Меню

вторник, 22 января 2013 г.

M.МАНСУР: Буюк келажак сари ва ундан кейин...

23-январ  хабарлари.
         Бугун  Швейцариянинг   Давос  шахрида   аньанавий   умумжахон  иқтисодий  форуми   ўз  ишини   бошлайди.  Бу  йилги  анжуман  кун  тартибида  энг  асосий  масала   бўлиб  охириги   5  йил  мобайнида  йилдан-йилга  иқтисодни  камида  8% лик   ўсиш  суратларини   таьминлаган  Ўзбекистон  тажрибасини   мухокамаси  масаласи   бўлиб  турибди.  Бунинг  учун  Давосга  60 дан  ошиқ   давлат  рахбарлари  ва   жахоннинг  деярлик  барча  нуфузли  молия  ташкилотлари  вакиллари  йиғилишган.   Бугунги  кунда  ривожланган   давлатларни  қамраб  олган  иқтисодий  бўхронлар  пайтида   Ўзбекистон   иқтисодини   барқарорлигини   таьминланиш   йўл-йўриқлари    форумга   йиғилган  барча  мутахассисларда  нихоятда   катта  қизиқиш   уйғотмоқда.  Тажриба   билан   ўртоқлашиш   учун  Ўзбекистондан   56   нафар   халқ  хужалигини   турли  тармоқлари    рахбарлари  ва  йирик   тадбиркорлар  Давосга  ташриф  буюришган.  Жумладан   “Такилант”   исмли 
Ўзбек-Арман-Гибралтар   қўшма   корхонаси   Бош  директори   Гаяне  Авакян  молиявий   бўхрон  туфайли  Швеция  ва  Швейцариядаги  275 млн  АҚШ  доллар   маблағи  музлатилгани    унинг   корхонасига  заррача  таьсир  қилмагани  ва  маблағлар  келиб   тушиши  хеч  ҳам  камаймагани  тажрибасини   ёритиб  беради.  Шунингдек  Гаяне-хоним  молиявий   хамкори  бўлган   Бекзод  Ахмедовни   қидириб  топишга   мўлжалланган  2 млн.  долларлик  “Ўйла,  изла,  топ”  лойиҳасини   тақдимотини  амалга   оширади.  “Узавтойўл”   концерни  рахбари   М.Абдуллаев   Буюк  келажак  сари  олиб  борадиган   катта  йўл  қурилиши   хақида   мутахассислар   билан   фикр  алмашади.   “Ўзбекэнего”   ва  “Ўзбекнефтегаз”    рахбарлари  И.Босидов   ва  М.Файзуллаевлар   аҳолини  сурункали  ва  тўхтовсиз  “свет”  ва   газ  таьминоти  тажрибаси  билан  ўртоқлашиши    кўзда  тутилган.   Иқтисодий   барқарорликни   таьминлаш  жараёнида  коррупция   билан  курашиш  тажрибасини  Ўзбекистонлик  сенатор  Светлана  Ортиқова   ёритиб  беради.  Унинг  Ўзбекистонда  прокурорлар  пора  олишидан  хабари  йуқлиги  хақидаги  баёноти   форум  иштирокчилари   орасида  катта  шов-шувга  сабаб  бўлди.  Сенатор  бунга  изоҳ  берар  экан,  баьзида   прокурорларни   хайдовчилари   бундай  номақул  ишларга  қўл  уриш  холатлари  мавжудлигини  таькидлаган.  “Ўзбектуризм”   мутахассислари  собиқ  СССРнинг  деярлик  барча  бурчакларига    Ўзбекистонлик  мутахассисларни  юборилишини   таьминлаш  кўргазмасини  тақдим  қилишади.  Давос   Форумида  Ўзбекистон  халқ   хўжалигини  бошқа  тармоқларидаги  ютуқлари,  жумладан   олтин,  пахта,  мис,  уран  хом-ашёсини   чет  элга  “бехит”  сотишни  замонавий  технологиялари  намоён   қилинади.   Анжуман   иштирокчилари  учун  олиб  борилган   Ўзбекистон  Президентининг   китоблари   қўлма-қўл  бўлиб  кетганлиги   хабар  қилинмоқда. 
Хабарларни  кузатишда  давом  этамиз. 
2013-йил  23-январ  Тошкент  шахри  М.Мансур   

Комментариев нет:

Отправить комментарий