Меню

понедельник, 7 января 2013 г.

"Умид"чиларнинг ўйин бўлган орзу умидлари (2)


Бугунки кунда чет элларда ишлаб мўмай даромад топаётган ёшларни ортга қайтариб бўладими?
Сусанин:
Биласанми, аслида поездларни ким яратган?
Моисей: (елка қисиб) Билмасам...
Сусанин:Мен яратганманда.
Моисей:Йўғее?!
Сусанин:Аввалига бир кишилик велосипед кўринишидаги поездни яратганман. Ишонч билан буюк келажакни излаб, турли томонларга темир йўлларни тўшаб чиқишимга тўғри келган, аммо буюк келажакни топа олмадим.
Моисей:Меҳнатингиз зое кетибдида..ааа?

Сусанин:Йўқ! Энди эса қаридим, ёшларга йўл беришим керак. Мана ҳозир, бир кишилик поезддаги жой камлик қилгани учун кўп кишилик замонавий поездларни яратиш зарурияти пайдо бўлди. "Кўпдан қуён қочиб қутулмас" деган гапни эшитганмисан? Ёшлар мен қуриб берган ушбу темир йўллардан фойдаланиб, тўп тўп бўлишиб, дунёнинг турли томонига буюк кеажакни излаб топишга отланишди. Биз албатта буюк келажакка етамиз! Бунга ишончим комил!
Моисей:Сиз ҳақиқатдан ҳам буюк даҳосиз!
-----------------------------------------------
Юқорида (Замондош архивидан) ҳазил ўрнида ёзилганларнинг барчаси  ҳақиқатга яқин нарсалардир.
Ўзбекистондаги энг олий табақа вакиллари ўша даврдаги ёшлардан (охирги 10-18 йил) унумли фойдалана олганларида ватанимиз учун бир икки соҳаларда кўзга кўринарли ўзгаришлар қилган бўлардилар.
Ёшлар ватанда вабо тарқагану ва ундан қочган каби турли томонларга сочилиб кетдилар.
Эндиликда уларни ортга қайтариш жуда мушкул.
Агарда ҳозирги ёшларнинг ҳам ватанни қўлларига паспорт олишлари ҳамон тарк этишга ҳаракат қилишларини  айтадиган бўлсак, бу ҳолат бугуннинг шўри десак муболаға бўлмас.
Бугунки кунда ёшларни ватанни тарк этишларига бирламчи сабаб уларнинг оилавий иқтисодий қийинчиликларни айтадиган бўлсак, иккиламчи сабаб ким ўзарга бойлик тўплаш илинжида бўлганликларини эътироф этиш мумкин.
Бир қанча соҳалар каби таълим соҳасида инқирозлар бўлди ва бўлиб келмоқда.
Инкор этмайман.
Ҳозирда Ўзбекистонда билимли ёшлар бор ва улар қаторида билим савияси пастлари ҳам бор.
Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам уларнинг ўз илм даражаси бор. Бирисини камситиб ва иккинчиси улуғлаб бўлмайди.
Биринчиси илм олган бўлса ҳам ушбу илмини ватан тараққиётига ишлата олмайди. Чунки бу учун ўша жонажон ватанимизда имкон ва шароитлар етарли эмас.
Билим олмаган дейдиган бўлсакда қўли гул ҳунарли ёшлар учун ҳам ватанимизда шароитлар етарлича ташкил қилиб берилмаганлиги сабаб уларнинг гулдек ҳунарлари асосан Россия ва  Қозоғистонни ривожлантириш учун сарф бўлмоқда.
(Юқоридаги ёзувларда билим олмаган дея умумий фанларни яхши ўзлаштирмаганларни назарда тутмоқдаман)
Булардан шуни тушуниш мумкинки, олдинги йилларда ўқиган турк лицейи собиқ талабалари каби қолганлар ҳам ўз ватанни ташлаб кетмоқдалар. Олдин яхши иш топиш мақсадида бўлса кейинчалик қорин тўйғазиш учун.
Булар ҳам етмагандек ёшларни сиқувга олиш ва улардан мажбуран маддоҳларни яратиш борасида катта ишлар бўлиб кетди.
Лекин ҳар қанча ёшларни ўраб чирмасинлар бу сиқувлардан қочиб чет элларга кетиб қолмоқдадилар.
Бугунки кунда чет элларда ишлаб мўмай даромад топаётган ёшларни ортга қайтариб бўладими?
Мен бироз олдин Турк лицейида таълим олганлар ҳақида уларни яқиндан билган кишилардан сўраганимда бир иккиси ҳукумат томонидан босимлар кўргани туфайли Америка, Европа мамлакатлари ва бошқа шунга ўхшаш ривожланган мамлакатларга кетиб қолганликларини айтиб ўтишди. Қачон келишаркин дея сўралган саволга эса "ҳеч қачон" каби ёки "тинчлик бўлса келаркан" деган жавобни ола билдим.
Ҳозирги ёшларнинг ўзларидан сўраганимда чет элларда мардикорлик қилаётган уларнинг ўртоқлари дармадли ишларни ташлаб ватанга қайтмасликларини айтишди.
Демак, ўйлаб кўриладиган бўлса, чет элларда сарсон бўлган бу ёшлар оддий мардикорларга айланишганлари афсусли ҳолдир.
Уларни ортга қайтариш масаласида тилимиз лол қолади.
Уларнинг аксариятини ватанга қайтаришнинг биргина чораси улар учун ўзларининг билим ва савияларига мос бўлган иш ўринларини яратиш.
Бошқа ҳолда уларни ортга қайтариш учун қилинган ҳар қандай ёлғон иш бермайди.
Ўзбекистон ҳолатида эса бу жуда оғир.
Чунки четда мардикорлик қилаётган ёшлар барчасини бошидан бошлаш учун яхшигина даромад кўраётган иссиқ жойларини совутишарми?
Мана бизларнинг супер мардикор ёшларимиз...
Уларга эргашиб ҳар йили қанчадан қанча янги мардикор ёшлар юртни ташлаб кетишмоқда...
Таълим ҳам ўлда жўлда...
Чет элларда бир ойда 800-1000 $ АҚШ доллари топа олаётган ва ҳаётнинг мазасини тотиган  бундай ёшларни қайтармоқчи бўлган ойига 150-300 $ АҚШ доллари атрофида ойлик маош олаётган ва бу учун тинмай қоғозбозлик қилаётган устозлари ўқиш ҳамда таълим олиш келажакда яхши фойда беришини уларга уқтира олармидилар?
Жавоб эса тайинли..

(Давоми бор) 
P.S: Кейинги мақолада турк лицейларининг бошланғич таълими ҳақидаги хотиралардан сўз боради.
Мистер Қалампир 2013


Комментариев нет:

Отправить комментарий