Меню

четверг, 31 января 2013 г.

М.МАНСУР: Ноталардан роталар, фармон бўлса оталар...


1-феврал  хабарлар
 Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  Фармони
       1.  Бўлиб  ўтган  Ўзбекистон  Президентининг  75  йиллиги  байрамини  юқори  савияда  ўтказилишини  таьминлашдаги  фидокорона  мехнатлари,  давлат  раҳбари   обрўсини  кўтаришда   кўрсатган   маддохлик  саньати  учун   қуйидагилар  тақдирлансин:

  “Фидокорона  мехнатлари   учун”  ордени  билан:
       -Дубнов  Аркадий (“Говорим  Узбекистан, подразумеваем  Каримов”  мақола  муаллифи) – Путин  хокимиятга  келгандан   сўнг  Ўзбекистон  Президенти  билан  мунтазам  учрашувларига  бархам  берганидан  соқол  қўйишга   мажбур   бўлганлиги  учун;
       -Усмонова  Юлдуз  -  Давлат  рахбарига  бағишлаб  “Сени  осмонимга  қачон олиб  кетаман?”   деб   йиғлаб  ижро  этган   қўшиғи  учун;

ЁДГОР ОБИД: Ўзбек алифбоси ва ёзуви муаммолари ҳусусида (3)



 АВВАЛ ТЎТИМ САЙРАСИН, КЕЙИН ЎЗИМ АЙТАМАН... 

Бу жумла мендан эмас,Совет даври давлат бошлиқларининг иш усули.Кексалар яҳши эслашади: Бирор бир янги жараён бошланишидан олдин, шу жараёнда кўтариладиган масалалар ҳақида оддий одамлар орасида миш - миш гаплар айланиб қоларди. Орадан кўп ўтмай, ҳақиқатдан ҳам мазкур масалада ҳукуматнинг қарори эълон қилинарди.

Қишлоқилигим сабаб бўлса керак, мен КГБ соҳасини яҳши билмас, бу ташкилот ҳақида юрган ҳарҳил гапларга ишонавермасдим. Ҳатто ҳукумат билан давлат орасидаги фарқни ҳам ажратаолмасдим. Бу нарсаларнинг фарқига Москвада ўқиб келиб, Ўзбекистон ёзувчилари бирлигида ишлайбошлаганимдан кейингина борадиган
бўлдим. 

Ўзбеклар куни


ДЖИММИ И ДЖИПИ


Қутлуғ кун учун қўшик куйламоқчи бўлдим. Аммо ўша жойда яъни президентнинг туғилган кунида бизга навбат келмади, аниқроғи кўк йўтал эмас эканман. Шундай бўлсада президентимизнинг туғилган куни билан табриклаб ушбу ижодимизни тақдим этаман (Мистер Қалампир)

среда, 30 января 2013 г.

Нусрат Раҳмат: Нокас ғаддорлар ҳақида

Эътибор берганмисиз:

одамлар бой бўлишни исташади, аммо бойларни ёмон кўришади;

амалдор бўлишни исташади, аммо бошлиқларни ёқтиришмайди; 

“Яшасин, демократия!” дейишади, аммо демократлардан хавфсирашади;
олдинги сафда бўлишни хоҳлашади, аммо олдинлаб кетганларни тартибга чақиришади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг сафдошлари анчайин олдинлаб кетган кишилар эди.
Уларни шунчаки тартибга чақиришмади, балки Сталиннинг Сибирда қурган машъум авахтахоналарида чиритишди, нокас ғаддорлар!

Ёдгор Обид: Дард

Етим йиғлар. Есир йиғлар. Хор йиғлар.
Хорликларга дош беролмай зор йиғлар.
Тақдир ҳукми шу бўлдими, Туркистон...
Юрак - бағри ўртаб дўсту - ёр йиғлар.

Дард устига дард ёғилди бошингга,
Кимса боқмас кўздан оққан ёшингга.
Ёвинг оғу қўшаётир ошингга...
Кўриб жисми аро руҳи бор йиғлар.

Ўз фарзандинг бугун ғаним ўзингга,
Қараб туриб чўп тиқади кўзингга.
Парвоси йўқ ғарғарадек сўзингга...
Оёқ ости бўлиб номус - ор йиғлар.


Жаҳонабегим: Энди мен дардимни кимга айтаман!?



Яна  тобут  келди  ўрис  томондан,
марҳум экан асли шаҳри Қўқондан
нолиблар кетдим-ей бундай замондан
энди мен дардимни кимга айтаман!
Фалак  қандай  тинглар она фарёдин!
камайиб бормоқда  ўзбек зурёдим,
айтинг кимдан олай бунинг  қасосин!!
энди мен дардимни кимга  айтаман!
Сочларини юлиб йиғлар келинчак,
ёнида бир эмас икки беланчак ,
очилмай сўлдими ифорли чечак
энди мен дардимни кимга айтаман!
Чунонам йиғлади бағри кенг осмон,
оламни булутлар қилди зимистон,
қалбимни тирнади аламли армон,
энди мен дардимни кимга  айтаман!?

М.МАНСУР: Олтин тухум кредит карточкаси бўйича номинация

31-январ  хабарлари.
           «Бирлик»  партиясининг   «Харакат»  сайти  «Даракчи»  газетасига  ишониб  хабар   беришича,  Фарғона  вилояти  Данғара  туманида  яшовчи  Эркинжон  Қобуловнинг  хонадонида  товуқлар  ой  тўлишган  кунлари   сиртида  араб  алифбосида “Аллоҳ”  ва   “Мухаммад”  сўзлари  битган  тухумлар  қўя  бошлашган.   Республика  Фанлар  Академиясининг  Астрофизика  институти  профессори  Э.Хамидуллаевнинг  шархлашича,  ўша  тухумлар  қўйилган  кунлари  тўлишган  ойнинг  юзида  кириллицада   “Пўлат”, “Абдураҳим”, “Хунаса”  сўзларини  кўринишини   кузатиш  мумкин.  

Х   Х   Х

Кўрсатасиз?...., нимани?.....


