16-январ хабарлари.
Ўзбекистон Молия Вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2013-йилдан бошлаб бир қатор сохаларда ишлаган фуқароларнинг нафақага(пенсияга) чиқиш имтиёзлари бекор қилинди. Вазирликнинг билдиришича, ушбу қарор туфайли иқтисод қилинган маблағлар одатдагидек буюк келажак сари қурилаётган йўл харажатларини қоплашга сарфланади. Шу билан бир қаторда хукуматнинг ушбу қарори мехнаткашлар томонидан мамнуният билан қабул қилингани хам хабарда билдирилади.
Х Х Х
![]() |
Ўзбекистондаги ўрта ҳол хонадондаги дастурхон шунақа бўлса қани эди!!! |
Х Х Х
Таникли “Билайн” уяли телефон алокаси фирмасининг Ўзбекистондаги вакили бўлган “Unitel” корхонаси 20-январдан бошлаб хизмат хаққини 20 фоизга оширганлигини маьлум қилган. Оммавий ахборот вакилларига бу хабарни изохлаган ташкилот рахбари уларга турли Фонд Форумлар томонидан янги йилдан бошлаб ўз “ставка”ларини оширганлиги бу карорга сабаб бўлганлигини билдирган.
Хабарларни кузатишда давом этамиз.
2013-йил 16-январ Тошкент шахри. М.Мансур.
Комментариев нет:
Отправить комментарий