Меню

понедельник, 28 января 2013 г.

ВОҚЕАЛАР РИВОЖИ-ИПСИЛОН (fun on the run)


Ismat khushev hech qayerga yoqolmagan bu u kishining shogirdini aybi bilan bilar bilmay qoyilgan manosiz izohdir. Ismat khushuev 27 yanvar kuni toshkentga uchib ketganlar. bir ikki kun ichida sayt qatya ishga tushadi. tushunmovchiliklar uchun uzr.
--------------------------------------------------------------------
Ушбу изоҳни олар эканман, ҳар тугул қадрдон акамизни бағримизга қайтиб келишларидан чин дилдан қувондим.
Барча номақбул ишларни қилиб, шайтонни айблаш инсон зотига хослигини барчамиз яхши биламиз. Нима қилайликки бу қон қонимизга сингиб кетган бир одатдир холос! Нима бўлганда ҳам Оллоҳ белгилаган қисматимиздан бир зумда ажрай олмайман. Шунинг учун ҳам хом сут эмган банда дейилса керакда. Мен атрофлича "Дунё овози" ва "Замондош" сайтига йўлланган изоҳларни бироз таҳлил қилиб чиқдим. Балки камчилиги бўлса барчадан узр сўрайман.
Бир биримизни айблашдан олдин ўзбекона дўппини бир четга олиб чуқурроқ ўйлаб кўрайликчи...Агар чуқур ўйлашга имкон бўлмасада, бир дам шу масалани ўз танамизда ўйлаб кўрайлик. Жонажон акамиз нималарни режа қилган бўлишлари мумкин?!
----------------------------------------------------------------------------------------------------------
1. Исмат Хушевнинг одатларидан бири аниқроғи характерига кўра мансаб ва яллони севадиган кишидир. Шу сабабли доимий тарзда барчадан юқори туришни истаган бу "братан" ҳали барчангга кўрсатиб қўяман дея мултфильмдаги тўтинин ишини қилиб бу сафар тракторни эмас
балки ўз сайтини "чўктириб" юборди. Буни қандай тушуниш мумкин? Биринчи ўринда Каримовннг ёнига бориш учун уни доимий мақташ лозимлиги барчага аён. Иккинчи ўринда Исмат аканинг ўз сайтларида ҳозирга қадар Ислом Каримовнинг "душмани" сифатида айтилиши одат тусига кириб қолган Салай Мадаминов номи жуда мароқ билан юқори даражада мақталган. Не ажабки, кема душман флотига яқин бўлса(уруш вақтида) "самоунижтожение" қилиниши шарт бўлади.
2. Асадулланинг бу иши балки шошқалоқлик ортидан бўлган бўлиши мумкин. Аммо унга Исмат аканинг ўзи агарда фалон муҳлатда қайтмасам мана шундан, анавиндай қиласан дея буйруқ берган бўлсачи?! Демак бу ерда Исмат Хушев ўзини агент 007 дан ҳам юқори тарзда профессионал деб ҳисоблаган. Агар Каримов томонидан қўлга олинса сайти ёпилмас эди. Чунки ўша вақтда барчани оёққа турғизиш учун ҳозирда қилинган ишнингакси ўлароқ Каримов режимида тутқунда эканлигини ифодаловчи ёзувлар унинг сайтини безаб турган бўларди. Бу орада келажак хавфсизлигини кўриб қўйган. Чунки бирорки йўқки, унинг қийналишидан ҳузур қилса... Барча унинг ёрдамига шошилиши турган гап эди.

3. Сайтнинг ёпилиши нега эканлиги сабабларини Замондош сайти ва унинг жонкуяр муҳлислари топиб, барча ўзбекларни лақиллаб қолишларининг олдини олдилар. Катта рахмат мана шундай инсонларга. Шошқалоқлиги натижасида Исмат Хушев ўзбекларнинг қалби билан ўйнашганини бир ўйлаб кўрганмикин?! Лекин сайтнинг ёпилиш сабаби молиявий ҳолат билан боғлиқ экан, бу ерда Исмат Хушев жонидан ҳам яхши кўрган сайтини бир икки пул инқирози учун ҳам ёпиб қўймайди. Вино ичмаса ичмайдики, ўзини ўзи мақтаб, ҳузур олаётган сайтини бу сабаб ёпиб қўймайди.

