Меню

понедельник, 14 января 2013 г.

Замондош архивидан

Каримов нега бизни дарахтга чиқишимизни ҳоҳламайди?...
Ёшлигимда қизиқ бир латифа эшитгандим.

Бир киши ўртоғидан сўрабди.

- Агар Америка барча ўзбекларни фуқароликка қабул қилса, унда нима қиласан?

Ўртоғи жавоб берибди.

- Баланд дарахтнинг устига чиқиб оламан.

- Нега?

- Барча Ўзбекистон фуқаролари селдай Америка томонга ёпирилишади. Оёқ остида қолиб ўлиб кетмай тағин...

- Агарда барча Америкаликларга Ўзбекистон фуқароликка олишни ваъда берса нима қиласан?

- Яна дарахтнинг устига чиқиб оламан.

- Нега?


- Биринчи бўлиб кўрмоқчиман, ким экан ўша келаётган аҳмоқ!...

Мана шу ерда баъзан ўзимиз билмаган ҳолда Каримовнинг адресига нотўғри фикримизни айтиб қўямиз.

Агар ҳақиқатдан ҳам виза масаласи очиб қўйилса, унда Ўзбекистонда ким қолади?...

Тўғри, ҳеч ким!

Аммо зарурат кўринишида яъни жон сақлаш ёки қорин ғамида биз ўзбек халқи дунё бўйлаб турли томонга тарқаб кетдик.

Хўш, айтингларчи.

Агарда ватанда қолсак оч қолармиз.

Кетиб қолсак Ўзбекистон ҳувиллаб қолади ва бошқаларнинг масканига айланади.

Бошқа давлатлардан келганларга Ўзбекистон фуқаролигини бераверсак, улар шундоқ ҳам муқимлашиб, ерлашиб ўзларининг "ер"ларига айлантириб олишади.

Ҳозиргача таланган бойликлар эса улар талаши мумкин бўлганининг олдида урвоқ ҳам бўлмаслиги мумкин.

Нима қилиш керак ўзи?

Фақат президентни алмаштириш керак деган гап керак эмас.

Бошқа йўли бормикин?....

Фикрингизни кутиб қоламиз.
---------------------------------------------------------------------------
Ҳурмат билан Мистер Қалампир. Швейцария 2012.

2 Изоҳлар, фикр-мулоҳазалар:

едгор самар
хар бир нарсани илдизига чукур назар ташлаш керак нима учун узбеклар уз диерини тарк этишаяпти.очликданми .тукликданми
нимага бугунга келиб биз узбеклар бунча хор халк бугунга келиб 3 сорт одамларига айланган биз.уз хак хукумизни талаб килолмаймиз. килгандаям бизни инобатга олишмайди .
одам уз юртида керак бумай коганда унинг хак хукуклари поймол килинганда.одамизот узга чоралар излашга тушади.
шулардан бири бошка давлат фукаролигини олиш. хозирги пайтда бундан бошка чораси йук.
кани уша ватан парвар углонлар.бу нарса эртакдай булиб колган.
афсус.
Анонимный
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У Зот ҳам сизларга ёрдам берур» (Муҳаммад: 7).
Ҳолатлар ўзгариб, ушбу оят наққошлик услубида зарҳал ҳарфлар билан ёзилиб, минг афсуслар бўлсинким, деворга осиб қўйиладиган бўлди. Ушбу оят деворларга зийнат бағш этадиган бўлди. Мусулмонларнинг қалблари эса ушбу оятдан батамом холийдир. Ушбу оят олдинга қўяётган мақсад нима эканини билмасак ҳам керак. «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У Зот ҳам сизларга ёрдам берур». Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ислом оламининг ҳолати ташвишли ва хавотирли бир ҳолатдадир. Ушбу аянчли ҳолатдан чиқиш йўлини ҳам тополмай қоляпти. Ҳолбуки чиқиш йўли кўплаб оятларда эслаб ўтилгандир. Ушбу оят ҳам ана ўша оятлар жумласидандир. Агар ушбу оятни мусулмонларнинг ёдига солсак, ўйлайманки бу катта шарҳ ва изоҳга эҳтиёж сезмайди. Балки бу мўминларга манфаат бўладиган бир эслатма ва мавъизадир.
Барчамиз, иншааллоҳ, Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу қовлини биламизки: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», шарт қўйиляпти. Шартнинг жавоби эса: «У Зот ҳам сизларга ёрдам берур».
Агар еб, ичсанг ва ҳоказо, демак яшашда давом этасан.
Агар еб, ичмасангчи? Нобуд бўласан!
Оятдаги маъно ҳам ҳудди шундайдир: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У Зот ҳам сизларга ёрдам берур». Оятдан тушунилган маънони аксига ўгириб кўрадиган бўлсак, агар сизлар Аллоҳга ёрдам бермайдиган бўлсангизлар, У Зот ҳам сизларда ёрдам бермайди. Мана шу мусулмонларнинг бугунги кундаги воқелигидир.
Ушбу оят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган бир қанча ҳадисларда очиқ-ойдин ёритиб ўтилган. «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», ўз-ўзидан маълумки, Аллоҳ таоло ушбу оятда биз Унга, душманларига қарши ўзимизнинг лашкарларимиз, салтанатимиз ва моддий куч-қувватимиз билан ёрдам қўлини чўзишимизни назарда тутмади. Йўқ, ундай эмас!
Аллоҳ азза ва жалла Ўз ишида ғолибдир. У Зот бирор киши Унга моддий ёрдам беришига ҳожатманд эмас, бу ўз-ўзидан маълум нарса. Шу сабабли Аллоҳ таолонинг ушбу «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», қовлининг маъноси, агар Аллоҳнинг ҳукмларига эргашсангиз, мана шу Аллоҳ табарока ва таолога ёрдам берганингиз бўлади, деган маънодадир.
Ҳозир эса мусулмонлар ушбу шартни адо этишдими? Авваламбор ушбу вожиботни бажаришдими? Чунки бу Аллоҳ таоло мусулмонларга нусрат беришини ҳаққирост рўёбга чиқариш учун бўлган шарт эди.
Жавоб эса барчангизнинг наздингизда, мусулмонлар Аллоҳ азза ва жаллага ёрдам беришни адо этмадилар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий