Apr 23, 2014
    Тошкентда кўпқаватли бинолардан бирида портлаш юз берган. Uz24.Uz сайтининг хабар беришича, воқеа табиий газ чиқиши натижасида юз берган. Хабарда айтилишича, қурбонлар йўқ. Жабрланганлар Тошкент тиббиёт академияси касалхонасига ётқизилган. Хабарда маълум қилинишча, ёнғин хавфсизлиги идораларининг саъй-ҳаракатлари боис ёнғиннинг олди олинган.
    Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ёзишича, воқеа “Лабзак” бизнес марказида юз берган.