Меню

воскресенье, 27 января 2013 г.

Шавкат Муҳаммад: Ҳажвия эмас.

  • Балоғат ёшига етмаганлар, аёллар (ва уларга тенглаштирилганлар), мухолифатчилар ўқиши тавсия этилмайди

    -Мулла ака, ҳорманг, ишлар яхшими? Эшитишимча ,,вирт"га ишқивоз эмишсиз? Гулсумой деган пари билан азонга қадар шакаргуфторлик қилибсиз, ,,целую тебя всю, жоним" деганмишсиз...

    Ҳа, бу, номаҳрам, кўз зиноси, интернет зиноси деган гаплар бўларди, тақсир.

    -Бу менинг ватанпарварлигим, биродар. Нима қилган бўлсам халқимиз мақолларини, ҳикматларини тарғиб қилиш учун қилганман.

    -Бу қанақаси?

    - ,,Мулланинг айтганини қил, қилганини қилма" деган гапни эшитмаганмисиз?

    * * *

    Миш-Мишлар... Таниқли журналист Тулқин Қораев 2012-чи йилнинг энг яхши журналисти совринига шарифи, ранги, ичи қоралиги сабабли хақли равишда сазовор бўлганмиш. Айтишларича у доим қоронғуда қора қоғозга қора фикрларни қора сиёҳ билан ёзишни ёқтирармиш.

    * * *

    Абдужалил Бойматовнинг ,,Мухалифатга Очиқ Трилогия"си эшакнинг буйнига урилган халачўпчалик таъсир қилмаганини биламиз. Ушбудан тўғри хулоса қилган Бойматов энди ,,Мухалифатга Ёпиқ Хатлар" ёзмоқчи.

    Хатлар мазмуни ҳеч кимга ошкор қилинмайди ва ёпиқ ,сурғучланган конвертларда олувчига юборилади. Конверт очилиши пайтида ,,самоуничтожение"механизми ишга тушиб,хатлар йўқ қилинади.

    ,,Хатларни хеч ким уқимаса,бундан нима фойда?"деган саволимизга жаноб Бойматовдан мана бу жавобни олдик; ,,Бу сиёсий импотентлар очиғини эплолмаганда ёпиғини эплармиди!"

    * * *

    Эронлик хонанда Гугушга қиёсан ўзини Гугуша деб номлаган қўшиқчи қизимизнинг муваффақиятлари албатта халқимизнинг ҳам ютуғидир.

    Меҳнаткаш ва иқтидорли хонанда доим изланишда.

    Тахаллус танлашдаги тажрибасига асосланиб, PLAYBOYжурналига монанд ўзбек тилида PLAYBOBOY журналини чиқармоқчи.

    Шиори "Кўрмоқ бор-у, емоқ йўқ" ушбу журнал бир ойда бир марта сотувга чиқади. Журнал ўрта ва нафақа ёшидаги ўқувчиларга мўлжалланган.

    Гугуша муштарийларини журналнинг ҳар сонида сонларидан баҳраманд қилиб туришга ваъда берди.

    * * *
    ЧАТ

    1: -Яхшимисиз Исмат ака?

    2 :-Раҳмат. Илтимос исмимни тўғри ёзсангиз.

    1: -Тушунмадим...

    2:-Мени ҳеч ким тушунмайди, ука. Исмим Исма"ТТ" деб ёзилади. Бу номни оқлаш учун доим тер тўкаман.

    1: -Бир саволим бор эди. Нега доим ҳаммадан тепки еб юрасиз, жонингизга
    тегмадими?

    2: -Э, укажон, сизга сиримни айтақолай. Мен атайлаб ҳамманинг жиғига тегиб юраман. Калтак есам яйрайман, тепкидан ҳузурланганимдан кўзларим сузилиб, кўнглим ёзилади.

    1: - Бу садо-мазо дейиларди шекилли?

    2: -Меники ,,мазо”си. Кимдир ичиб кайф қилади, кимдир чекиб кайф қилади, аёлларга ишқивозлар бор. Мен эса фақат Мазохизм ва Кун Фу
    Лингусдан маза топаман. Ориентациям шунақа, укам, ориентациям.

    * * *

    -Абдирайимжон ака, нега доим ўзбекларни қорамол дейсиз?

    - ,,Ёлғиз молнинг чанги чиқмас” дейдилар. Ахир бир ўзим доим қорамол бўлиб юра олмайманку.

    -Раҳмат, суҳбат учун, қаримоллик муборак сизга.

    * * *

    - ,,Ярим йилда инқилобнинг қалпоғини қайириб қўямиз” деган ваъдаларингиз бор эди. Негадир жимжитлик.

    -Муҳим ишларимиз чиқиб қолди. Куфрга ботган ,демократия ўчоғи бўлмиш Замондошга қарши анча курашдик. Агар Замондош бўлмаганда аллақачон инқилобни инқиллатиб юборардик.

    -Тушунарли, бундан кейинги режаларингиз қанақа?

    -Насиб қилса яна уч йил, кейинги Мошхўрда Машваратига қадар Замондошчиларга қарши курашни давом эттирамиз. Зеро, демократияни енгмагунча диктатурани енгиб бўлмайди. Иншоллоҳ, ғалаба яқин.

    * * *

    Баҳодир Чориевга доим қойил қолиб келганман. Жуда меҳнаткаш инсон, тиним билмайди. Чарчоқни чарчатадиган шахс. Американи Америка қилган ғоя, ,, вақт-пул”ни илк сониялардаёқ тушуниб етган. Ҳаётга реал қарайди. Қулоққа ,,роллтон” осиб ўтирмайди бошқалар каби. Гапимнинг исботи бор, албатта, чунки Шавкат Муҳаммад ҳеч қачон қулоққа ,,тепмаган”.

    Иш берадиган инсон. Иш берувчи. Русчаси РАБотадатель, адашмасам. Сиёсатчи, шоир, ёзувчи, кўчирувчи, чизувчи ва журналистларга иш йўғида иш бериб келган доим.

    Ўзбекистон тарихида қоладиган инсон.

    Бизнес одами.

    Бизнес дегани бу- олди, сотди дегани менимча. У ватанимиз тарихида илк бор ватанпарварлик савдосини йўлга қўйган инсон сифатида қолади. Ватанпарварларни, ватанпарварликни сотиб олиш ва сотиш мумкинлигини айёрликсиз, сафсатасиз ва қоринни оғритадиган жимжимадор сўзларсиз исбот қилди ва улардан мухолифат тузди. Янги иш ўринларини яратди. Энди заводда, қурилишда ишлаб маош олган каби мухолифлик орқали тирикчилик қилиш мумкин.

    Моддий эҳтиёжи бор ҳар бир ватандошимиз ,, Тўлиқ машғуллик” (Полный рабочий день), ,,Қисман машғуллик” ( Частичное занятие) тариф режасига уланиб, ҳам ўзига, ҳам ватанга фойда келтириши мумкин.

    О, Боже, славянлар ичида юравериб ўзбек тилини унутаётгандекман!

    Вообщем, обожаю честность Чориева.

Комментариев нет:

Отправить комментарий