Меню

воскресенье, 13 января 2013 г.

ЎХҲ қузғолончилар Сўх билан иши бўлмасин...


ЎХҲ қузғолончилар Сўх билан иши бўлмасин...

Ватан...Зодгоҳ...

Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам туғилшиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиз ва дарёлардаги балиқлар ҳам ўз ошёнларини ҳис қиладилар, ҳатто болари ва шунга ўхшашлар ҳам ўз уйларини муҳофаза қиладилар,— шунинг каби одамлар ҳам қаерда туғилиб парвариш топсалар,— ўша жойга чексиз меҳр қўйган бўладилар.
Ф. СКОРИНА
қулида варонкали қўзғолончилар




Ҳамамизга маълум Ўзбекистонни энг катта анклави Сўхда қирғиз чегарачилар билан 5-6 январ кунлари можаро чиқди,ва бу ҳакида турли хил Қирғизистонни оммавий ахборотлари ҳар хил услубда ёзаверди,ҳатто очиқчасига товон пулларни берсин Ўзбекистон деб ҳам тинмай жар  ҳам солди...Узбекистон оммавий ахборотлар айтилишича товон пулига ҳам рози бўлди,хуллас можаро шунақа жирканч қарама-қаршилик ҳиссиётида қолмоқда...

Аммо Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталмиш бир гуруҳ ўзбек оқсоқоллардан иборат бўлган,ўта кетган сайтчиларни,  Шведциядан утган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини фракциясимиш, шундай деб ёзади...

Гуёки Сўхни Хушёрликлари ўзини  ватандошларига ҳужум килган??? Бу гапларга албатта ЎХҲчилар ишонади холос.,чунки узлари мана 23 йилдан бери бир бири билан уришиб юрмоқда, аммо Сўхликлар хеч качон бир бири билан уришмаган ва уришмайди ҳам! Бундай уриш одат шу сизларни тўртда муллалардан иборат бўлган Оқсоқоллар Халқ Қузғолончиларда бор холос...

Қандай қилиб сизлар қирғиз матбуотидаги гапларга ишониб,суюниб,хурсандчилик қилиб сайтларинга Сўхликлар ўз ватандошига ҳужум қилган деб ёзмоқдасизлар? Нимани назарда тутмоқдасизлар?

Билиб қуйинглар биринчидан Сўхликлар азалдан пашшани озор бермаган халқлардир..Иккинчидан Қирғизистон матбуотига ишониб Узбекистон узларингизни ватанингизга тош отманглар, ҳеч бўлмаса тепада айтилган Ф.Скоринни гапи жониворларга ухшаб ватаннингизни  маконингизни билинглар...Қирғиз матбуоти ёзаверади-да???

Яна айтияпсизлар:
"Эслатиб ўтамиз, Сўх анклавида юзага келган вазият борасида расмий Тошкент бирор реакция билдираётгани йўқ. Таҳлилчиларга кўра, бундай сусткашлик Каримовнинг минтақавий сиёсатдаги муваффақиятсизлиги ва қўшнилар билан низоларни ҳал этолмаслиги билан изоҳланади."

Тошкент сизларга отчёт бериб утирмайди-ку??? ёки кел Шведциядаги ЎХҲ Оқсоқоллар Уюшмасига хабар берай деди-милар???
Каримовни шахсий  минтақавий сиёсати бўлганда бу ишлар бўлмас эди...Чунки фақат Каримовдан иборат бўлган сиёсат эмас,Каримов 1990 йилдан сиёсат юргизган бўлса, Сўх анклав можароси 1955 йилларда бошлаган можародир...Фақат СССР ҳамани боҳам қилиб тинчитиб келган эди, раҳматли  дадам ҳам айтардилар бу Сўхдаги можаро 2 жаҳон уришидан олдин ҳам бўлган деб, ҳамма нарсани Каримов деб айбласангизлар,Худони ҳам сизларга қаҳри келмасмикан...
 
Нима ЎХҲ сайтингиздаги бу мақолангизни уқиб можарони немедленно ечармидилар...
Наоборот сизларни мақсадингизни биламан жанг бўлсину, сизлар Ура деб хурсанд бўлиб мақола ёзишни давом эттирмокчисизлар...ёки бу мақолангиз билан қирғизларни хурсанд қилмоқчимисизлар??? узингизни узбекистон 60000 Сўх аҳоли блокада ҳолатда турсаю,сизлар қирғиз матбуотидан мақола кучириб,Узбекистонни ямонлаб утриганингизни қаренглар-а???

Шунинг учун ҳар хил мақолача Сўх ҳақида нотўғри ёзманглар демокчи ман холос...Фактлар келтиринглар марҳамат! Лекин мени зодгоҳимни ҳамватанларимни айбламанглар,яна айтаман Сўхликлар ҳеч қачон бир бири билан уришмайди,кирғизга ҳам ташламайди,ишонмасангиз боринглар Сўхга яшаб кўринглар...

Мухолифатшунос фанлар академиги
қўзғолонология лабораторияси
Максим Назиров

Комментариев нет:

Отправить комментарий