"Умид"чиларнинг умидини копток каби ўйнашди. Мен турк лицейлари ва "Умидчи" ёшлар ҳақида йигирма бетларча катта мақола ёзгандим. Аммо уларнинг муаммолари устига яна бошқа муаммоларнинг қалашиб қолишидан чўчигандим. Шу сабабли ўша ёзувларни ўчириб ташлагандим. Аммо турк лицейларини ёмонлаб уларнинг қилмаган ишлари учун айблашар эканлар, баъзи хотираларни ёзмоқчи бўлдим.
Ўзбекистонда мустақиллик бошланган йилларда ва ундан кейинги йилларда таълим соҳасига мисли кўрилмаган янгиликлар бошланиб кетди. Турк лицейлари очилди ва ундан сўнг миллий академик лицей ва коллежларни ташкил этиш ўрта осиёда рекорд даражасига чиқди.
Шундай янгиликлардан камина ҳам баҳраманд бўлдим.
Собиқ СССР вақтидаги таълим бирдан ўзгариб нур кўрмаган кўзлар нур кўргандек
бўлди. Бунинг сабаби собиқ СССР вақтида таълим яхши эмасди дея олмайман. Таълим яхши бўлган, аммо мустақиллик даврида таълим тизимининг ўзгартирилиши замонавий кўринишга келтирилди дейиш мумкин.Каримовнинг бу ёшларга қанчалар яхшилик қилгани унинг ўзи ва Оллоҳга аёндир.
Лекин Ўзбекистон ёшлари (деярли 15-20 йиллик, буларга охирги йилларни ҳисобга олиш зарур) ўз имкниятларидан фойдаланган бўлсаларда уларнинг орзулари саробга айланиб қолди.
Турк лицейларининг ёпилишига асосий сабаб дейдиган бўлсак, гарчи диний қарашлар каби унсурлар яъни "Нурчилар" оқими ёки шунга ўхшаш гуржилар оқими бу ёшларнинг пешоналарига тамға каби қизитиб босилди. Ҳали ҳанузгача уларнинг айнан турк лицейида таълим олганликлари туфайли баъзи жойларда иш масаласида муаммоларга дуч келмоқдалар. Бундай ёшларга ўша даврда Туркияга таълим олишга борганлар ҳам мубтало бўлишган. Кимлардир эса ҳаётга мослашиб кетди.
Турк лицейини битирган ёшлар яхши таълим олишганди. Ақлли ва инсофли ёшлар эдилар. Туркияга борганлар ҳам менинг фикримча Ўзбекистоннинг ақлли ёшлари эдилар.
Мен бу каби яхши таълим олаётган ёшларни Ўзбекистоннинг келажаги деб билардим.
Бамисоли, Япониялик ёшлар ўз вақтида чет элларга ўқишга юборилиб кейинчалик ватан учун чин дилдан хизмат қилганликлари каби бўлади деган хаёлда бўлганман.
Ўзбекистон ёшларининг "умид" жамғармаси орқали чет элларга ўқишга борадиганларнинг кўпчилиги турк лицейининг ўқувчилари эдилар.
Бошқа оддий мактаб ўқувчилари ҳам бу каби ёшларга ҳавас билан қарардилар. Олий ўқув юртларида ҳам шу каби ҳолатлар бўлган.
Кимлардир айб қилдики, барча ишлар орқага қараб кетди...
Турк лицейлари ёпилди. (Агар ҳукумат ичида бўлганимда мен ҳам уларни ёпишга қатъий буйруқ берардим)
Айтайликки, ушбу ёшлар "Нурчи"лар эканлар. Унда "Акромийлар", "Ваҳҳобийлар" ким эдилар?!
Турк лицейида таълим олмаган болалар ҳам нурчилар бўлиб кетган экан.
Бир нечалари Ваҳҳобий ҳам бўлган эканлар...
Умидчи ёшлар масаласида уларнинг чет элга ўқиш учун тайёргарлик кўришлари мисли кўрилмаган таълим тизимининг юқори нуқтасига чиққанди.
Лекин "Умид"чи ёшлардан чет тиллар бўйича сўровлар(тест) олинганда, иккиламчи синовларда миллий истиқлол ғояси ва шунга ўхшаш ватанпарварлик саволлари сўраладиган бўлганди.Инсонни ҳар нарса бўлгиси келади....
Кучли билимли ёшлар қолиб, кимларнингдир болалари миллий истиқлол ғояси ва ватанпарварликда юқори "Истеъдод" соҳиблари эканликлари кўриниб қолди.
Ҳақиқатдан кўз юммаслик керак. Билимли ёшлар ҳам бу каби "ғоя" саволларидан юқори баҳо олгандилар чет элларга ўқишга кетгандилар.
Ғояга оид ватанпарварлик руҳдаги ёшларни танлаб олишда Абдулла Орипов ва шунга ўхшаш кишилар имтихоннинг бошида бўлганлар.
Аниқроғи, "Савдо" битта НЕКСИЯ нархида ҳам бўлган деган узунқулоқ гаплар бўлганди.
Кейинчалик икки йил давомида ўқиб келган ёшларнинг баъзилари Магистрлик даражасини ўқиш учун қайта чет элларга кетгандилар ва шартномани бузиб ўз билимлари билан мустақил тарзда олий ўқув юртларига кирган эдилар.
Булар бошқаларга ўрнак бўлдилар. Чунки давлат буларнинг чет элда кўриб ўрганиб келгани қадар маош ва иш билан таъминлай олмасди. Ёки бундай ёшлар учун иш ўринлари бўшатилмасди.
Эркатойлар учун иш ўринлари уларнинг она қорнидаёқ ҳал қилинишига буларнинг ақли етган эди. Бунга ақлни ишлатиш шарт эмасди. Барчаси кўрга ҳасса каби аниқ эди.
Мана бизнинг бир неча йиллик кадрларни йўқотган нуқталар..
Ёшларнинг кўплари четга чиқиб кетдилар ва ҳозирда уларни ватанга қайтариш ўлимдан ҳам оғир.
Ёшларнинг кўплари четга чиқиб кетдилар ва ҳозирда уларни ватанга қайтариш ўлимдан ҳам оғир.
(давоми бор)
P.S: Бу ерда умумий фикрларни айтиб ўтдим. Кейинги қисмларда қолдирилган гапларнинг ўрни тўлдирилади.
Мистер Қалампир 2013
Комментариев нет:
Отправить комментарий