Анонимный30 января 2013 г., 18:22


Сен бола узингни босвол. Кусатиб қуямиз ҳали 
------------------------------------------------
Кулгули угроза. Шундайми?
Майли бу жонажон муҳлислар соғ бўлишсин.
Буни қандай тушунишим керак энди?
Бугунки кунда тобора ёмонлашиб бораётган ҳаётимизни қандай изоҳлар экан мана шу сўзларни ёзган кимса?. Балки унинг уйида болалари иссиқ овқатни мазза қилиб ейишаётгандир... Албатта бу овқатларда бир неча тўғрам гўшт бўлиши аниқ. Лекин бугунки кунда Ўзбекистонинг кўплаб хонадонларида овқатига гўшт солинармикин? Сиз ҳар куни уйга қайтганингизда бошқа хонадондаги балки қўшнингиздир, унинг болалари чет элларга пул топиш илинжида кетиб қолган ота ва оналари кутишмаяптими? Тўғри чет элга бориб ишлаш сабабли уларнинг ёвғон овқатига бироз маза кирди. Аммо аслида тирик етимдан фарқи бормикин уларнинг?

ТОЙИБА ТЎЛАГАНОВА

Танишув

Иқтисод фанлари кандидати Толиба Тўлагановани илк марта 1990 йилнинг 24 март куни кўрдим. Биз сессия оралиғида тузилажак комиссиялар масаласини муҳокама қилаётган эдик.
Эшик тақиллаб, бир жувон кириб келди ва майин овозда:
-Менинг номим Тойиба Тўлаганова, мени ҳуқуқ комиссиясига ёзишган экан, сизларга ўтсам бўладими?-деди.
Ошкоралик комиссиясига раҳбар бўлган Эркин Воҳидов:
-Бу масалани Ислом ака билан маслаҳат қилишимиз керак. Ўзимизча қарор беролмаймиз,-деб жавоб қилди.
Бироз баҳс бўлди. У пайтда кимдандир сўраш керак, деган гапларга қулоқ соладиган замон эмас эди. Тойибани мажлисимизга даъват этдик ва ўша куни сессияда у Қонунчилик комиссияси таркибидан чиқиб, бизга қўшилди. Ҳатто комиссиямизнинг котиблигига сайланди.

Кўп ўтмай комиссиялар “қўмиталар” деб атала бошланди ва раҳбарлари Олий Кенгашда доимий ишлайдиган бўлдилар.
Ислом Каримов ҳам, бошқалар ҳам Тойибанинг жасоратини биринчи сессиядаёқ ҳис этдилар. Кимнингдир бутун вужуди зириллади, кимлардадир умид уйғонди.
Тойиба сўзга чиқса, ўзининг “Бирлик” халқ ҳаракати томонидан қўллаб-қувватлаганига урғу берарди. У илк бор сўзга чиққанда ҳам “Бирлик”дан сўз бошлаб, номзоди президентлика қўйилган Ислом Каримов ҳақида тўхталди.
У Ўзбекистоннинг бугунги шароитида президентлик бошқаруви яккаҳокимликка олиб келишини ва демократия истаб диктатурага йўлиқишимизни, коммунистик партия тарбиясини олган раҳбарлардан чиқадиган президентнинг “таши” бошқа бўлгани билан ичи айни тарзда қолишини айтди.
Бу билан чекланмасдан чиқиш йўлини ҳам кўрсатди. У мамлакатда демократия ўрнатилиши учун парламент бошқаруви заруратидан сўз этди.
Каримовнинг жаҳли шунчалик чиққан эдики, у қаерда эканлигини ҳам унутиб қўйди:
-Бундай фикр аёл кишидан чиқмайди, аёлларнинг ақли калта бўлади, бу таклифнинг ортида қандайдир кучлар бор,- деган Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби, КПСС Марказий Комитети Сиёсий Бюросининг аъзоси Ислом Каримов Тойиба Тўлагановани очиқчасига камситди.
Танаффусда эса маҳаллий мухбирларга суҳбат берар экан, “Аёллар товуқ мия бўлади” дейишгача бориб етди.
Биринчи сессия Каримовни таниш сари қўйилган илк қадам бўлганидек, Тойибани ҳам танишга йўл очди.

