Меню

понедельник, 14 января 2013 г.

Шов-шув саволга жавоб...

Шов-шув саволга жавоб...

Кеча бир дўстим фейсбук ўлгурга  савол ёзибди.Бу саволи жуда шов-шувга қолган ўзбек халқини асосий жанжалларидир.Қуйидагича савол ва унга мени шахсий жавобим билан танишинг:

савол - Узбекистонда келажак авлод демократияни қуради-ми ?


Аввало дўстим сизга катта раҳмат,шунча вақт ажратиб менга савол бердингиз.Япониядаги уқишларингизни битирсангиз албатта учрашамиз дўстим.Уқиш ва ишларингизни ривожини берсин.
Энди саволингизни бир бошидан майдалашга утамиз.

Албатта сиздай ёш укаларим японни япон демай,Шри-ланкани ширасини чиқармай,таҳсил олиб яхши кадр бўлмоқдасизлар,бу учун суюниб юраман ва фахрланаманки, ўзбек халқини келажак ёш авлоди ўз урнини дўнё бўйлаб топиб бўлди ва халқлараро бой ўз маҳоратига эга..



Энди саволингизни жигаридан гапирсак келажак ўзбек авлодига демократия татимайди..Мутлақо демократик тизим айнан Ўрта Осиё учун ўлим тизимдир. Сиз уларга қўлоқ солманг, демократмиз биз адолат қиламиз,фуқаровий давлат қурамиз,у бу  деб валдираверишни мухолифат ҳам, ичкаридаги аломалар ҳам айтаверади,аммо демократик жиҳатни бир грамми ҳам Ўрта Осиё давлатларида йуқлигини шубҳасиз айтаман.

Демократия олдинроқ Ўрта Осиёда бўлган,аммо демократик жиҳатдан анчагина Ўрта Осиё узоқда ва ҳали бери Ўрта Осиёга демократия деган нарса етиб келмайди. Эсингизда бўлса бундан 500 йилча олдин Бухорода, Абдураҳмон Мушфиқи деган тожик шоири бўлган, ў одам султонлар давридаги шоир ва фолклор одамдир,тожикларда Мушфиқини латифа ҳажвиялари жуда кенг тарқалиб кетган.
Хуллас Мушфиқи бир Саидми эсимда йуқ,бир Султонни султанатида хизмат қилган.Султонларни узингиз биласиз 10та бармоқни оғзига тиқадигон Мулла кличкасидаги ута қонхўр ҳукмдорлар бўлган уша пайтлар...Абдураҳмон Мушфиқи эса бундай Султонларни ўзини ижодиёти билан танбеҳини бериб юрган хақиқий демократ бўлган шахсдир.

Бундан келиб чиқади 500 -1000 йил олдин ҳам демократ одам Ўрта Осиёда бўлган.Апанди ҳам жуда кучли демократ,аммо билими йуқ мулла-султанатлар Апандини ҳажвиясини тушинмай Апандини жиннига чиқарган...Шунинг учун ўзингиз ҳам биласиз, бир ишни нотўғри қилиб қуйсак,оғзимизга келиб турадигон гап: "Эъ Апандини ишини қилма" деймиз...Аслида бу гап сиз билан менга, Чалла-Мулла-Маҳмуд-Султанлардан қолган гапдир...Муллабача Султанларни зулми қаттиқ бўлган, лекин Мушфиқи ва Апандийгина мард уғлонлар халқига бепоён хизмат қилган десак ҳеч хатто қилмаймиз...

Энди ҳозирги ва келажак авлоди учун демократия бўлиши бу жуда мураккаб ишдир.Бир пастда демократия қуриб ҳамани дарровгина демократик услубга утқазиб қуя олмайсиз ҳам..Энди бошка тарафи эса Ўрта Осиё халқига демократия тўғри келмайди айнан ҳозирги замонларда,чунки анча одамизотни онги узгариб кетганги қуяверасиз...Демократияни ўзбекларга ташаб қуйсак, демократия эканда деб, бир бирини қималайди ҳам...узи шундоқ ҳам демократиясиз ҳеч аҳил бўлмаётганига назар солиб хулоса чиқарсангиз, тушиниб оласиз...Япониядаги таасуротингиз билан Ўзбекистон одамларига нигоҳ қаратманг ҳеч...Ҳеч қачон демократия бўлмайди айнан Ўзбекистонда, булган тағдирда ҳам хонавайронликлар авж олади...

Ўзбекистон халқи учун ягона тизим бу социализм керак,социал ҳуқуқларимиз тенг ҳимояланган,давлат капиталига бир хил бошимиз системалаштирган,ҳамма ўзини иши билан овора,кенг бародарлик режим,шунақа бир янги ўзбекона социализми керак...хуллас ҳамма тизимларни ташаб, узбекона-социализм ташкил қилсак давлатимиз 4 йилни ичида Кореядан ҳам олдинда бўлиши мумкин, Бутун Кореядаги мардикор Ўзбекистонда ишлашни хоҳлайди кейин..тараққиёт ўз ўзидан ривожини топади билмай коласиз,чунки Ўзбекистон ҳар томонлама ўзи учун таъминотига эга давлат.
Ҳурмат билан

мухолифатшунос таҳлилчиси,
Максим Назиров :))

Комментариев нет:

Отправить комментарий