Меню

среда, 30 января 2013 г.

Кўрсатасиз?...., нимани?.....


Анонимный30 января 2013 г., 18:22


Сен бола узингни босвол. Кусатиб қуямиз ҳали 
------------------------------------------------
Кулгули угроза. Шундайми?
Майли бу жонажон муҳлислар соғ бўлишсин.
Буни қандай тушунишим керак энди?
Бугунки кунда тобора ёмонлашиб бораётган ҳаётимизни қандай изоҳлар экан мана шу сўзларни ёзган кимса?. Балки унинг уйида болалари иссиқ овқатни мазза қилиб ейишаётгандир... Албатта бу овқатларда бир неча тўғрам гўшт бўлиши аниқ. Лекин бугунки кунда Ўзбекистонинг кўплаб хонадонларида овқатига гўшт солинармикин? Сиз ҳар куни уйга қайтганингизда бошқа хонадондаги балки қўшнингиздир, унинг болалари чет элларга пул топиш илинжида кетиб қолган ота ва оналари кутишмаяптими? Тўғри чет элга бориб ишлаш сабабли уларнинг ёвғон овқатига бироз маза кирди. Аммо аслида тирик етимдан фарқи бормикин уларнинг?



Сиз ҳар куни болаларингизни эркалаб турганда бошқа хонадондаги болаларнинг кўнглида нималар кечаётганлигини ҳис эта оласизми?
Уларнинг ҳам сизнинг болаларингиз каби бахтли бўлишларига тўла ҳақлари бор.
Тўғри, ишлаган тишлайди...
Лекин ўз юртида ишлайдиган жойнинг ўзи йўқлиги туфайли ҳаттоки мактаблардан ва медицина соҳаларидан бош олиб кетаётганлар талайгинаку.
Ҳозирда қўлига шахсини тасдиқловчи паспортини олган ҳар бир ёш, ҳоҳ бу қиз ёки ўғил бўлсин четга пул ишлашга кетаётганлиги сизга ачинарли эмасми?
Йигитлар пул ишлаб ўйланиш учун кетаётган бўлишса, қизлар ҳам турмушга чиқиш учун ўзига сеп йиғишга кетиб қолишмоқда.
Тўғри айтасиз....
Уларни ким мажбурлаяпти?
Камхарж қилиб тўйни ўтказиб олсин...
Қанақасига бунақанги дабдабали бўлмасада элдан орқада қолмайдиган тўйни ўтказади.
Сиз ва сизга ўхшаган бойваччалар рекорд ўрнатиш учун қилаётган дабдабаларингиз халқнинг қуйи қатламани дабдабали тўй қилишига эмас аксинча дабдалали бўлишига хизмат қилмоқда.
Бу ёшлар нега кетиб қолишяпти дея ўзингизга савол бериб кўрганмисиз?
Майли бир илож қилиб улар ўз она юртларига қайтиб келарлар...
Келолмай ўлиб кетганларини бир амаллаб олиб келишар...
Лекин тирик қайтганларининг кўпчилиги қандай кишилар бўлиб қайтишмоқда???
Уларнинг кўпчилиги қандай кишилар орасида яшаб, ишлаб қайтяпти?
Бу саволларни ўзингиз бир ўйлаб кўринг.
Ўзбек ёшлари кўплаб заҳарли жойларда ишлашмоқда.
Қизларнинг кўпчилиги (узр) фоҳишалик гирдобига тушиб қолишмоқда.
Булар қайтиб келишганда булардан туғилажак касалманд болалар билан келажак қўриб бўлармикин?
Қанақанги келажак эканлигини барча тасаввур қила олади.
Балки яна бошқача келажак ҳам бордир.
Мен ақли ноқисга тушунтириб беринглар, илтимос!
Агар мен гапирмаганимда ҳам шуни билингки, мен қаби "қалампирлар" жуда кўп,
балки уларнинг исми Мистер Қалампир бўлмас...
Мана уларга ҳам таҳдид қилинг!
Қайси биримизнинг овозимизни бўғасиз?

Ҳурмат билан Мистер Қалампир


(ҚАЛАМПИРЛАР ЛИГАСИ)


Комментариев нет:

Отправить комментарий