Меню

воскресенье, 13 января 2013 г.

Эълон!

"Дунё овози" илмий-оммабоп, публицистик, демократик мустақил интернет газетаси таҳририяти шуни маълум қиладики, бугундан бошлаб ушбу газетамизга қўшимча умумий тарзда "Ўзбекистон демократик кучларининг платформаси" дея номлашга қарор қиламиз.
Биз ёшларнинг ушбу қароридан албатта кулиб юборишингиз мумкин.
Биз ёшлар нима чора кўра олишимиз мумкинки, ўтган 23 йиллар давомида мухолифатмиз дея бир неча ишларни амалга оширмоқчи бўлганлар бугунга қадар аслида тайинли бир натижага эриша олмадилар. Чунки шунчалар катта кучга эга бўлган турли томонларга тарқаб кетган мухолифат бирлашмаганлиги сабабли бу кунга қадар Ўзбекистонда аҳвол ёмонлашса ёмошлашдики аммо яхшиланмади.
Бирлашмоқчи бўлганлар ҳам ўзаро фикран қовуша олмаганликлари сабабли бир бирларига ишончли бўлиш ўрнига аксинча бир бирларидан аразлаб юз кўрмас даражасига қадар бориб етдилар.

Бунинг натижасидан кимлардир ўз мақсадлари йўлида фойдаландилар холос!

Бир нарсани ўзгартира олиш мумкин бўлганда бирлашмаслик оқибатида "ўша нарсалар" янада мустаҳкамланиб бораверди.
Эндиликда эса бунинг имкониятини излаб топиш аслида имкони йўқдек.

Биз ёшлар ҳам 23 йилни синаб кўрмоқчимиз.

23 йилга қадар бизнинг устимиздан ҳеч кимнинг кулишга ёки масхара қилишга ҳаққи йўқ!
Шуларни ҳисобга олган ҳолда барчани бир фикр ва мақсад олдида бирлашишга чақирамиз.

Сайтда барча учун очиқ минбар ташкил қилган ҳолда барчанинг мақола ва фикрига минбардан мустақил жой берилади..
Изоҳлар эса автоматик тарзда сайтда эълон қилинади.

Барчага ҳурмат билан,
"Дунё овози" илмий-оммабоп,
 публицистик, демократик мустақил
интернет газетаси таҳририяти

Комментариев нет:

Отправить комментарий