Меню

понедельник, 27 декабря 2021 г.

 Қайда бўлсак ҳам қувончимиз, дардимиз бир

Ер юзининг ҳар бир бурчагида ўзбек топилади. Кимдир ўқиш, кимдир иш ва яна кимдир саёҳат истаб Ватандан олисда яшаб келмоқда. ЎзА мухбири ана шундай ватандошларимиз билан суҳбатда бўлди. Эски йилни қандай ўтказгани, юртимиздаги ўзгаришлар ва эришилган ютуқлари ҳақида қизиқди. Фикрларини ёзиб олди.

Шароф Худайбердиев, Марбург университети Тиббиёт факультети катта илмий ходими (Германия):

– Айни кунларда Ватандан олисда Германияда яшаяпман. Ҳозирда Марбург университетида ишлаб келяпман. 2021 йил айнан мен учун, ёрқин, мураккаб ва жуда тез ўтди. Негадир ёшинг улғайгани сари вақтни кўпроқ қадрлай бошлар экансан ва у жуда тез, бармоқлар орасидан қум тушгани каби оқиб кетишини ҳис қиласан. Йилнинг энг ёрқин, позитив чўққиси бу Ўзбекистонга, ота-онам бағрига, уйимга бўлган ташриф бўлди. Бир неча ҳафта оилавий, яқинларим билан дийдор кўришиб, юртим тафтидан баҳраманд бўлдим. Ундан олдинги 2020 йилда пандемия туфайли Ватанга бора олмаган эдик. 2021 йилда ҳам коронавирус туфайли чекловлар, мураккабликларни ҳис қилдик, айниқса Германияда шу бугун ҳам карантин чекловлари бир мунча кескинлашган, бироқ қурқув чекингани, касалликни енгишга бўлган ишонч кучайгани туфайли, пандемия масаласида қарашларим пессимистик руҳда эмас.

2021 йил илмий ишларим борасида муваффақиятли йил бўлди, масалан “RNA biology”, “Cells” каби халқаро илмий журналларда илмий мақолаларим чоп этилди. Педагогик фаолиятимда, ўзим учун янги - онлайн таълим, масофавий таълим соҳасини кашф этдим. Самарқанд давлат университети биология факультети билан, жумладан кафедра мудири Гавҳар Душанова билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, СамДУ магистрантларига вебинарлар ташкил қилинди. Талабаларга биотехнологиянинг энг замонавий тадқиқот методлари ҳақида, генетиканинг янги ютуқлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламан. Ўзбекистонда мунтазам истиқомат қилмаганим туфайли, сиёсий жараёндаги ўзгаришлар, давлат ривожи борасида қандайдир фикр ёки баҳо бера олмайман. Лекин Германиядан туриб СамДУга ўриндошлик асосида 0,25 ставкага ишга қабул қилинганим, бу борада биргина ариза кифоя бўлиб, ҳужжатбозлик талаб қилинмагани мисолида таълим тизимимизда ижобий ўзгаришлар бўлаётганини кўрдим.

Бундай ижобий ўзгаришлар кўпроқ бўлишига умид қиламан. 2022 йилда режаларим кўп, катта қисми ўзимни устимда ишлашга қаратилган. Масалан малака ошириш, соғлиғимга кўпроқ эътибор бериш, спорт билан кўпроқ шуғулланиш, оиламга ғамхўрлик қилиш ва албатта илмий фаолиятимда ҳам янги поғоналарга кўтарилиш. Келаётган байрам билан юртдошларимни чин дилдан қутлайман! Барчага соғлик тилайман.

Дурдона Расулова (Тожикистон):

– 2021 йил мен учун кутилган ва кутилмаган воқеаларга бой, бир сўз билан айтганда жуда ҳам ажойиб йил бўлди. Айниқса йилнинг иккинчи чораги кўплаб янгиликлар ва унутилмас таассуротлар бахш этди. Дўст, қардош ва қўшни Ўзбекистон Республикаси билан ижодий алоқада бўлиб, у ерда ўтказилган қатор тадбирларда иштирок этиш ва қўшни давлатдаги кўплаб ҳамкасбларим билан танишиш ҳамда фикр алмашишга муяссар бўлдим.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳар томонлама дўстона муносабатлар, хусусан маданий алоқалар сезиларли даражада юксалиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан имзоланган бир қатор ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади.

