Меню

суббота, 12 января 2013 г.

М.МАНСУР: Энди қайга йўл оламиз?! ("Тангалик болалар" фильмидан)

13-январ   хабарлари.
      Вазирлар  Маҳкамаси  қошидаги  Давлат  тилини  тадбиқ  қилиш  Назорат  гуруҳи   “Подробно. uz”  сайти  фоалиятини  тафтиш  қилган.  Аниқланишича,  сайтнинг  ўзбек  тилидаги  сахифасида   ўтган  йил  ноябр  ойи  санасида  босилган  “1000та  тўй..”  мақоласидан  ташқари  қолган  барча хабарлар  рус  тилида  берилган.  Гуруҳ  рахбари  сайтни  катта  миқдорда  жаримага  тортиш  хақида  хужжатлар  тайёрлаб  сайт  бошқарувчисидан  тушунтириш  хати  талаб  қилган. Бунга   жавобан  сайт  мулозими  уларни  ташкилоти  Фонд  Форумга  тегишли  эканлиги,  рус  тилида  нафақат  улар,  балки  Давлат  рахбарини   ўзи  хам  гаплашишини  рўкач  қилиб,  сўзини охирида  Назорат   гурухини   рус  тилида    3та  харфга  жўнатган.  Бу  гапларга  жавобан  фаросатли   бўлган  гурух   рахбари  сайтнинг  исботли  эьтирозлари   учун   катта  миннатдорчилик  билдириб,  жўнатилган  манзилга  қараб  раввона  бўлган.   Бу  хақида  “Даракчи”  журнали  хабар  тарқатган.
Х   Х   Х
      Ўзбекистон  Халк  Ҳаракати  ўзининг  фаоли  Мухаммадсолиҳ  Абутовни  Ҳаракат  сафидан  чиққанлигини  хабар  қилади.  Аъзолари  сони  бугунги  кунда  4 киши  бўлиб   
қолган  Ҳаракат  эндиликда  ЮНЕСКО  тарафидан  эълон  қилинган  танловнинг  “Энг  кам  аъзолари  бор  сиёсий  ташкилотлар”  номинацияси   бўйича  аъзолари  сони  3  киши  бўлган  “Бирлик”  партиясидан  сўнг  II-  ўринга  жойлашди.                
Х   Х   Х
      Республиканинг  барча  матбуот   воситалари  1-бетларида   Давлат  рахбарини  Қуролли  Кучлар  ташкил  қилинганлигини  21  йиллиги  билан  Ватан  химоячиларига  йўллаган  байрам   табригини  эълон  қилдилар.  Интернет   форумларида  бу  табрикни  шархлаган  қуролли  кучларимизнинг  турли  вакиллари   табрик  матни  жуда  катта  хажмда  эканлиги  туфайли  табрикни  босиб  чиқарган  рўзномаларни  1-бетлари   халиги  жойда  ўзбек  аскарларига  катта  фойдаси  тегаётганлигини  кувонч  билан  таькидлашган.
    Хабарларни  кузатишда  давом  этамиз.
  2013-йил 13-январ  Тошкент  шахри  М.Мансур.

Комментариев нет:

Отправить комментарий