Меню

воскресенье, 27 января 2013 г.

М.МАНСУР: ЎЗБЕКИСТОНДА "ГУЛҚОҒОЗЛАР" ЕТАРЛИ ЭМАС!

27-январ   хабарлари.
            Ходисалар  хроникасидан.  26-январ  куни  Тошкент    шахрининг   Чорсу  бозори  ёнида жойлашган   1-сонли  “Китоб  дўкони”   олдида  минглаб   одамлар  иштирокида   бетартибликлар  кузатилган.   Бунга  бир  кун  олдин  ушбу   дўконда   Президент  И.Каримовнинг  “Жахон  молиявий-иқтисодий  инқирози.  Ўзбекистон  шароитида  уни  бартараф  этишнинг   йўллари  ва  чоралари”  китобининг   сотувга  чиқиши   хақида  қилинган  эьлон  сабаб  бўлган.  Эрта   тонгдан   дўкон  очилишини  навбатда  кутиб   турган   15 мингдан  ортиқ  оломон   олдига   соат  9-00 да  дўкон  мудири  Шавкат  Олимов  чиқиб,  бугун  бор-йўғи  3  минг  нусха  китоб  сотилишини  маьлум  қилган.   Мудирнинг  бу  хабари  одамлар  орасида  катта  норозигарчиликлар  туғдирган.  Баьзилар  “Битта  қўлга  фақат  биттадан  китоб  сотилсин”  деб  талаб  қилсалар,  бошқалар  зудлик  билан  бу  ерга  китоб  нашрини  етарлигича  нусхада  босмадан  чиқаришни  таьминлай  олмаётган  “Шарқ”  концерни  директорини   етказиб  келишларини  талаб  қилишган.   Йиғилганларни  қўлида  “Хаққимизни  талаб  қиламиз”, “Китобчилар - шармандалар!”  “Сўхдан  қўлингни  торт”  шиорлари  кузатилган. 
Дўкон  биносига  қараб   тош   отишлар  бошланган.  Норозигарчиликларни  тинчитиш  мақсадида  у  ерга  етиб  келган  шахар  Хокими   Рахмон  Усмонов   ва    шахар   Ички  ишлар  Бошқармаси  бошлиғи  Мирсамат  Одиловлар  3  кун  мобайнида  кераклигича  китоб  нусхаларини  босмадан  чиқариб,  дўконда  сотувга  қўйишни  ваьда  қилишган.  Музокара   пайтида  “Мардикорлар  касаба   уюшмаси”  фаоли  Абдилла  Тожибой  ўғли   нафақахўрларга  ва  Президентликка  даьвогар   номзодларга  китобни  имтиёзли  нархларда  сотилиши   хақида   мулозимлардан  илтимос  қилган.  Шахар  Хокими  бу  масалани  Вазирлар  Махкамаси  олдида  қўйишлиги  ҳақида  аризачини  ишонтирган.  Кўп  соатлик  музокаралардан  сўнг  ўша  куни  савдони  тўхтатиб, кераклигича  китоб  нусхалари   босмадан  чиқмагунига   қадар  китоб  дўконини  ёпишга  қарор  қилинган.  Музокара  якунида  шахар  хокимининг –“Юртбошимиз  юбилейи  муносабати  билан  “дам  олиш  куни”  деб  эьлон  қилинган  30-январдан  бошлаб   етарлик  миқдорда   Президент  китобларининг  савдоси  таьминланади,  ўша  куни  шу  ерда  учрашамиз,  пештахталарда  китоб  етарлигича    миқдорда  бўлади!”,- деган  сўзларини  оломон    гулдурос  қарсаклар  билан  кутиб  олган. Шундан  сўнг  одамлар  секин-секин  тарқалишни  бошлашган.  Шахар  хокимлиги  хабар  беришича,  ўша  кунни   ўзида  юртбоши  китоблари  “Шарқ”  концернидан  ташқари  “Ўзбекистон”  матбуот   марказида  ва  “Ёш   гвардия”   босмахонасида   3  сменалик  тўхтовсиз   жадвал   бўйича  чоп  этилиши   бошланган.  Бу  ҳақида  Ички  ишлар  Вазирлигини  матбуот  хизмати  хабар  тарқатган.     
 Хабарларни  кузатишда  давом   этамиз.
 2013-йил  27-январ  Тошкент  шахри. М.Мансур.

Комментариев нет:

Отправить комментарий