Камситиш

Номард эркак аёлни камситади. Кейинчалик ҳам Каримов Тойибани кўп камситди. Уни ҳимоя қилишнинг йўлларини эса бекитиб борди. Масалан, бир сессияда Каримов Академик Аҳмадали Асқаровга қараб гапирар экан, Тойиба Тўлаганова ҳақида (Каримовнинг кимлигини тушуниш учун унинг гапини ўқувчидан узр сўраган ҳолда аниқ келтираман-ЖМ) гапириб:
-Аёлларники иссиқ бўладида, ўша ёққа талпинасиз,-деди.
Тойиба йиғлаб, сессияни ташлаб чиқиб кетди. Дунёни сукунат қоплади. Ўшанда қон босими нима эканлигини илк бор ҳис қилганман. Ўрнимдан туриб, микрофон томон юрар эканман, Эркин ака костюмимнинг енгидан тортиб:
-Унутманг, биз бир хонада ишлаймиз, бундан нотўғри хулоса чиқаришлари мумкин,-дея гапиришга қўймади.
Тойиба ўша кезлари биринчи турмуш ўртоғидан айрилган ва бошқасига турмушга чиқмоқчи эди. Сабабларини Эркин ака биларди, баъзан гапириб ҳам қоларди. Лекин бировнинг шахсий ҳаёти билан қизиқмасдим. Фақат бир марта хонага келсам, Эркин ака шошиб чиқиб кетди, Тойиба эса йиғлаб ўтирган экан. Нима гаплигини сўрасам:
-Эркаклар одам эмас, Эркин ака ҳам..,- деди.
Шундан кейин “эркакларнинг ҳам одам эканлигини” исботлаш учунмикан, Тойибага гапиришда ҳар доим бўлганидек, ҳурмат, иззатини сақлаганман.
Эркин ака, Тойиба ва мен битта хонада ишлардик. Хонанинг бир томонида Эркин аканинг столи. Иккинчи томонида менинг столим. Ўртада эса меҳмонлар учун қўйилган узун стол. Тойиба ана шу узун столнинг бир четида  ўтирарди.
Эркин ака Олий Кенгаш раиси Мирзаолим Иброҳимовга иш шароити ҳақида гапирса, у “Ислом аканинг олдидан ўтишимиз керак” дебди. Эркин ака жуда эҳтиёткор одам эди. Бу масалани қайтиб кўтармади.
Жойи келиб қолганда Каримовга иш шароити ҳақида гапирдим.
-Биринчи сессияда ўзингиз имтиёзларни бекор қилиш керак, деган эдингиз, энди имтиёз излаяпсизларми?,- деди Каримов киноя билан.
-Имтиёз эмас, оддий меҳнат шароити излаяпмиз. Тойибага ҳеч бўлмаса битта стол қўйиб беришни ҳам президентдан сўраш керакми?,-дедим.
У кимдан нима сўраш кераклиги ҳақида анча гапириб:
-Тойибани кўп ҳам қўмитага яқин йўлатманглар. Ундан ташқари, жой бўлмаса нима қилиш керак? Қандай таклифингиз бор, президентнинг хонасини бўшатиб берайми? Ёки вице-президентнинг хонаси бўш ётибди, шу ерга келиб ишлай қолсин,-деб  Тойибанинг номини эшитганда вужуди зирқирашини росманасига ошкор қилди.
Ҳа, Каримов биринчи сессиядаёқнинг бўлажак президентнинг кимлигини “расшифровка” қилган Тойибанинг номини эшитиб жаҳлга минганди:
-Эркин акангизни хотини шикоят қилиб юрибди, уйига бормай қўйган эмиш, сиз ҳам шу аёлни деб…
Авзойим бузилганини кўрдими ёки ўзи ҳаддидан ошаётганини сездими, Каримов давомини гапирмади. Аммо кейинчлик унинг эркакларни аёллар билан гаплашганларини ҳужжатлаштириб, тилларини қисиқ қилиб қўядиган одати борлигини кўп эшитдим. У жуда кўп раҳбарларни шу йўл билан тузоққа илдирганини эшитганимда ҳеч ажабланмадим.
Каримов Тойибани ҳам ёмонотлиқ қилишга анча уринди. Ҳатто Қаҳрамон Сотиболдиев деган прокурорга  махсус топшириқ ҳам бергани ва унинг антиқа таклифлар билан борганини Тойиба бир мажлисда очиқ айтиб, йиғлаганди. Каримовнинг бундай ифлос ўйинлари Тойибани йиғлатди, аммо синдира олмади.
Каримов шундан кейин очиқ ҳужумга ўтди.
Ошкоралик қўмитаси фаолияти тафтиш қилинди. Бир куни сессияларда “бақир-чақир” қиладиган камина ва Тойибани муҳокама этишди. Биз Ислом Каримовни ҳурмат қилмас эканмиз. Бутун  масала мана шу.
Мажлисда Компартиянинг идеология бўйича котиби Жаҳонгир Ҳамидов тинмай шу ҳақда сўз юритди. Ўзбеккомсомолнинг “отаси” Азиз Носиров, Тошлоқ туман прокурори, шу мажлисдан кейин кўп ўтмай Тошлоқ туман ҳокими бўлган Қаҳрамон Сотиболдиев ҳам бунга алоҳида урғу беришди.
Охирида “Қўмита раисининг ўринбосари ва қўмита котибини бўшатиш керак”, деган масала овозга қўйилди. Мен битта овоз кўп олганим учун қолдим.Чунки Эркин ака қарши овоз беришга ўзида куч тополмади. Навбат Тойибага келганда ҳам қўмита иккига бўлинди. Олий Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Бугров Эркин акага:
-Агар буларни бўшатмасак, қўмитани ёпамиз,-деди.- Топшириқ шунақа!
Бунга Тойиба дарҳол жавоб қилди:
-Топшириқ қаердан? Яна ўша коммунистик идораданми? Ўлган ўликдан қандай қилиб садо чиқди экан?
Эркин ака шартта ўрнидан турди-да русчалаб:
-Биз учун муқаддас бўлган идорани ҳақорат қилишга ҳеч кимннинг ҳаққи йўқ,-деди. Кейин ўзбекчалаб, -Мен Тойибахоннинг бундай ҳақоратини қабул қила олмайман ва унга қарши овоз бераман,- деб “ҳукм” ўқиди.

