Меню

среда, 30 января 2013 г.

М.МАНСУР: Олтин тухум кредит карточкаси бўйича номинация

31-январ  хабарлари.
           «Бирлик»  партиясининг   «Харакат»  сайти  «Даракчи»  газетасига  ишониб  хабар   беришича,  Фарғона  вилояти  Данғара  туманида  яшовчи  Эркинжон  Қобуловнинг  хонадонида  товуқлар  ой  тўлишган  кунлари   сиртида  араб  алифбосида “Аллоҳ”  ва   “Мухаммад”  сўзлари  битган  тухумлар  қўя  бошлашган.   Республика  Фанлар  Академиясининг  Астрофизика  институти  профессори  Э.Хамидуллаевнинг  шархлашича,  ўша  тухумлар  қўйилган  кунлари  тўлишган  ойнинг  юзида  кириллицада   “Пўлат”, “Абдураҳим”, “Хунаса”  сўзларини  кўринишини   кузатиш  мумкин.  

Х   Х   Х

         Ўзбекистон  Маданият  ва  Спорт  ишлари  Вазирлиги  Республика   Бадиий  Академияси  билан  хамкорликда  9  номинация  бўйича 2012-йилнинг  энг  яхши  саньаткорларни  тақдирлаш   маросимини   белгилаган  эди,  деб  ёзади  “Подробности уз.”  сайти.  Хабарда   айтилишича,   тадбир  бошланишидан  олдин  ташкилотчилар  орасида  катта  тўполон  чиққан.  Қаердандур  келиб  қолган  Фонд  Форум  вакиллари  тақдирланувчиларни  рўйхатини  Васийлик  кенгаши  раиси  Гугуша-хоним   билан  келишиш  шартлигини  билдиришган.   Республика  Маданият  вазири  Ў.Қўзиев  саньаткорлардан   қуруғини  олиб  улгургани  сабабли  рўйхатни  ўзгартиришни  иложи  йуқлигини  билдиргач,  Фонд  Форум  вакиллари  унга  қуруғи  билан  бўлишишни  таклиф  қилганлар.  Бу  таклифга  хам  рад  жавобини  олишгач,  Фонд  Форум  вакиллари  тадбир  ўтиши  белгиланган  Форумлар  саройини  қулфлаб  кетишган.  Вазирлик  бунга  жавобан  тақдирлаш  маросимини   бекор  қилиб, 9  номинация  бўйича  тақдирланганларни  рўйхатини   матбуотда  эьлон  қилиш  билан  чекланган,  деб  хабар  беради  “Подробноти  уз.”  Сайти.

Х   Х   Х

      Ўзбекистон  республикаси  Марказий  банки  давлат   рахбарини  75  йиллик  тўйига  хадя  сифатида  2013-йил  1-февралидан  бошлаб  жисмоний  шахсларга  чет  эл  валютасини  нақд  пул  холатида  эмас,  балки  фуқарони   пластик  карточкасига  ўтказиш  (перечисление)  йўли  билан  берилиши    хақида  қарор  қабул  қилган.  Бундай  тартиб  дунё  молиявий  ташкилотлар  ичида  ўхшашлиги  йуқлиги  билан  ажралиб  туришини   назарда  тутиб  АҚШнинг  таниқли  “MasterCard”  ва  “VISA  International”  молия   тузумлари  ушбу  қарор  муаллифларини   Халқаро  Нобел  мукофотига  тақдим  қилиш  ташаббуси  билан  чиққанлар.

Хабарларни  кузатишда  давом  этамиз. 
2013-йил  31-январ  Тошкент  шахри.М.МАНСУР.          

Комментариев нет:

Отправить комментарий