни тақиқлаш бўйича АҚШ конституциясига киритилган 13-тузатишни ратификация қилди, мамлакат конституциясига ушбу тузатиш 1865 йилда киритилган эди.
Хабар беришларича, тузатишни ратификация қилиш тўғрисидаги қарор режиссёр Стивен Спилбергнинг «Линкольн» фильми томошасидан илҳомланиб қабул қилинган. Миссисипи университети тиббиёт маркази профессори Ранжан Батра, ўтган йили ушбу фильмни томоша қилганидан сўнг, тузатиш бўйича

понедельник, 8 апреля 2013 г.

Туркман талабаларига автомобиль ҳайдаш тақиқлангани



Туркманистонда талабаларга автомобиль ҳайдаш тақиқланади. Бу ҳақда, «Туркманистон хроникалари»га асосланиб. Нашр маълумотларига кўра, олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшлар, ёзма кўринишда, ўқишни битирмагунларича машина ҳайдамасликлари учун мажбурият олишади.
Талабалар ёзадиган тилхатларнинг матнида, жумладан, шундай деб ёзилган: «Агар мен ё ўқиш, ё таътил вақтида автомобиль бошқарсам ёки бошқа талаба бошқараётган автомобилда ўтириб кетсам, талабалар сафидан чиқарилишга розиман».
Ушбу тақиқнинг жорий этилишига талабалар айбдор бўлиб чиққан бир қатор йўл-транспорт ҳодисалари сабаб бўлган. Айни вақтда, ушбу маълумот қаердан олинганига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, бу каби мажбуриятни ўз бўйнига олмаган талабаларга нисбатан ОТМ қандай чора кўриши ҳам аниқ эмас.
Бир неча йил аввал, Туркманистонда талабаларга ОТМга ўз машиналарида келиш тақиқланган эди. Кейинроқ эса, ОТМ талабаларидан таътиллар арафасида «ота-оналар ва бошқа қариндошларнинг автомобилларини бошқармаслик», шунингдек, «спиртли ичимликлар ичмаслик, шубҳали кечаларда иштирок этмаслик, дискотекаларга бормаслик» тўғрисида тилхатлар ёздириб олишгани маълум бўлганди.

Кто унаследует Узбекистан?

Лучшим потенциальным преемником Ислама Каримова станет нейтральный человек, устраивающий узбекские элиты. Если же компромисс найден не будет, значительно возрастет вероятность прихода к власти исламистов

Иллюзия стабильности в Узбекистане развеется после ухода Ислама Каримова
Иллюзия стабильности в Узбекистане развеется после ухода Ислама Каримова
 

В конце марта все новостные ленты облетела информация о том, что Ислам Каримов перенес обширный инфаркт. Известие взволновало многих: тяжелая болезнь Каримова может привести

воскресенье, 7 апреля 2013 г.

болалар меҳнатидан фойдаланган Хитой компанияси билан ҳамкорликни бекор қилди - Янги сенсация


Apple 2013 йилнинг январь ойида ўзининг Хитойдаги маҳсулот етказиб берувчиларидан бири – Guangdong Real Faith Pingzhou Electronics билан ҳамкорликни бекор қилди. iPhone ва iPad ишлаб чиқарувчи компаниянинг расмий ҳисоботида ёзилишича Apple текшируви маҳсулот етказиб берувчининг фабрикаларида болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини аниқлаган.
Apple 16 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг меҳнатидан фойдаланилган 74та ҳолатни аниқлаган. Пресс-релизда алоҳида қайд этилишича, Guangdong Real Faith Pingzhou Electronics иқтисодиётнинг турли соҳаларида

ўлганни устига тепган деганидек,,,,,,,,,,


Жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонлик қамоқда яна бир жиноят содир этгани учун янги жазо олган. Бу ҳақда, Сирдарё вилояти Сардоба тумани прокуратураси вакилига асосланиб,
Жиноятчи бунгача уч марта судланган бўлиб, сўнгги жазо муддатини Сирдарё вилоятидаги колониялардан бирида ўтаётган бўлган.
Прокуратура вакилининг сўзларига кўра, жиноятчи қамоқхонадаги жазо муддатини ўтаётганлардан бирига ўзини нуфузли шахс сифатида таништирган. «У жазо муддатини ўтаётган шахсга озодликка чиқишда ёрдам беришини ваъда қилган. Натижада, маҳкумнинг

Хар йилги ёлгон - Каримов фармони-юуууу


© Gazeta.Uz (ЎзА (Фарҳод Абдурасулов))

2013 йилнинг апрель ойигача Ўзбекистон бўйлаб 129 миллион тупдан зиёд кўчат ва қаламчалар ўтқазилди. ЎзАнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига асосланиб йил давомида туман ва шаҳар марказлари, аҳоли турар-жойлари, маҳаллалар, кўччалар чети ва хиёбонларда 131,5 миллион донадан зиёд дарахт кўчатларини экиш мўлжалланган. Бу ишлар айниқса

Кўзларимга мунча маюс боқма, болам.