Муҳокама

Қўмита котибалигидан бўшатилгани билан қўмита аъзолигидан чиқариш сессия ваколатига кирарди. Шунинг учун сессияга қадар Тойиба ишга келаверди.
Бир куни у:
-Бугун мени маҳаллада муҳокама қилишар экан. Эркин ака сиз раисимиз ва Жаҳонгир ака, сиз раис ўринбосари сифатида бориб, бир нарса демайсизларми?-деди.
-Борамиз,-дедик.
Кечга бориб, Эркин акани тополмай қолдим. Ҳар доимгидек, қандайдир “шошилинч иши” чиқиб қолган эмиш. Олий Кенгашда ишлаётган депутатлардан бир-икки нафарини олиб, Тойибанинг маҳалласига бордик. Мажлис мактабнинг залида экан. Асосан чол-кампирлар чақирилган ва ҳаммаси хафақон. Телевидениеда чиқиб юрганим учун баъзилари таниди ва салом-алик қилган бўлдик.
Мажлисни туман раҳбарларидан бири очди ва кекса одамга сўз берди. У Тойибани Президентга қарши чиқиш учун сайламаганлари, балки ўзларининг муаммоларини ҳал қилиб бериш учун сайлаганларини айтди. Қолганлар ҳам айни гапни такрорлаб, сўзни “бунақа депутат керак эмас”, деганга олиб келишди.
Сўз сўрадим. Қабристон ҳақида бир ривоятни айтиб бердим:
-Қадимда бир шоҳ яшаган экан. У қабристонга боришни ёмон кўрар экан. Яқинлари ўлганда ҳам бормас экан. Бир кун ундан бунинг сабаби сўрашганда у:
-Мен умр бўйи ёлғон гапирдим ва ёлғон эшитдим. Отам қабристонга ёлғон билан кириб бўлмайди, кирсанг қабр азобига дучор бўласан, дердилар,- дебди…
Чол-кампирлар бу ривоятдан сергак тортиб қолдилар. Кейин мен гапни соддалаштириб׃
-Яқинда маошлар оширилди. Унга президент қўл қўйди. Орқасидан нархлар ҳам ошди. Унга президент ўзи қўл қўймай, Бош вазирга қўл қўйдирди. Ўшанда Тойиба: “Бунақа ўйинлар қилиб юрмасдан маошларни бозор нархига боғлаб қўяйлик, айниқса, пенсионерларнинг маоши шундай қилиниши керак, бозор нархи кўтарилса, маош ҳам кўтарилсин” деб айтгани учун президентдан дашном эшитди. Кейин Тойиба׃ “Ҳукуматнинг бюджети шаффоф бўлсин, пул қаерга кетмоқда? Нега йўлларни таъмирлашга, мана бу мактабларни таъмирлашга пул йўқ”, деб сўраганди яна президент унга дашном берди. Сўнг Тойиба׃ “Милиция, суд қачон адолатли идора бўлади? Одамларнинг умри шу идораларнинг эшигида ўтиб кетмоқда”, деганди, Президент׃ “Сиз депутатсиз, бизнинг ижро ҳукумати назоратидаги бундай ишларга аралашманг”,- деб унга дакки берди. Яна бир кун Тойиба озиқ-овқат талонлари ҳақида гапирди:
“Халқни озиқ-овқат талонларига боғлаб қўйдингиз. Лекин одамларнинг қўлида талон бор, магазинда эса ёғ йўқ, пахтани ўзимиз экамиз, ёғи қаерга кетмоқда?” деб сўраганди, президентга ёқмади. Бошқа бир кун Тойиба президентдан׃ “Сиз ҳам бир кун автобусда юриб кўринг, бир марта қассобдан гўшт сотиб олинг, қишнинг совуғида оддий одамлар яшаётган домга кириб кўринг”, деганди Президент уни ҳақорат қилди. Кейин мана бу- менинг ёнимда ўтирган раҳбарларни сизларнинг уйингизга юбориб, Тойибани муҳокама қилиш керак, деб буюрди. Бор гап шу, дедим.
Залда ғала-ғавур бошланди.
“Нега ҳақорат қилади?”
“Бизнинг депутатимиз бизнинг дардимизни айтибди, раҳмат унга!”
“Тўғри гап, президентни ўзи мана бу ерга келиб, жавоб берсин!..”
Туман раҳбарлари шошиб қолишди ва мажлис депутатнинг сайловчилар билан учрашуви деб эълон қилиниб, Тойибанинг фаолиятини қониқарли, деб баҳолаш билан тугади.
Икки кундан кейин Каримовнинг топшириғи билан Олий Кенгаш раиси қонунларга хилоф равишда Ошкоралик қўмитасини ёпиб қўйди…
Бу орада Тойибанинг ТошДУдаги ишини ҳам олиб қўйишди. У Ислом Каримов қабулига кирибди. Гаплашганимизда:
-ТошДУдаги ишимни сўрадим,-деди.-Агар сиёсатга аралашмай юрсам ишлашим мумкин экан.
-Аралашсангиз нима бўлар экан,-деб сўрадим ундан.
-Сизга, Самандар Қўқоновга, Мурод Жўраевга “қамоқда чиритаман” деганларини эслатдилар…
-Сизга ҳам “қаматаман” деб пўписа қилибди-да.
-Йўқ, “Чумчуқдек жонингиз бор, нима қиласиз сиёсат билан шуғулланиб, эрингиз, болаларингиз билан шуғулланинг” деди. Шунинг учун энди сиёсатни ташлaмоқчиман.
У жилмайиб қўйди. Бу жилмайиш ортида “Жуда кўп гаплар бўлди, лекин айтолмайман” деган каби бир маъно бор эди. Шу билан уни қайта кўрмадим. Ўзим ҳам қора булутлар остида қолгандим.
Хорижда эканлигимда Тойибанинг сирли равишда оламдан ўтганини эшитдим. Хаёлимга илк келган фикр “Сиёсатни ташламабдида” деган фикр бўлди…

Жаҳонгир Муҳаммад.

Сурат 1990 йилда Ўзбекистон Халқ депутатлари Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад биргаликда тушган фотодан кесиб олинди.

Мақсадга мувофиқ бўлмаган саволлар...

Shavkat Mirziyoev

April 14, 2012
Hurmatli yurtdoshlar! Kunning ushbu qismida ushbu ijtimoiy tarmoqdan foydalanuvchilar sonining katta qismi faol bo'lganliklari uchun bugun 22:30 da Bosh vazir Shavkat Mirziyoev sizlarning online muloqotga taklif etadi. Savollaringiz bo'lsa, murojaat qilishingiz mumkin. Muloqotning boshlanishiga 25 daqiqa qoldi.
Javob berilmagan savollar maqsadga muvofiq savollar emas deb topiladi.
--------------------------------------------------------------------------------------
Мана бу эълонни Шавкат Мирзиёев номига очилган Фейсбукдан ўқиб қолдим.
Тўғри! Иш жараёни кўрилар экан баъзи бир саволларга жавоб беришга вақт масаласида муаммо бўлиши мумкин.
Аммо ўша саволлар қанақа эканки бунақанги саволларни мақсадга мувофиқ эмас деб топилиши мумкин бўлса?!
 Гарчи думини ликкиллатиб турган ҳокимлардан қанақа саволлар чиқиши барчага аён!

Тўйлар муборак!

Жиддий ханда
Буюк миллатнинг буюк "шохи"нинг қадр тўйига бир неча кўкат ва сабзавоту мевалар йиғилишиб базму жамшидни кўтаринки руҳта ўтказишаётган экан, бир бирин жуда соғинган ва бир неча муддат ҳижронда яшаган икки тухум кайф аралаш, кўзлари сузилганча баъзан ҳиқ-ҳиқ қилиб бир бири билан дилдан суҳбатлашибди.

