.jpg)
Бу маълумотлар эълон қилиниши билан Россия давлатида меҳнат муҳожирлигида яшаётган миллионлаб Ўзбекистонликларнинг асосий қисми республикага қайтаётгани кузатилмоқда. Давлат статистика қумитаси 2013-йилда Ўзбекистонга 45 мингдан ортиқ Россия фуқароларини вақтинча ишлашга келишини башорат қилмоқда.
Х Х Х
20-январ куни Оқ уйда қайта сайланган АҚШ президенти Барак Обама инаугурация маросимида қасамёд келтирган. Тадбирда президентнинг рафиқаси Мишель Обама, 2та қизи Саша ва Малия Обамалар қатнашишган. Тантанали маросимга бошқа президент томонидан унинг 2та қизи Гулнора ва Лолалар таклиф қилинмаганликлари хақида юборган эътирозли телеграммаси бироз доғ туширганини оммавий ахборот воситалари қайд қилишган.
Х Х Х
Ўзбекистонда энг йирик молиявий ташкилот бўлган Фонд Форум кенгаши раиси Г.Каримова январ ойи охириги кунларида Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон молия анжуманида қатнаша олмаслигини билдирган. Бу хабарни эшитган анжуман ташкилотчилари Гулнора-хоним иштирокидаги мўлжалланган 18та тадбирни бекор қилишидан саросимага тушиб қолишган деб хабар беради “Тошкент ҳақиқати” газетаси.
Хабарларни кузатишда давом этамиз.
2013-йил 21-январ Тошкент шахри М,МАНСУР.
Комментариев нет:
Отправить комментарий