Кўзларимга мунча маюс боқма, болам,
Вайрон дилим вайрон этма, ёқма, болам.
Насибангни йўлда итлар талаб кетди,
Менга таъна қилиб кииприк қоқма, болам...

Жигар - бағрим эзилади сени ўйлаб,
Қаерларга бош урмадим дардим сўйлаб.
Бизни нонга зор қилганлар юрар тўйлаб...
Менга таъна қилиб киприк қоқма, болам.

Онангнининг кўз ёшларига қаролмайман,
Билиб туриб, ҳолинг не деб сўролмайман.

суббота, 6 апреля 2013 г.

Соҳибқирон - Ибн Синони ортда қолдирар, мантиқда юнонликларни соқит қиларди




кадемик Бартолд ўзининг «Улуғбек ва унинг даври» номли асарида ва америкалик машҳур тарихчи Хорулд Лемб ўзининг «Темур» номли китобида ибн Арабшоҳни ғаразли киши деб билиб, у берган маълумотларни душманлик ва адоватдан сарчина олган ва у ёзган ибораларни ҳажв ва истеҳзо (масхара қилиш)дан бошқа нарса эмас, деб ёзганлар (Ибн Арабшоҳ китобининг форсча таржимаси муқаддимаси). Лекин Соҳибқироннинг шахсияти шу қадар юксак ва мақоми шу қадар баланд эдики, Ибн Арабшоҳ ҳар қанча қора ойна ортидан боқса ҳам, унинг даҳоси, лаёқати, инсоний қиёфаси ва адолатсеварлигини инкор қила олмаган ва уларни эътироф этишга мажбур бўлган. Биз унинг китобидан

Mansurxon Toirov. Dukchi eshon va Nikolay Ikkinchi


496
17 май куни Дукчи эшон раҳбарлигидаги халқ исёни бошланганига 215 йил тўлади. Мустақилликкача бу исён ва унинг раҳнамоси ҳақида бирон бир ҳақиқатга яқин маълумот олишнинг ўзи қийин эди. Мустақилликдан кейин Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар,ўнлаб китоблар нашр этилди. Аммо,ҳанузгача Дукчи эшон шахсияти ва фаолияти қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.Агар бир тараф уни она юрт истиқлоли учун муҳораба майдонига чиққан фидойи деб баҳоласа,иккинчи тараф уни ўйламай иш тутган,қанча бегуноҳ одамларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган, халифалик тузишни кўзлаган чаламулла сифатида қоралайди. Менинг ўйлашимча, ҳар икки

Уйланишдан қўрқадиган йигитлар - Улар Кимлар ;)




Қолаверса, кишининг бахти, хотиржамлиги ва шодлиги  энг аввало унинг оиласи билан боғлиқ. Оилавий бахт — кишининг жамиятдаги ўрни, мавқеъини белгилаш билан бир қаторда, унинг узоқ ва соғлом ҳаёт кечиришини ҳам кафолатлайди. Ҳеч эътибор берганмисиз, нотаниш давраларга тушиб қолганимизда ёки  дўсту биродарлар билан учрашиб қолганимизда дастлабки савол-жавоблар оила ва фарзандлар билан боғлиқ бўлади:

—    Турмуш қурганмисиз?..
—    Фарзандлардан нечта?..
Иш, ўқиш, жамиятдаги бошва ютуқлар кейинги ўринларда сўралади. Башарти, оилавий ҳаёти тугал-тўкис

Исмоил Дадажонов


Исмоил Дадажонов : "...Муҳаммад Солиҳни бирор бир фикри билан, таклифи билан кeлишолмаган одам ҳоин, сотқин, МҲҲ тамғасини олади..."