1-тухум: Жоним сизга қурбон бўлсин ака, мана қанчалар соғинч оташим ҳам майни сипқориб ҳумордан чиққаним каби сизни кўриб хуморим босилди. Лекин атрофга қарасам биз каби тухумлар йўқ экан, барисини ошга босишибди. Бу кейинчалик ишонганларимиз бизни ҳам паловхонтўранинг тагига босишмасин?!


2-тухум: Ҳм,...ҳиқ,ҳиқ....ҳиқ. нега бундай деб ўйлайсан? Ҳиқ,ҳиқ...Мана мен ҳали ҳам юрибманку. Ҳеч нарса бўлгани йўқ,...ҳиқ...ҳиқ..ҳиқ,.. ҳеч нарса бўлгани йўқ, ҳеч нарса бўлгани йўқ! Сен ҳам менинг ўзимдасан... Қара бизни қанчалар ҳурмат қилишади....

Шу вақтда давранинг тўридан ўтирган савзи билан бодринг улар томонга қараб ғийбатлашиб туриб, савзи қўлини қовуштириб ўтирган хизматдаги турпга буюриб айтибди: -"Анави иккала лук бўлган тухумга вино бердингларми? Эҳтиёт бўлларинг чет элнинг тухумларига ишонч йўқ. Лук эканлиги майлига, аммо жуда бошқача сасийдида!" 

Gulruxsora Xudayberdiyeva: QOTILLIGIM


O'ylab qarasam, shavqatsizlik bobida Dantedan qolishmas ekanman. Qanchadan qancha xiyonatkor do'stlarni, o'z hayotim uchun xavfli, zararli deb bilgan odamlarni tirigidayoq o'ldirib yubordim. Dodlayotgan qalbim ovozini o'chirib, xatto eng aziz insonimni ham ayab o'tirmadim.

Qanchadan qancha gunohkor-u begunoh, aybdor-u aybsiz insonlarni turli tamg'alar bilan hayotimdan, hayollarimdan yulqib olib, qalbim qabristoniga tiriklayin ko'mib yubordim.

Oh, mening muloyimlik ortiga berkingan SHAVQATSIZLIGIM. Beozorlik to'nini kiyib olgan QOTILLIGIM.

Ўзгармаган мавзулар туркумидан: ТУҒИЛИШ

Ислом Каримов билан боғлиқ саволларга жавоблар

ЁДГОР ОБИД: Ўзбек алифбоси ва ёзуви муаммолари ҳусусида


Шармандаликми?
Тарихнинг хатосими?
Тақдир тақозосими?
Уччала саволга ҳам бир ёқлама, аниқ жавоб тополмайсиз.
Давлат тепасига Большевик - коммунистлар келгандан кейинги давр ичида, менинг билишимча, фақат тўртта республикада тўрт ҳалқ ўз алифбосини ўзгартиргани йўқ. Арманлар, гуржилар ва советлар бирлигига кейинроқ кириб келган Болиқбўйи республикалари ҳалқлари. Бошқалар асосан, туркий ҳалқлар - ўз қадимий алифболаридан воз кечиб, кирилл - мефодий алифбосини қабул қилдилар. Гуржилар ва арманлар ўз алифболарини қандай сақлаб қолганлари менга қоронғи. Ҳарҳолда қандайдир жараёнлар ўтган бўлиши мумкин. Қолаверса, Бу масала бўйича асосий раҳбар бўлган Сталиннинг мазкур ҳалқларга шахсий алоқаси борлигини ҳам назардан қочиролмаймиз... Мен фақат бир вақтлар қаердадир кўзим тушган бир ҳужжат ҳақида айтишим мумкин...

Шоира Жаҳонабегим

Ёмонлар ортимдан пойлаб юрарлар,
Юрган йўлларимни лойлаб юрарлар,
Қилган ишларини бир тайини йўқ,
Бир кунмас, ўн кунмас ойлаб юрарлар.

Айбим адолатни айта олганим,
Нокаслар устидан кула олганим,
Шудир қилган ишим, шудир билганим,
Билмадим неларни ўйлаб юрарлар.

Бу нима гуноҳми ёки бир хато,
Азалдан бу дунё ахир бевафо,
Бир кун келиб чекса мен каби жафо,
Ёзган қўшиғимни куйлаб юрарлар...


вторник, 29 января 2013 г.

М.МАНСУР: Олтин тўй ва тўй баҳона дийдор ғанимат...

Зо-январ  хабарлари.
        Ўзбекистон  давлати  рахбари  И.Каримовнинг  75  йиллик  тўйи   муносабати  билан  бугун  Тошкентда   бўлиб  ўтаётган  тантаналар  ҳақида  махсус  мухбиримиз  хабар  қилади:
       Бугун   эрта  тонгдан  минглаб  ҳамюртларимиз   Доҳий  хайкалига  гулчамбарлар  қўйиш   мақсадида   Хасти  имом  мажмуаси  тараф  йўл  олдилар.  Куни  кеча   бу  ерда  тантанали  равишда   Доҳий   хайкалини  очилгани  хақида  хабар  қилган  эдик.  Юбилейга   бағишлаб  хайкал   атрофида   ўрнатилган   катта  сахнада   таниқли  саньаткорлар  Юлдуз  Усмонова,  Озодбек  Назарбеков,  Муножат  Йўлчиева,  Абдуҳошим  Исмоилов   ва  бошқалар  тўй  сабабчисига   атаб  яратилган   янги  қўшиқларини,  Шукур  Исроилов  ва  Мирза   каби  қизиқчилар  майнавозчилик  саньатини 

Шавкат Муҳаммад: ҚИЙИН ЖУМБОҚЛАРНИНГ ОСОН ЕЧИМИ

Биринчи жумбоқ: Эчки, карам ва бўрини қайиқда дарёнинг нариги соҳилига эсон омон ўтказиб қўйиш керак. Қайиқ кичик бўлгани сабабли фақат битталаб ташишга тўғри келади. Бирини қайиққа олган кезда қолганлари жабрланмаслиги шарт.