4. Сайтнинг ёпилиш жараёни Каримовга ёқиш тарғиботи эканлигини барча тушуниб турибди. Лекин бу орада Исмат ака "ҲАП СЕНЛАРНИМИ...!" деган ўй билан бир муддат ёпиб ўзи ҳақида билдирилган фикрларни билмоқчи бўлди. Дўстни дўстга ва қорани қорага ажратмоқчи бўлди. Чунки Каримовнинг қаноти остига киргандан кейин "катта одам" бўлишини тушида кўрган шекилли. Биринчи навбатда кимлардир ростдан ҳам уни топиш масаласига бел боғлади. Сири очилиб қолгандан сўнг, ўзи ҳақида шармандали изоҳларни ўқишга мажбур бўлди. Бу орада Ўзбекистонда бўлган вақтида Сайтдан дарак йўқ, мана чет элларда менинг душманларим кўп дея ялашга имконияти катта бўлишини ҳисобга олган. Бу ҳам бир монёрдир холос!

5. Эндиликда катта бир мавзу бўла оладиган ва Исмат ака мақтана оладиган бир иш қилиши керак эди. Яъни барчага Ўзбекистонга "мард" бўлиб бориб қайта олишини исботлаш. Бу билан бир икки кишиларнинг Ўзбекистонга қайтиб боришлари учун гарантлик вазифасига ярай олиши ва бу борада бизнесни давом эттириши кўзланган.

6. Оила ва танишлар билан кўришиш (мана шу унинг яхши ва мақтовли ишидир)

7. Қайтиб сайтини юритаётганда албатта Ўзбекистонда тушган фотосуратлар билан ўз сайтини гули бўлстон қилиш. Демак яна кейинги сафар Ўзбекистонга бориб қайтгунга қадар ҳар сафар унинг сайтида отаси Абдулла Ориповнинг янги суратларини рекламаси кўриладиган бўлди.

8. Энг катта "савобли" иши Ислом Каримов янги тушган сурати билан барчадан юқори ва устун эканлигини барчага намойиш этиш. Бу унинг ғирт аҳмоқлигидан даракдир. Зеро бунга даво йўқ!

9. КАримов ва шу билан бир қаторда унинг мулозимлари билан "ошналиги"ни ифодалай оладиган суратлар билан ўзини ўзи расво қилаётганлигни тушунмаяпти деб ўйлайсизми? Тушунади... Фақат унинг орзулари беғубор. ЁШ боланинг худди ўзи.

10. ХУЛОСА ЎРНИДА: Бугунки кунда барча томонидан золим деб эътироф этилаётган Каримов ва у яратган тузум атрофига тўпланган нокасларнинг оёқларини ўпган Исмат Хушев эндиликда улардан қандай фарқ қиларкин? Доимий равишда шу тузумни мақтаб келди. Мана энди ўша тузумнинг ялоқхўрлик вазифасини ҳам олса керак. Чунки эндиликда Гулнора Каримова президент бўлиши эҳтимоли Исмат Хушевни қийнамоқда. Унга ўзбек халқининг қийналгани барибир. Қойил қоламан шунақа журналистларга. Балки телевизордан чиқиш қилиб Каримовга қўшиб Гулнорани ҳам чунон мақтарлар!... 
Исмат ака!
Каримовдан кейин Яҳёев деган киши президент бўлишининг гапи бўлган. Бунга ҳам эътибор беринг. Унинг кимлигини эса отангизнинг ўзидан сўранг.

Мистер Қалампир.
АВСТРИЯ 2013

Комментариев нет:

Отправить комментарий