Шу ўрнида жорий йилнинг май ойида Тожикистонда Ўзбекистон киноси кунлари юқори савияда ўтказилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур дастур доирасида ташкил этилган кўплаб тадбирларда фаол иштирок этдим ва кинотеатрларда бўлган намойишларда бошловчи бўлдим. Катта саҳналарда она тилимда тадбирни олиб боришим ва бу меҳмонлар томонидан гулдурос қарсаклар остида илиқ кутиб олиниши менга бир олам қувонч бахш этган эди. Ушбу тадбир ҳар икки мамлакат кинематографияси ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Киноижодкорларимиз ижодий ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Бир қатор ўзбек фильмлари тожик томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Жорий йилнинг мен учун энг унутилмас воқеаси – бу, Хива шаҳрига уюштирган сафарим бўлди. Ваҳоланки, бир неча йиллардан буён бу муборак сафарни орзу қилиб келгандим. Тожикистонда яшасамда миллатим ўзбек бўлгани учун табиийки Ўзбекистон телеканаллари, радиолари ва ҳатто нашрларини ҳам мунтазам равишда кузатиб бораман. Балки шу сабаб менда Хоразм заминига ва маданиятига бўлган меҳрим, қизиқишим ортиб, унга бориш орзум туғилгандир. Сентябрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Халқаро конгрессига хорижлик журналистлар сафида Тошкент шаҳрига қадам ранжида қилдим. Мазкур ҳафталик Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарлари бўйлаб давом этди ва Ўзбекистон маданий мероси билан яқиндан танишиш бахтига мушарраф бўлдик. Яна бир катта тадбир «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент Халқаро кинофестивалига ҳам бир қатор тожикистонлик киноижодкорлар билан ташриф буюрдик.

Кинофестивалга дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан 350 дан ортиқ киноижодкорлар иштирок этишди. Мазкур тадбир жуда ҳам ёрқин хотираларга бой ўтди десам муболаға бўлмайди. Чунки жаҳон кино юлдузлари билан дийдор кўришдим ва касбимиз тақозоси билан улардан интервьюлар олишга ҳам муяссар бўлдим ва бу тайёрлаган материалларим Тожикистон давлат радиоларидан бири бўлган ўзим ишлайдиган “Овози тоҷик” радиоканали ва сайтида мунтазам равишда эфирга узатилиб борди.

2021 йилда ҳаётимда бўлган шунга ўхшаш катта воқеалар умр дафтаримда зарҳал ҳарфлар билан муҳрланиб қолди. Ўтиб бораётган йил мен учун жуда ҳам ажойиб йил бўлди. Келаётган 2022 йил учун тузган режаларим ва мақсадларим ҳам бир олам.

Илоҳим, эшик қоқиб кириб келиш палласида турган янги йилимиз барчамиз учун энг яхши йиллардан бири келсин.

Бахтиёр Ҳасан ( АҚШ):

– 2021 йил албатта енгил йил келди, дея олмайман. Чунки бунда ҳам Covid-19 давом этиб,  инсониятга ўз таъсирини ўтказиб турди. Бу ўз ўрнида кўпгина ишларни ортга сурди. Айрим режаларни амалга ошмаслигига сабаб бўлди.  

Аммо айтиш керак, сўнги йилларда мен каби хорижда яшаётган ўзбекларнинг юртга бўлган, бу ердаги қон-қариндошларининг келажагига бўлган ҳавотирлар йўқолган. Чунки сўнгги йилларда юртимизда инсонларнинг яшаш тарзи анча яхшиланган. Ўзим ҳам ортда қолаётган  йилда Ватанда бўлиб қайтдим. Бу ердаги бир ойлик сафарим чоғида  Ўзбекистон  ҳар томонлама  юксалишга бўй чўзганига гувоҳ бўлдим.  Бу  мен учун энг катта бахт эди.

2021 йилда асосий фаолиятим бўйича илмимни бойитдим. Вашингтонда коллеждаги таҳсилимни тамомладим. Биз қаерда бўлмайлик, киндик қонимиз тўкилган юрт тақдири ҳақида қайғурамиз. Шодлигимиз, дардимиз бир. Янги йилдан эса кўп яхшиликлар кутяпман.

 

ЎзА мухбири 
Дилобар Маматова ёзиб олди.

среда, 18 августа 2021 г.