Жавоб: Биринчи навбатда эчкини нариги соҳилга ўтказасиз, кейин карамни олиб ўтасиз ва эчкини ортга қайтарасиз. Эчкини бу соҳилда қолдириб, бўрини нариги соҳилга ўтказасиз. Демак нариги соҳилда бўри ва карамни қолдириб ( бўрига ишонишингиз мумкин, карам уни сираям қизиқтирмайди, карам тирик қолишига мен кафил) , эчкини яна ортга қайтарасиз. Эчкининг бироз сарсон бўлганини айтмасак, ҳаммаси тирик қолади ва мурод мақсадига етиб, бахтини топиб кетади.

Иккинчи жумбоқ: Чориев, Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳни дарёнинг нариги соҳилига ўта эҳтиёт бўлиб ўтказиб қўйиш керак. Қайиқ ўша-ўша кичиккина қайиқ ( катта кема бўлгандаям учаласини бирга олиб ўтолмасдингиз, бир-бирини ғажиб ўлдириб қўйиши аниқ).

Аҳмад АЪЗАМ : БЕЧОРАГИНАЛАР


(ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан...)


Менталитетимизда халқнинг фикрлаш тамойиллари мужассам. Халқ эса жипс бирбутунлик эмас, у турли қараш-кайфиятдаги гуруҳ-қатламлардан иборат, халқ, халқ деб унинг қайси қисмини назарда тутишимиз ҳам тусмол, бўлаклаб қарамаймиз. Сайловда сайланишга талабгор одам умум бир халқни орқа қилиб, яна шу халқнинг ўзига ваъда беради. Матбуот ҳам шу, халқ фикри-муносабатини ёритаман дейди, кўп алоҳида одамларнинг мулоҳазаларини олиб чиқади, лекин шу алоҳида қарашлар ҳам халқни шафе қилиб халқнинг ўзига қаратилган бўлади, айни кимларга экани мавҳум.


Gulruxsora Xudayberdiyeva: Yo'qotish shartmi?


Azizlar, sizga erkalik yo injiqlik qilayotgan insonni koyib ko'ksidan itarishdan avval bir o'ylab ko'rganmisiz:

siz u uchun eng yaqin inson ekansizki, erkalik-u injiqliklarini sizga ko'rsata olyapti. Qani aytingchi, kim begonaga yoki yuragiga begona bo'lgan tanishiga injiqlik, erkalik qila oladi???

Hayotda shunday insonlar bo'ladiki, bir umr hech kimga ichki olamini, asl go'zallik, jozibasini namoyon etmaydi. Faqat sizga ochiladi bu simsim. Atrofdagi minglab insonlar bir umr ko'ra olmaydigan olamni faqat sizgina ko'ra olasiz... Bu olamni ochishga, unda yashiringan xazinaga erishishga uringanlar orasidan siz ustun keldiz. Sizga nasib etdi bu baxt.
Nega endi baxtizdan tonasiz? 
Yo to'qlikka sho'xlikmi?
Nimanidir qiymatini bilish uchun uni, albatta yo'qotishingiz shartmi...?!

Шавкат Муҳаммад: Симбиоз тирикчилик?

Салом Одесса! Одессада мени темир йўл вокзалида мусиқа садолари остида иккита милиционер ва бир фоҳиша (привокзалная проститутка) кутиб олди. Милиция ҳам, фоҳиша ҳам пул эвазига ўз хизматларини таклиф қилди. Ҳар иккисиям инкоримдан сўнг бироз хафа бўлди... 

P/S: Одессага келувчилар диққатига: вокзалдан чиққан заҳоти эшилиб, жилмайиб сизни кутиб олган фоҳишаларга асло сигарета бера кўрманг. Чунки 

сизни четроқда милиция ходими кузатиб турибди. агар парининг суткаси 100 долларлик, соати 50 долларлик хизматини қабул қилмасангиз шантажга учраш эҳтимолингиз 90%га тенг.

Одесса милицияси ва фоҳишаси ўртасида анчагина ўхшашлик бор экан, ажабланарлиси, одесса милицияси ва фоҳишаси жонажон ватанимиз милицияси ва фоҳишасининг айни ксерокопиясидир. бир муддатга Тошкент кўчаларига тушиб қолгандек бўлдим.

Замондош архивидан...

НЕГА ДЎСТИМ ЎЛМАДИ, КАРИМОВ ҲАМ "КЕТМАДИ" 
АММО ҒАРИБУ БЕЧОРА ҚОРИ ИШКАМБА ЎЛДИ-Ю КЕТДИ???

Дўстим жуда меҳрибон ва ажойиб йигит!

