Меню

вторник, 22 января 2013 г.

Зохиджон Зокиров: ТАНИШ БИЛИШЧИЛИК УСТУВОРМИ ЁКИ ҚОНУНМИ?

Аввалги хабарларимиздан бирида Наманган шахрининг Чортоғ йўли “Пахтали кўл” махалласи фуқароларини бизга Наманган шахар газ идораси мутасаддиларини устидан шикоят қилиб келганларини маълум қилган эдик. 

Куни кеча шу махаллада истиқомад қилувчи фуқаролардан бирини маълум қилишича улар яшаётган махаллада хозирги кунда “Чорсу” мехмонхонаси олдидаги “қора бозори”да доллорфурушлик қилаётган Аюбхон исмли собиқ милиция ходими, ўз уйида тандир, турли хил сопол идишлар , пиёла ,чини ишлаб чиқарувчи цех очганлигини, у газдан қўлбола насос ёрдамида фойдаланаётганлигини маълум қилишди.
Уларни айтишларича собиқ милиция ходимига қарши хеч ким чора кўра олмаяпди Махалла фуқаролари унинг олдига бориб , дархол газдан бу йўл билан фойдаланишни тухтатишни талаб қилишганда у ахолига қараб “кимни олиб келсанг олиб келаверинглар, менга деса худоёрхонингни олиб келмайсанларми” деб хайдаб юборган.Шундан сўнг аҳоли вакиллари Маҳалла фуқоролар йиғинига, участка нозирига ҳамда ҳокимиятга бу воқеа юзасидан аҳборот беришган. Лекин ҳозирча бу ташкилотлар бунга чора кўришга шошилмаяпдилар. 
Албатта беш қўл баробар эмас, аммо собиқ милиция ходимлари ишларидан бўшаганаридан сўнг таниш-билишларин рўкач қилиб,ноқонуний иш олиб боришадиган бўлса ва керакли ташкилотлар бунга эътибор беришмаса, натижада қонунларимиз оёқ ости бўлиши муқаррар-ку! Оҳирги ҳабарга қараганда маҳалла аҳолиси юқорироқ ташкилотларга мурожаат қилишмоқчи. Қани кўрайликчи, таниш-билишчилик устивор бўлармикин ёки қонунми?


Зохиджон Зокиров:
Ўзбекистон Инсон хуқуқлари жамияти Наманган вилояти бўлими раиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий