Меню

понедельник, 14 января 2013 г.

М.МАНСУР: Энди бизга барибир, ким қанақа боқади...


15-январ  хабарлари.
        Ўзбекистон  матбуот  ва  ахборот  агентлиги(ЎзММА)   “Халк  сузи”  рўзномасини  хамда  “ЎзА”   миллий  ахборот  тарқатиш  агентлигини  шанба  ва  якшанба  кунлари  фаолият  олиб  бормаганлиги  учун  жавобгарликка  тортиш  ниятида  эканлигини  билдирган.   14-январ  куни  бўлиб  ўтган  хафталик  тезкор  мажлис  мобайнида    ЎзММА нинг  янги  рахбари  О.Юнусов  дам  олиш  кунлари  ишламаган  ахборот  тарқатиш  воситалари  рахбарларини  қаттиқ  койиган  ва  зудлик  билан  бу  камчиликни  бартараф  қилишни  талаб  қилган.  Аммо  бунга  жавобан  “УзА” рахбари  М.Хазраткулов  ва “Халқ  сўзи” бош  мухаррири  У.Рахмат  шанба-якшанба   кунлари    юртбошимиз  одатда   ўз  қароргохларида   дам  олганликлари  ва  улар  тарқатган  хабарларини  ўқимасликлари 
сабабли  бундай   кунларда  ахборот   тарқатишга  маблағни  бекорга   исроф  килинмаслиги  тўғри  бўлишини   рўкач  қилишган.  Бу  масалада   уларни  “Олам.уз”,  “12 уз”, “Подробно.уз”  ва  бошқа  ахборот  тарқатиш  воситалари  вакиллари   қўллаб-қувватлашган.  Натижада  бу  масалада  мажлис  қатнашчилари  бир  қарорга  кела  олишмаган. Воқеаларни  ривожини  кузатиб  борамиз.
Х    Х    Х
         14-январ  куни  “Замондош”  сайтида  муаллиф  Анвар  Шукурхонов  томонидан  ёзилган  “Собака  лает,  караван идет”  мақоласини  ўқиган  Гугуша – хоним  бундан   боши  осмонга  етганини  билдирган.  Мақолани  изохлаб  келаси  президентлик  сайловларида  унинг  номзодидан  ташқари  бошқаларни   қатнашиши  бефойдалигини  урғулаган   таниқли  қўшиқчи   “Ўзбекистон”  деган  катта  карвонга  қарата  Анвар  Шукурхонов  билан  бирга  яратган   қанча  кўп янги -  янги   қўшиқларини  куйламасин,  барибир  оз  эканлигини  ва   карвон   ўз  йулидан  кетаверишини  билдирган.    Бу  хақида  Фонд  Форум  матбуот  маркази  хабар  тарқатган.
Хабарларни  кузатишда  давом  этамиз.
 2013-йил 15-январ Тошкент шахри   М.Мансур.

Комментариев нет:

Отправить комментарий