Гапларига тан беришдан бошқа ҳеч ҳам илож бўлмайди. Кунлар шу зайилда ўтиб бораркан мен унинг жонига қаст қилмоқчи яъни уни ўлдириб, бу дунёдан йўқотмоқчи бўлдим.
Бунга унинг Каримовни доимий, сурункали тарзда ёмонлаши сабаб бўлганди.
Нега энди бу дўстим менинг жонимга бу қадар тегдики, мен ушбу мусибат билан юзлашишимга тўғри келди?!
Унда эшитинг!
Нима бўлди-ю, дўстимиз Ортиқжон Оксфорд Университетини битириб дипломни қўлга олди-ю, ҳеч ким унинг каби ақлли эмаслигини ошкора ва баралла юзимизга сола бошлади.
Бир куни унинг "диплом ювди"сини ўтказдик. Албатта, пикникка чиққандик. Бир икки Ўзбекистонлик мардикор танишлардан гарчи Ортиқ каби "ақлли" бўлмасаларда сира "ортиқча" бўлмаганлари учун ҳам чақиргандик. Улар қишлоқ мактабини аранг битиришган, ўқиш ва ёзишдан катта думалоқ (О) ноль эдиларки, биз уларни замондан орқага қолган кишилар дея прикол ҳам қилардик. Аслида эса, улар қўллари гул ҳунарли йигитлар эдиларки, улар учун бу дунёнинг қиймати ўз меҳнатларининг роҳати эди. Биз бечоралар эса Оксфорддан А4 формат катталикдаги ўроқлик дипломни олиш учун неча неча меҳнатларни қилган эдик. Бизлар ҳам ўз ишимизни севардик.
Дастурхонни ўт ўланлар устида ҳозирлаб турли неъматларни унинг устига уюб ташладик. Қизилидан ҳам оқидан ҳам бўлган напиткаларнинг бариси бор эди.
Давра ажойиб кетаётган эди , аммо бир мардикор дўстимизнинг гапи бўйича уни шахсан президентнинг ўзи кичиқ оқсаройчасига қабулга срочно чақирибдики, у шошилиб қолди ва "бумага" деб атрофни тита бошлади. Унга бумага топиб беришга ҳеч ким уннамади. Ўзи нимадир топтида кейин самолётга ўтириб буталар томонга "учиб" кетди.
Сиз туалет билан самолётнинг фарқини биласизми???
 Билмасангиз, билиб олинг!
Самолётга учиш учун ўтирилади.
Туалетга ўтириш учун училади.  
Мана энди бу дўстимиз, учиб ҳам, ўтириб ҳам олди. 
Кейин келиб чет элнинг қоғозлари жуда сирпанчиқ эканлигидан нолий бошлади...
Биламан кулишни бошладингиз. Ҳозирча қаттиқроқ кулиб юбормайлик. Бечора Ортиқжонни кўнглини бузмайлик. Барчанинг кайфияти аъло бўлган кунда қандайдир кичик нарсалар ҳақида бош қотирмайлик. Жимгина ўтиринг ва бу ерда нима содир бўлганини оғзингиздан гуллаб қўйманг!
Каное (инг.canoe) деган бир нарса бор. Ортиқжоннинг ҳоббиси. Бу ерда ҳам сувда бир "каное" маҳоратларини кўрсатиб бизларга мақтанмоқчи бўлдилар. Ўзлари сал чуқурроқ сувда сузолмайдилар-у, шу қайиқча билан бамисоли балиқ эканликларидан фахрланадилар. Майли, кўнглининг кўчасига қўтир жомашов!
Соҳилдан бир неча чақирим узоқликкача сузиб бордилар ва ортга қайтиш вақтида маҳоратлари етмадими балки, қайиқчанинг ичига сув кира бошлади. У эса  соҳилга томон чираниб суза бошлади. Сув қайиқни тобора тўлдириб борарди. Аниқ айтиш мумкин эдики, бизлар унга ёрдам бериш учун сувга тушган тақдирда ҳам вақтида етиб боролмасдик. Бир икки жасурроқлармиз кйим билан, бошқалари кийимсиз сувга отилдик.
У эса жон жаҳти билан қирғоқ томон суза бошлади. Сув деярли қайиқчани тўлдирди. У ўлим билан олишаётган эди. Сув қайиқчани мутлоқ эгаллади, у эса ҳануз эшкак билан сувга уринарди.
Ортиқбой бизлар сувга сузгандан кўра ичи тўла қайиқчалари билан илдам ҳаракат қилдилар ва гарчи сув ютиш оқибатида ичлари сувдан тўлган бўлсада жонлари асраб қолинди.
Барчамиз хурсандлигимиздан кула бошладик ва уни янгидан туғилгани билан табрикладик.
Ҳа, бугун қўшалоқ байрамим бўлди дея хурсанд бўлиб ҳар иккиласини бир қилиб "ювмоқ"чи бўлди.
Ҳозиргина ёнимизда бўлган диплом ер остига кириб кетганми, ҳеч қаерда йўқ эди.
Барчамиз диплом излашга тутиндик. Дипломдан эса асар ҳам кўринмасди.
Барчамиз бирдан яқинда президент қабулида бўлиб қайтган ошнамизга қараб саволларни бера бошладик.
Барчаси аниқ бўлди. 
Дўстимиз бу А4 форматли қоғозни диплом эканлигини билмаган. Ўзбекистонда диплом кўрган экан. Қаттиқ муловали ва китобча шаклида. Нима деяримизни билмай қолдик. Ҳа, Ортиқ дўстимиз иккала байрамни бир қилиб ўтказмоқда эди. Биринчиси қайта туғилган кунини, иккинчиси сувда авайлаб ахлатлардан тозалаётган дипломининг "диплом ювдисини" "нишонлаётганди". Бечора Ортиқнинг кўзларидан ёшлар қуйилиб келарди. Бу менинг ҳаётим дея такрорларди. Биз унга ҳаётингни бугун сенга худо қайтадан совға қилди. нега бу каби нарсаларга жон беряпсан дея кайфиятини кўтармоқчи бўлдик. Ақлли бола дарров тушуна қолди ва ўзини босиб олди.
Шу вақтда "оқсаройчи" дўстимизга телефон қўнғироғи бўлди. Бироз телефонда нималардир деб суҳбатлашгач, ранги оқариб, бўзариб ерга ўтириб қолди. Энди барча унга ёрдам беришга ошиқдик. Кимдир сув ташиган, кимдир уни елпиётган....
Тили калимага келмасдан бир аҳволда эди бечора.
Уни касалхонага кузатиб қўйишимизга тўғри келди.
Кейин билсак, барча мардикорларнинг пуллари унда сақланаркан, тасодифми ёки билмадим, унинг ишчилар хонасида жойлашган сейфини бузиб жуда катта миқдордаги пулни яъни 142 минг долларга яқин пулни  "угон" қилиб кетишган экан. У касалхонада на ўлиб на ўлмай даволанмоқда ҳозир.
Ортиқбойни ўлдирй демас, худо унга қайта ва қайта жон бағишламоқда. Баъзан ўлмас Кашшей бўлиб кет-а дея ҳазиллашаман.
"Оқсаройчи" ошнамиз эса пул дардида фалаж бўлиб деярли ўлиб қолди. Унга қараб кўнглим ачиб, қори ишкамба бўлиб кет-а деб қўяман.
Энди, севимли президентимизни оллоҳнинг ўзи асрайдиган бўлса ва унинг пулларини ҳеч ким ўғирлай олмаса, бироқ унинг ришагини пишт дейишга ботинолмаса, ундан пул олишдан кўра унга пулларни қалаштириб келтириб тулган бўлсалар.
У кишининг дипломлари А4 форматли бўлмаса, аниқроғи жонлари куймаса ҳам керак аслида Нархоздан пора билан олган дипломларига....
Бу инсон қандай қилиб йиғлаши мумкин?
Бу инсон қандай қилиб фалаж бўлиши мумкин?
Ҳа, албатта бу кишининг жонлари темирдан. Камида яна 70-80 йиллар давомида президент кубогини ҳеч кимга беришни ҳоҳламайдилар.
Балки, у кишини пикникка олиб чиқиб хом хаталаш овқатлардан бериб, устидан қайноқ обжўш ичирармиз?! 
"Оқсаройчага етиб боролмасалар, тозаланиш учун Ортиқбойнинг каноесида сувга тушишни таклиф қилармиз.?!
Ортиқ сузишни билмагани учун таслим бўлмасдан ҳаракат қилди.
Бу киши эса таслим бўлмаслик учун раҳбарлик қилаётганга ўхшайдилар....
Яна кимда қандай фикр бор???????
Мистер Қалампир. Испания 2012