Инсоннинг ёши ўтгани сари ҳаётий тажрибаси ошиб боради, ҳатолари камаяди, ёшликдаги қизиққонлик, эҳтиросларга берилиш каби заифликлар бартараф бўлиб боради, дeб ишонамиз. Айниқса одам ажрата билиш қобилияти ҳаётий тажрибага-инсон ёшига бeвосита алоқадор дeб биламиз. Ярим аср умр кўрдингми, дeмак сeни бировларга бўлган ишончинг ҳам емирилиб,

ЭРКИН ҚОРАҲОНОВ ВАФОТ ЭТДИ



Бу инсон ким экан? Бизга нима алоқаси бор деб ўйланманг. Э. Қораҳонов Наманган театрига салкам йигирма йил давомида раҳбарлик қилиб, қайта қуриш йиллари биздек кишиларни юқори лавозимли демократия душманларидан бошини кундага қўйиб ҳимоя қилиб, оҳири вазифасидан озод этилган инсон эди. Шундай одам ҳақида ёзмай бўладими!
Эркин Қораҳонов Тошкент театр ва рассомчилик институтини битиргач, Ҳоразм телевидениясига 12 йил давомида раҳбарлик қилди. Вилоят телевидениясини оёққа турғазди. Олмаҳон Ҳайитова ҳукумат қаҳрига учраган пайтда уни қўрқмасдан вилоят телевидниясга чиқарди. Отажон Ҳудайшукуровдек халқ ҳофизини биринчи бўлиб элга танитди. 1975- йилдан 1991- йилгача Наманган театрида директор бўлиб ишлаб, Камолиддин Раҳимов каби ўнлаб эл суйган санъаткорларни ижодини

пятница, 5 апреля 2013 г.

Америкага сафар



Кўпчилик хорижга чиқишдан олдин асосий муҳим нарсаларни ўзи билан олиб, сафарга ҳозирлик кўради. Аммо айрим нарсалар ҳам борки, уларни ёддан чиқариш сафар давомида турли қийинчиликларни туғдириши мумкин. умуман, кўчиб ўтаётган бўлсангиз, яшаш даражаси, ижтимоий таъминот, меҳнат бозоридаги талаб, таълим ва тиббий хизмат сифатидан ташқари, экология ва иқлим масаласини ҳам ҳисобга олишингиз керак бўлади. Чунки улар янги муҳимга мослашиш учун ўта зарур омиллардан ҳисобланади. Агар сиз Америкага илк маротаба ташриф буюраётган

Гийбат ва нафрат ёки жаа Донолик Эви-ми


Мен ҳечқачон бирон шахснинг, бирон гуруҳ ва бирон партиянинг тарафини олиб бирон нарса деганим, ёки ёзганим йўқ. 
Фақат деярли ҳаммага ёки кўпчиликка хос бўлган, умумий касалликка айланиб бораётган уч нарсани: ИҒВОГАРЛИК, ТУҲМАТЧИЛИК ва ЁЛҒОННИ ёмон кўришимни айтдим. Бундан авваллари ҳам кўп марта айтганман.
Бундан кейин ҳам айтаман...
Қаранг, кимнидир нима учундир ёқтирмай қолсак, тамом, ўша одам номини эшититсак ёки ҳатто бирон жойда суратини кўриб қолсак ҳам ғашимиз келади, ҳақоратли бир сўз билан ерга уришга шошиламиз...
Ўша биз ҳақорат қилаётган одамнинг яҳши томонлари ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз.

четверг, 4 апреля 2013 г.

Онангдан мактуб _ Қўлингда жон бериб ўлсам майлига…

Муҳаммад Юсуф

Онамдан хат

Ўғлим, жигаргўшам, анйтгин-чи, наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига.
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келсанг бир кўрсаму… ўлсам майлига.

Чакка ўтган эски томга ўхшайман,
Кўзимдан ёмғирлар тўкилар тинмай.
Бу ёруғ дунёда борми, билмайман,
Ўз ўғли йўлига интизор мендай…

Ҳайҳотдек ҳовлида қолдим бир ўзим,
Нима хаёлларга бормасман баъзан.
Соғмисан ишқилиб, қўрқаман, қўзим,
Подшолар ҳақида шеърлар ёзасан.

Ўйнашиб бўларми шоҳлар билан, айт,
Қишлоқи жонингга шеърдан не ҳузур?
Зериксанг — бепоён яйловингга қайт,
Сиқилсанг — даштларда от чоптириб юр!

Фақат хаёлингдан чиқаргин шеърни,
(Кимгадир ёқмасмиш чинми-ёлғонми),
Ахир, сен ёзмасанг ўша Бобурни,
Шоирнинг уруғи қуриб қолганми?..

