Меню

понедельник, 28 января 2013 г.

ШАВКАТ МУАММАД: Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб яна фикрлашда давом эт... (янгиланган версия)

                                                      1.Ана холос,пишди гилос
Ассалому алайкум дўстлар, ҳозиргина интернетдан "Дунё ўзбеклари" сайти муҳаррири Исмат Хушевдан хабар олинмаётганини ўқиб ўргандим. Мен мухолифат вакили сифатида И.Хушевни ҳақ йўлга даъват қилганман ва танқид ҳам қилганман. Бир ҳамюртимиз сифатида унинг ҳақидаги бундай нохуш хабар мени ҳам безовта қилди. Ундан хабари бўлганлар ҳамма қатори менга ҳам буни билдирсин Аллоҳ ризоси учун.

Е маилим: ortayol2010@gmail.com

Ҳурмат билан

Намоз Нормўмин

,,Мен мухолифат вакили сифатида И.Хушевни ҳақ йўлга даъват қилганман” дейди мухолифат вакили жаноб Намоз Нормўмин ўзининг янги ваколатидан фахрланиб. ,,Ма-а саға-а-ан" деб қўйдим бу гапга. Мана, нима билан банд мухолифат вакиллари.Мухолифат вакили мухолифлигини қилсин ёки ,, мен бир мусулмон сифатида ҳақни танитишга уриндим “ десин.  Доим айтаман: ,, ақлинг ҳазм қилиши қийин бўлган ишга аралашма, все равно выше головы не прыгнешь.,, Умуман олганда бир томондан  ЎХҲ молодец,  Хушевни ишлатиб, ишлатилган резинкадай ( Абдурайим бова ибораси) отиб юборди. Лекин Хушев многоразовый резинкалигини эсдан чиқармаслигимиз лозим.( Чунки Каримов ҳам, Чориев
ҳам фойдаланади ундан). Сиз ҳам фойдаланиб кўринг. Ювиб -ювиб, қуритиб-қуритиб фойдаланаверасиз. Эшитишимча порнокиностудиялар унга қизиқиб қолганмиш. Ҳисоб китоблардан шу нарса маълум бўлдики, Хушевдан фойдаланилса порноиндустриянинг харажатларини 30%га қисқартириш имкони мавжуд эмиш. (Шавкат Муҳаммад)

*   *   *

2.Симбиоз тирикчилик?

Салом Одесса! 

Одессада мени темир йўл вокзалида тантанали марш садолари остида иккита милиционер ва бир фоҳиша (привокзалная проститутка) кутиб олди. Милиция ҳам, фоҳиша ҳам пул эвазига ўз хизматларини таклиф қилди. Ҳар иккисиям инкоримдан сўнг бироз хафа бўлди... 

Фоҳишаларнинг погонлиси ҳеч бўлмаганда кофега, погонсизи эса сигаретага ,,эришимни” илтимос қилди. Ўзбекистонда ёз куни мени тўхтатиб текширган ,,бодринг” газ сувга сўм сўраганди.

P/S: Одессага келувчилар диққатига: вокзалдан чиққанингиз заҳоти эшилиб, жилмайиб сизни кутиб олган ширакайф, жонон (ҳарҳолда уларнинг ўзлари бунга ишонади) фоҳишаларга асло сигарета бера кўрманг. Чунки сизни четроқда милиция ходими кузатиб турибди. Агар парининг суткаси 100 долларлик, соати 50 долларлик хизматини қабул қилмасангиз шантажга учраш эҳтимолингиз 90%га тенг.

Одесса милицияси ва фоҳишаси ўртасида анчагина ўхшашлик бор экан, ажабланарлиси, Одесса милицияси ва фоҳишаси жонажон ватанимиз милицияси ва фоҳишасининг айни ксерокопиясидир. Бир муддатга Тошкент кўчаларига тушиб қолгандек бўлдим.


*   *   * 

3.Мақол: Ғар отин қаригандаям ғарлигича қолади

Исмат Хушевнинг сайти ёпилди, Исмат Хушев йўқолиб қолди деб баъзилар ваҳима қилиб юрибди. Мен бу ёзувни ёзаётган пайтимда у топилдими ё йўқ, бехабарман... 

Менинг ушбуга муносабатим шундай: Ёши ўтиб, суви қочгач, ҳеч кимга кераги бўлмай қолган сарой канизагининг янги нағмалари деб тушуниш керак бу воқеани. 

Шарбатга тўлиб юрганида хоннинг ва бекларнинг кўнглини хушлаб, сарой эркаси бўлиб юрган собиқ жориянинг тотли дамларни қўмсаб, ўрганган кўнглининг ўртанишлари десаям бўлади. 

Хуллас шунақа гаплар...

*   *   *

4.Отанг бозор-онанг бозор-ми…?

Сайлов натижалари турли давлатларда турли омилларга боғлиқ.

Қозоғистонликлар давлатдаги стабилликка ўрганиб қолган, янги ўзгаришлардан чўчишади, шу сабаб доим Нур аканинг Нур Отанига овоз берилади.

Россияликлар ўзгариш бўлишини истайди, истаган одамига овоз беради. Лекин сайлов натижаси Путинга боғлиқ.

Украинадаги депутатлар йўлини эса 200 гривен( бир доллар 8.10 гривен) очади.

Қирғизистонда эса қайси сайланувчи сайловчиларнинг эҳтиросини қўзғатиб, роҳатбахш онларни ваъда эта олса, марра уники.

Ўзбекистондаги сайловларни анчадан буён кузатмайман. Эсимда қолгани , номзодларнинг шотирлари белоруссия калиши, украина шакари, россия совуни билан хожаларига овоз тўпларди.

-Ҳой қўшнижон, кимга овоз берасиз? 

-Палончиевга берсаммикин деб турибман,айланай.

-Яхшиси Пистончиевга беринг, уники рассийский, яхши тозалайди, ҳам сал каттароқ экан.

*   *   *

5.Тилаб олинган мақтов

-Айтингчи, сизга менинг очерк, эссе, шеърларим ёқадими?
-Исмат, менга қиссанг ёқади (дўстлар ижодидан)

*   *   *

6.Миллат, кунинг кимга қолди?

,, Гулнора Каримова халқимиз хизматида, миллий қадриятларимизни тиклаяпти" деб ёзибди аллаким.

Момокалонларимизнинг тирсиллаган сонларию думбаларини яланғочлаб, отасига соч ўрдириб минг бир позаларда суратга тушганини тасаввур қилишга уриниб кўрдим. Тасаввуримга сиғмади.

Ростдан ҳам қадимда ё фотоаппаратлар бўлмаган, ё мен тарихни ўқимаганман...

Шавкат Муҳаммад.
Одессия 2013


Комментариев нет:

Отправить комментарий