Umida Aziz: Men sog'indim... Soddaligimni.

Soddagina, har narsaga aqli yetmaydigan g'orligimni sog'indim. Maddohlarni "shoir" deb o'ylab hurmat qilgan paytlarimni, artistlarni "san'atkor" deb suygan chog'larimni SOG'INDIM. Mashhurlarni buyuk deb bilgan, buyuklarni xato qilmaydi deb o'ylagan beg'uborligimni, sog'indim.....

HAQIQATNI ANGLAMAGAN, YOLG'ONLARGA ISHONIB YURGAN DAMLARIMNI SOG'INDIMEY..... SOG'INDIM..... NEGA MEN KATTA BO'LDIM, ODAMLAR??????

Сўрғич сўрган ўғил бола катта бўлганида...


Кўпчилик ота-оналар сўрғич болаларнинг тинчланиши учун яхши ва безарар восита, деб ўйлайди. Бироқ Америкалик психологлар олиб борган тадқиқотлар сўрғичлар боланинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини исботлади. АҚШ Висконсин-Мэдисон университети олимларининг фикрича, гўдаклар улғайиш жараёнида ташқи олам билан узвий алоқага киради ва улар катталарда кўрган барча ҳатти-ҳаркатларни
кўчиришга ўтади. Аниқланишича, агар гўдакка, айниқса, ўғил болага сўрғич берилса, болада жилмайиш, хўмрайиш каби юз мушакларининг маъноли ҳаракатларини – имо-ишораларни амалга ошириш жараёни бузилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари ҳам сўрғичдан фойдаланиш вақтини қисқартириш лозимлигини тавсия этмоқда. Экспертларнинг айтишича, сўрғич сўриш қулоққа инфекция тушиш хавфини оширади, янги чиқаётган тишлар жойлашуви тартибини бузади. Сўрғични ташлаган болакайда кўкрак сути истеъмол қилиш фаолияти яхши ривожланади.

ОФ.Закон и Порядок.: Бу қанақаси бўлди?


Мистер Калампир салом.
Биласиз сайтингиз очилган кундан бошлаб мухлисиман.Дойим объектив маколалар бериб келасиз.Хафа болмангу охирги пайтда Дунё овозини хам бошка зерикарли мухолифат сайтларидан фарки колмаябди.Маколалар бир томонлама баланс йук.Мухолифат сайтларини очсангиз ,Узбек халки Каримов режмини кули,Режим ундай ,режим бундай,
Хар балога ИАК айбдор ва хаказо.Режимни узгартириш учун биронта конструктив таклиф йук.Факат узларини фикрини оммага сингдиришга харакат .Мен мухолифат сайтларда биронта Узбекистон ичкарисида яшаётган халкни фикрини ёзиб чикарган,биронта позитив маълумот йук.Гохида уйлаб коламан ,мухолифат таклиф килаётган озодлик Узбек халкига керакми деб.
Уз вактида Абрам Линколн уз манфести билан Америка кора кулларини озод килганда,Негрлар бош киймларини осмонга отиб,бакир чакир килиб байрам килишибди.Кечга бориб корнилари очиб уйларга кайтибди.Кайтиб келса кулдор хужайнлари ,Энди сизлар озодсизлар,хар бирингиз ,узингиз учун бош пана, озик овакат топиб трикчилиггингизни килинг деб чикариб юборибди.Озодлика урганмаган куллар бу озодликни нима килишни билмай кучаларда санкиб юриб юриб яна кулдорларни олдига бориб ,кайтадан кул килиб олишларини илтимос килишбди.Куллик кулдорлик манфестдан кейн хам юз йил давом этган экан.
Бугунги Узбек мухолифати таклиф килаётган озодлик Узбекистон ичкарисидаги Узбекларга керакми ? Йукми ?.
Биламан сиз истидодли журналистсиз,Узбекистон ичкарисидагилардан хам бир сураб бир мунозара уюштирмайсизми .
Хурмат б-н Ушлик мухлис акангиз.
----------------------------------------------------


Ҳурматли дўстимиз ва азиз муҳлислар!
Дўст ачитиб гапирсада тўғри гапиради деганларидек, мана шу мактубингиздан бироз ўз танамда ўйлаб кўришга ҳаракат қиламан.Айтган гапингиздек, ҳозирда ўз фикрларимни эътироф этишда ўз ҳиссиётларимга ўралашиб қолган бўлишим мумкин!Бу балки аслида журналист бўлмаганим ва ёшлигим сабабдир...Не бўлган тақдирда ҳам камчиликларни кишини ўзи билмагани каби хатоликларга йўл қўйган вақтимизда Сиздек ўз вақтида фикрлар айтилар экан бир томонлама кетишдан ва хатолар гирдобида қолишдан сақланамиз деган фикрдаман.Камчиликлар учун барчадан узр сўрайман.Келажакда имкон қадар журналистиканинг ўз қонун қоидаларига амал қилишга ҳаракат қиламан.Ҳурмат билан Мистер Қалампир