Ўғлим, жигаргўшам, айтгин-чи наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига?
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келиб бир кўтариб чиққин ҳовлига.

Қўлингда жон бериб ўлсам майлига…
Муҳаммад Юсуф


 Ўғлим, жигаргўшам, анйтгин-чи, наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига.
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келсанг бир кўрсаму… ўлсам майлига.

Чакка ўтган эски томга ўхшайман,
Кўзимдан ёмғирлар тўкилар тинмай.

среда, 3 апреля 2013 г.

Бухороли Келин ва Кореялик Куёв ...Бухородан репортаж

Репортаж из узбекско-корейской свадьбы

CSC_9634

Сегодня в Бухаре проводили узбекско-корейскую свадьбу.Невеста Нигина из обычной бухарской семьи, а жених из Сеула (Южная Корея).
По словам сестры невесты, Нигина работала с сестрой в Южной Корее, и там познакомилась с Ильжи Чо. Вчера провели

вторник, 2 апреля 2013 г.

Русские в Узбекистане: хуже некуда


Стоп-кадр видео


Положение русских и русскоязычных граждан стремительно ухудшается во всех бывших советских республиках Средней Азии, но наиболее сильному давлению они подвергаются в Узбекистане. "Уже двадцать лет в Узбекистане идет масштабное и очень жесткое вытеснение русских из всех сфер жизни, — подтвердила эту информацию в беседе с корреспондентом "Росбалта" жительница Ташкента Валентина. Свою фамилию она называть категорически

Долзарб ва Мухим.......

Shom

     
Санъат ҳам ахлоқи билан гўзал

Ғарбнинг фаҳш ва ахлоқсизлиги ҳақида жуда кўп гапирамиз. Халқимиз мусулмон динининг мусаффо сувларидан ичиб, юксак ахлоқий муҳитда вояга етаяпти ва шунинг бизда унақа бачкана ва салбий иллатлар умуман йўқ, демоқчи бўламиз. Аслида ҳам шундайми?

Бизга “ҳажвий асар” деб тақдим этилаётган юқоридаги томошани диққат билан бир кўринг. Ўзларини ҳар ерда “машҳур қизиқчи” деб таништирадиган бу кимсаларнинг юзлаб томошабинлар (уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар) олдида айтаётган гаплари-ю, омма олдида кўрсатаётган қилиқларига бир эътибор қилинг. Нимаси буни “асар”, нимаси буни ахлоқий “ҳажв”? Бу бориб турган бачканалик-ку!

Наҳотки шундай “асар”лар билан жамиятга маънавий озуқа берилса, наҳотки шундай “ҳажвия”ларни кўриб ўсаётган қизалоқларимиздан ҳаёли, иболи ва латофатли келинлар етишиб чиқса. Наҳотки ушбу “томоша”ларни кўриб катта бўлаётган ўспирин- йигитларимиздан мағрур ва жиддий, мард ва ҳар сўзида бир маъно бор ҳақиқий эркаклар етишиб чиқса…

Кулги инсон учун сув билан ҳаводек зарур албатта. Ҳаётни кулгисиз, ҳазил-мутойибасиз тасаввур қилиш қийин. Аммо одамларни кулдираман деб, Лут қавмининг “қилиқлари”ни катта саҳнага олиб чиқиш шартмикан?

Кейинги вақтларда Ўзбекистонда бачкана кулгилар ва бачкана “кулдирувчи”лар ҳаддан зиёд кўпайиб бормаяптимикан? Ўта шаллақи мавзуларда “ижод” қилаётганлар, “яп-яланғоч” кесатиқларни хотин- халаж ва болаларимизга кўрсатиб ўзини “машҳур” қилаётганларнинг уруғи болалаб кетмаяптимикан?

Ғарбда ҳам шарқда ҳам ҳар замонда фаҳш ва ахлоқсизлик йўлига кирганлар, нотабиий ҳаёт тарзи билан яшаганлар жуда оз бўлсада бўлган. Аммо ҳеч ким уларни ҳозирги пайтдагидек кенг тарғибот қилмаган. Ҳар кимнинг йўли ўзига, ғарб ўзининг бугунги маънавий инқирози учун ўзи масъул. Аммо бизнинг масъулларимизни кўзи қаерда?

Қоплонбек. Канада 2013 йил, апрель.



понедельник, 1 апреля 2013 г.