Меню

среда, 30 апреля 2014 г.

OZODLIK RADIOSI UZBEK XALKINING KURTI DESA TOGRI BULAR EDI


               
OZODLIK RADIOSINING DOIMIY AHVOLI BU

Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари орасида тенгҳуқуқли мамлакат. Мустақил мамлакат эса ўз тақдирини ўзи ҳал қилади. Афсуски, ҳозирга қадар бунинг туб моҳиятини тушунмайдиган шахслар турли хил туҳматлар ва бўҳтонлар уюштириб, юртимизда амалга
оширилаётган ҳар қандай ижобий ишларни тескари буриш, дунё жамоатчилигини чалғитиш билан овора.

Боболаримиздан қолган «Ит ҳураверади, карвон ўтаверади» мақолга амал қилиб, «Озодлик»нинг бу уйдирмасига рад жавоб қилмасак ҳам бўларди, лекин олдимизга шундай мақсад қўйдик: Мустақил юртимизда амалга оширилаётган ижобий ишларимизнинг туб моҳиятини жаҳон жамоатчилигига тўғри етказиш лозим.


Сирдарё вилоятида ёшлар ташаббуси билан «Сирдарёни обод ва кўркам вилоятга айлантиришда менинг ҳиссам» шиори остида ташаббус бошланди. Ташаббусимизни вилоят ҳокимлиги қўллаб-қувватлади ва илтимосимизга биноан коллежларимиз, айниқса, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги коллежларга яқин серунум ерлардан ажратилди.

Қисқаси, ташаббускор ва ташкилотчи, ватанпарвар ёшларнинг ташаббуси билан 170 га ер майдони танланди ва 111 минг дона терак кўчати ва 9 миллион 341 минг дона терак қаламчалари экилди.

Асосий мақсад шундан иборатки, биринчидан, бу ёшларга эътибор ифодаси бўлса, иккинчидан, кўчатлар ва қаламчалар ораларида етиштириладиган сабзавот ва полиз экинларини етиштиришда ўқувчилар назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлайдилар, учинчидан эса, улардан тушадиган даромад ҳисобига иқтидорли ўқувчи ёшлар моддий рағбат оладилар.

Боёвут туманида 7 та касб-ҳунар коллежларига туман ҳудудидаги юқори унумдор бўлган 14.5 га ер майдонлари тажриба ер участкаси сифатида Боёвут тумани ҳокимининг 2013 йил 26 ноябрдаги 1685-сонли қарори билан ажратилди.

Боёвут қишлоқ хўжалик коллежида 8 та йўналишда 927 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади. 1-босқич талабалари 1 ўқув йили давомида 80 соат, 2 босқич 144 соат, 3 босқич талабалари 360 соат ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўқув тажриба синов майдончаларида ўтказишлари белгиланган.

2014 йилнинг 5,6,12,13 апрел кунлари дарсдан бўш вақтларида ўқитувчилар билан келишган холда ҳамкорликда ҳашарлар уюштирилиб, Боёвут қишлоқ хўжалик коллежига туманнинг 4-бўлимидан 3 га ортиқ атрофда унумдор ер майдонига 3 минг дона атрофида терак кўчати экилиб, ариқ ва четларига ошқовоқ уруғлари экилиб, тажриба майдонига айлантирилди.

Коллежнинг 1-босқич ўқувчилари 3 курсни ўқишни тугатганларидан сўнг ҳар бир ўқувчига 88 донадан қурилиш учун терак материалини шахсий эхтиёжлари учун сарф этади. Бу эса ёшларни мустақил ҳаётга қадам қўйганларида моддий қўллаб-қувватланишига замин яратади. Бугунги кунда экилган терак кўчатлари кўкариб, экилган ошқовоқ уруғлари униб чиқди. Ўқувчилар ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларни ўтамоқдалар.

«Озодлик» радиостанциясининг 2014 йил 26 апрелда санамасдан саккиз қабилида «Сирдарёлик коллеж ўқитувчилари 40 кундан бери далада эшакдек ишлаяпмиз» сингари уюштирилган ва уйдирма хабарни эфирга узатганини эшитиб, қаттиқ ғазабландик.

Юқорида баён этилган фикр-мулоҳаза ва хулосаларимизнинг туб мағзини чақмасдан, енгилтаклик билан берган хабарини қаттиқ қоралаймиз.

Тақдиримиз ўз қўлимизда. Буни аъло даражада англаган ва юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги ва озод Ватанимиз равнақи йўлида кўрсатган бу ватанпарварлик ташаббусини қизғин қўллаб-қувватлаймиз.


Нурмурод Бегжаев, Боёвут қишлоқ хўжалиги
коллежи биология фани ўқитувчиси

Махсуда Сангилова, Боёвут қишлоқ хўжалиги
коллежи биология фани ўқитувчиси

Ғайрат Уммонқулов, Боёвут саноат коллежи
кимё фани ўқитувчиси

MANBAA ZAMONOSH SAYTI

Комментариев нет:

Отправить комментарий