Меню

среда, 16 января 2013 г.

"МТС Ўзбекистон" ўзини банкрот деб атади

Россиянинг «Мобильные ТелеСистемы» (МТС) компаниясининг хабар беришича, унга қарашли бўлган «Ўздунробита» ХК МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судига банкрот бўлгани тўғрисида ариза берган.
Бунга «Ўздунробита» МЧЖнинг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг  2012 йил 17 сентябрда чиқарган ҳукми ва суднинг Апелляция кенгаши томонидан 2012 йил 8 ноябрда белгиланган мажбуриятларни, яъни 600 млн. доллар миқдоридаги жаримани тўлашга қодир эмаслиги сабаб бўлган.  
МТС матбуот хизмати тарқатган хабар кўра, кучга кирган суд қарорига мувофиқ, ҳозирга қадар «Ўздунробита» ҳисобида қолган 150 млн. долларга тенг пул маблағларининг ҳаммаси ечиб олинган, деб ёзади "Газета.уз" 
«Ўздунробита» Ўзбекистон қонунчилиги доирасида ўз манфаатларини ҳимоя қилишни  давом эттиради. 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун илгари Россия ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон элчиси билан айнан "МТС-Ўзбекистон" масаласида учрашув бўлиб ўтган. Душанба куни эса "Ўздунробита" менежерларидан бири компания ходимларини ишдан бўшатиш бошлангани ҳақида маълумот берганди. Унинг сўзларига кўра жами 200дан зиёд ходимга ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириш берилган.

Жавахир

Комментариев нет:

Отправить комментарий