 Синоними Йўқ Иқтисод 

ва Бошқарув, Ёки - Кўр, Соқов,Кар бўб қолган Хукумат хамда Ходадек бўйин эгмас Вазирлар



Университетни битираётганимда охирги курс Россияда ( Теология ва Тарих факультети) диплом иши , Реферат вахо казолар дегандек тайёргарлик кўрябман, янги тартиб бўйича хар бир битирувчига ўқитувчилар хар хил  мавзуда  хар биримизга топшириқ беради реферат устига, менга берган мавзу :;

СЮРРЕАЛИЗМ,,, СЮРРЕАЛИСТИЧЕСКИЙ вахоказо шу терминдаги сўзлар маьнилиги ва маьноси хақида:

Бошим қотиди хамма нарса тайёр , реферату баёнотларим, аммо Университетдаги ўқитувчилар берган қўшимча иш мени роса  қийнади,ИШЛАМ КАЛЛАМЕЙ ҚОЛДИ 😃, Ўқув зали, Кутубхоналар хеч иш бермаябди, охири 2 хафта қолганда бир Америкалик ўқитувчи олдимга келиб, Бахтиёр ( улар мени Батиор деб чакиришарди) тинчлими гох чапга қараб гохида ўнга қараб узоқ ўйларда қатиб қолябсан фикринг жойида эмасга ўхшаябди деб қолди, мен у сўзни аниқ маьносини ва ечимини тўлиқ тушуна олмаябман, менимча йиқиламан шекилли ёки Кузга қайта якуний имтихон топшираман, ва ёзганларимни чакаолмаябман,,- деб анча сухбатлашдик, кейин бирдан менга қараб, Бахтиёр мен сенга элементар оддий бир ёрдамим бўлиб қолсин , сен у сўзларни СИНОНИМИНИ топ ва ана шунда солиштирасан… вассалом дегандей тушунтирди, не кўзим билан киришайки барчаси айён ва аниқ равшан бўлиб эсоломон хеч қийланмай диплом ишини топшириб олдим ( Қизил  Диплом) .

Синонимида шундай сўзлар бор:

Рус тилида:


сюрреалистичный: ( перенос)

необычный, причудливый, странный, 

парадоксальный, абсурдный, нереалистичный, фантасмагорический, фантасмагоричный

иррациональный, нелепый…

Нимага буни мисол қилмоқдаман ,,? Ўзбекистонда Хукумат амалдорлар,, Ходадек тик туриб олиши,

Кўр Соқов Кар бўлволиши,

Халқни камситилиши ;

Қарор ва Фармонларни ўз манфаати йўлида , Мендан кейин сув тошса ғозни нима ғами қабиласида иш тутиши;

иккиюзламачилик ва манманлик айниқса Президент кеча янги ўзбекистон газетасига берган интервьюсида; 

Мен келсам хаммаёқ ялтироқ , кетишим билан бари нарса қалтироққа айланишини кузатаябман, дея таьқидлаши айни СЮРРЕАЛИЗМНИ Синонимидаги ПРИЧУДЛИВЫЙ  Хокимлари ва Итялоғлар дегандек тизим бузилса бузилябдики янги нарса эски одамлар ( амалдорларни кўзда тутмоқдаман) ни боқариш тизимини яратаолмаябди, вахоланки бунга имконият бисёрдан бисёр..

Вазир ва Амалдорлар ўзларидан девор ясаб умуман янгиланишни истамаябдилар, Ёки улғаётган ёшларни ўзиша мос қилиб тарбияламоқда..

Шунинг учун СЮРРЕАЛИЗМНИ яна бир Синонимлари бу ПАРАДОКС ва ФАНТАСМОГОРИЧЕСКИЙ.. яна хам аниқроғи фантлмаслар ва керакмас нарсани кашфиёт қилиб кўз кўз қилаётган ўзгача технологлар.

Охирида: энди сайловда фақатгина роль ўйнаб берадигон партия рахбарлари СЮРРЕАЛИЗМНИ яна бир синонимида ўзингларни қидиринглар ва тўғри ташхис қилиб келажакка қадам ташланглар, 

Халқ кўр эмас кўришмоқда, соқов хам эмас гапиришябди , кар хам эмас қулоқ тутябди… 

Аммо сизлар Синоними йўқ Сиёсат ва Иқтисодий ривожланиши ўйинида АБСУРД, СТРАННЫЙ ишлар қилмоқдаслар. Тарих эса ўз бахосини беради сизларга..

Умидларимизни сўндириб ишончдан  чиқмоқдасизлар.


Бахтиёр Хасан  АҚШ 2021 - йил, Август