Меню

среда, 30 января 2013 г.

Мақсадга мувофиқ бўлмаган саволлар...

Shavkat Mirziyoev

April 14, 2012
Hurmatli yurtdoshlar! Kunning ushbu qismida ushbu ijtimoiy tarmoqdan foydalanuvchilar sonining katta qismi faol bo'lganliklari uchun bugun 22:30 da Bosh vazir Shavkat Mirziyoev sizlarning online muloqotga taklif etadi. Savollaringiz bo'lsa, murojaat qilishingiz mumkin. Muloqotning boshlanishiga 25 daqiqa qoldi.
Javob berilmagan savollar maqsadga muvofiq savollar emas deb topiladi.
--------------------------------------------------------------------------------------
Мана бу эълонни Шавкат Мирзиёев номига очилган Фейсбукдан ўқиб қолдим.
Тўғри! Иш жараёни кўрилар экан баъзи бир саволларга жавоб беришга вақт масаласида муаммо бўлиши мумкин.
Аммо ўша саволлар қанақа эканки бунақанги саволларни мақсадга мувофиқ эмас деб топилиши мумкин бўлса?!
 Гарчи думини ликкиллатиб турган ҳокимлардан қанақа саволлар чиқиши барчага аён!


Яшанг Шавкат ака Мирзиёев!
Шунақа ҳокимларни тарбиялайман дея қанчалар меҳнат қилишга тўғри келади...
Уларга тепкининг ўзи етмайди деб ўйлайман.
Бошқа чораларни ҳам ишга солинг.
Ўша жойда сизга берилган саволларни кўриб оғзим очилиб қолди.
Биринчи савол футбол соҳасида сўралган экан. Нега бизда Майкл жексон ўйнамайди каби. Иккинчи савол эса қорин ғами ҳақида. Учинчисида бироз жон кўринга яъни йўлларни таъмирлаш масаласида. Кейингисида газ, бензин ва свет масаласи. Бу ҳам муаммо албатта. Қолган ёши каттароқлари порахўрликни тугатиш масаласида бир икки фикр айтишган. Аксарият қолганлари сизни кўкларга кўтариб мақташган. 

Мен ҳам гапимни эшитармикинлар дея ўз дардимни достон қилдим. Мана достонимдан парча яъни икки савол:

1. Нега бизнинг ёшлар тўлиқ иш билан таъминланган дея ҳисоботлар тайёрланади-ю амалда эса ишсизлик натижасида четларга бу бечора ёшлар кетиб қолишади?

2. Нега шу ёшлар чет элларда қийин ва заҳарли жойларда ишлашади-ю, сиз бошқараётган ҳокимлар уларга эътиборсизлар. Бу ёшлар илм маърифатдан узоқлашиб, ўз орзуларида оддий бир машинани орзу қилиб тер тўкишади-ю бошқа давлатдагилар шу машиналарни арзонга олиб кўча чангитишади? (Айтайлик ҳар бир мардикор ҳар ойда ўртача 500 доллардан йиғадиган бўлса йил ҳисобида 6000 доллар бўлса-ю ва бу маблағ эвазига оддий бир Тико машинаси ололмаса, шундай вақтда қўшни давлатдан келган шу каби ёшлар бир дона Тикони 700-1500 долларга сотиб ола билса) Булар майли, лекин заҳарли жойларда ишлашаётган қиз ва йигитлар қандай фарзандларни дунёга келтиришаркин?
Айтишингиз мумкинки, соғлигини ўйлаб ишламасинда... Унда қаерда ишласинлар?
---------------------------------------------------------------(қоғознинг йиртилган жойи)

Шавкат ака!
Кўрдингизми қанчалар дардимизни сизга айтиб кўнглимизни бўшатиб оламиз...
Сиз ҳам, мен ҳам ва бошқа савол берганлар ҳам билишадики берилган саволларга амалий жавоб қайтарилмайди.
Афсусли томони шундаки, қорин ғамидаги саволлардан нарига ўта олмаяпмиз...
Келинг сизга юрагимдан савол берай...

Нега Ўзбекистоннинг аниқ белгилаган бир йўналиши йўқ? Ўзбекистонда эркинликни таъминлай оламизми? Турли соҳаларга эркинлик бериб уларнинг қонуний ҳимоясини кафолатлай оламизми? 

Кўрдингизми? Бу саволлар албатта мақсадга мувофиқ бўлмаган саволлардир.
Бу ҳали кичик бир саволку!
Нега сизни тер босди?

Кечирасиз, соат 22:29 бўлибди. Сизнинг мажлисингиз бошланишига 1 минут қолган.
Шу сабабли бизлар бошқа саволларни қоғозга ёзиб тайёрлаб турамиз.
Ҳокимларингиз тепиб, тепиб чиққанингизда кўзингиз қонга тўлмаган бўлса ва бизни ҳам онадан ҳақорат қилмасангиз у ҳолда саволлар рўйхатини тақдим этамиз. 

Ҳурмат билан,

Мистер Қалампир (АВТРИЯ 2013)

Комментариев нет:

Отправить комментарий