Меню

понедельник, 28 января 2013 г.

Ризо Обидов: Хўш, яна ким қолди президент бўлмаган?

(Воқеий ҳажвия)
Ҳа, айтмоқчи ушбу ёзаётганларим ҳажв бўлсада, аммо ёш-яланглар, қиз-жувонлар ўқишмагани маъқулроқмикан, деган андишага бориб қолдим. Ўқишсаям аслида ҳечқиси йўқ. Чунки қаламга олмоқчиларим бир воқеий ҳажвий ҳикоя холос. Лавҳани одамлардан эшитганим бир ҳикоят билан бошламоқчиман.
Жуда катта майдонми ё далами, ишқилиб кафтдай текис, тўрт томондан анча олисдан ҳам ҳар қандай қорани илғаб олиш осон нуқтада бир киши қуёшда ўзини тоблаб ётар экан.
У танасига мой -ёғ суртиш билан мудом машғул экан, бадани офтоб нурида ялтиллаб, узоқ узоқлардаги кишиларнинг ҳам диққатини тортар экан. Иттифоқо , ёнига йўлаган эркакми ё аёл унинг майдонда ўзига хон, кўланкаси майдон бўлиб ёнбошлаганча мой суртиш юмушига қизиқсиниб, савол билан мурожаат қилмай кета олишмас экан. Жумладан қизиқувчанлар саволлари тахминан бир хил кечар экан.

Шундай жазирама қуёш тафтида баданингизга бу қадар мой суртиб, ялтиратиб ётишингизнинг моҳияти нимада, деб сўрашса у киши:


Менинг танамнинг ҳамма аъзоси қўй ёғига тўйингани боис ғоят иссиқ мижозлигимга сабаб. Шундай экан, менга бир бўса берган аёл мижозим оташидан юрагига ўт илашиб, тез орада бир фарзанд кўради. Ўша фарзанди бақувват, етук инсон бўлиб улғаяди, дея жавоб берар экан. Унга ўпич берганларнинг қанчаси неча йиллар зурриёдсиз юрган бўлсалар ҳам, бўса оташидан ҳақиқатан ҳам ўт илашиб, вақти соатида фарзанд кўрар эканлар.
Офтобга тобланиб ётадиган бу кишининг таърифу тавсифи узоқ-узоқ, иссиқ -совуқ олис -олис ўлкаларга овоза бўлибди. Табиийки, соғлом насл олиш истак орзусидагиларнинг аксарияти у кишининг зиёратига ошиқибдилар. Офтобга тобланиб ётувчи киши ҳам тўловга яраша ўпични ҳам турлича амалга оширар экан. Масалан, чап юзингдан ўптирсанг фарзандинг колхоз раиси, ўнг юзингдан ўптирсанг туман ҳокими, ҳар икки ёноғидан бўса берса вилоят ҳокими даражасида қобил фарзанд туғишига кафолат берар экан.
Бу каби афсанамо киши ҳақидаги овозалар оғиздан -оғизга, қулоқдан -қулоққа кўчиб, дунёга донғи дарвоза бўлиб кетибди.
Ўша кезларда у киши офтобга баданини тоблаб, ялтиратиб ётиш билан машғул экан, жуда ҳам ўзини покдамон ва шарму ҳаёда тенгсиз, деб биладиган бир мамлакат гўзал париси бу афсанамо эркакни бир кўриш орзусига тушибди. Орзу эса кучли истакка айланиб, паривашни ана шу киши ёнбошлаб ётган катта майдонга олиб келибди. Атрофда ҳеч ким йўқлигини пойлаб туриб , париваш кишига яқинлашибди ва муддаосини айтибди. Париваш вазир даражасида ўғил кўришни орзу қилишини айтибди. Киши эса, бажонудил, нафақат вазир балки бутун бир мамлакатга подшо ёки бугуннинг тилида айтганда президент фарзанд ҳам кўришингизга ёрдам бера оламан, дебди.
Аёл, эса фарзанд туғса вазир даржасида воятга етсин учун ўнг ва чап ёноғидан ўпич беришга рози бўлибди. Киши эҳтирос билан паривашнинг дастлаб сўл, сўнг ўнг ёноғидан оташнафаси билан бўса олгач, гўзал ҳурилиқо баданига югурган алангадан кўзлари бежо бўлиб, бўлганига яраша президент бўла қолсин, юзларим, кўзларим, дудоқларим, истаган жойингиздан ҳоҳлаганча бўса олинг, дебди. Киши ҳам париваш билан висолни ҳеч қайси бир бошқа аёл зоти билан бўлмаган даражада ошиқинлик эҳтирослар ила ниҳоясига етказиб бўлгач, ишқ лаззатидан масту аласт бўлиб, девонага айланиб, найидан нолали куйлар оқизиб, узоқ ўлкаларга бош олиб кетибди.
Иттифоқо ҳалиги париваш бир фарзанд кўрибди. Асли отасининг кимлиги кўпчиликка маълуму , лекин сир тутилган бола улғайиб, каттакон бир мамлакатга ҳақиқатан ҳам шох бўлибди.
Ие, дарвоқе, ҳажвий воқеий ҳикоям бошида Мирзиёевни қилдим, Азимовни қилдим, Гулнорани қилдим, энди кимни Президент қилай, дея сўроқ қўйгандим. Муддаога, яъни саволнинг жавобига ўта қолайлик.
Лекин мен катта майдонда белига найини қистириб, офтобда ўзини тоблаб, баданимни кунига мойлаб ётган дарвеш эмасман. Аммо, президент қилиб қўйиш санъатим ҳам йўқ эмасга ўхшайдиёв.
Масалан, 2011 йилнинг 11 июлида “Мирзиёев Президент бўлади-ми?… ёҳуд шумғия-шарпалар хизмати…”, дея бир хабар иншо этганимдан сўнг унга бағишлаб айримлар шиғиру мадҳиялар ёза бошлашди. Тўқсон фоиз президент, деб ўзларини ўзлари ишонтиришди.
Ҳаттоки, ўзича даҳолар башоратлар қила бошлашди. Мирзиёев Ўзбекистонни қўлга олиб бўлди, деган думи узун мақолалар, ижтимоий изланишлар, кузатувлар, сиёсий таҳлиллар бошлаб юборишди. Ўзларининг радиокарнайларидан туриб нағмалар қила бошлашди. Мен жим кузата турар эканман, ўзича ҳукуматга мухлиофатдаман деган даҳолар шеър ёзишку майли, бизни авф этинг, деб Мирзиёевга ёлборишномалар йўллай бошлашгани гувоҳи бўлдик.
Буларни тўхтатмаса эртага ўзлари Мирзиёевни тахтга олиб бориб ўтқазиб қўядиган. Шошма, дедимда шу йилнинг 6 март куни “Рустам Азимов Ўзбекистоннинг бўлғуси Президенти – ми?” номли бир мақола ёзиб тахминимни ёзишимни биламан, ўзларининг Бибижон деган , яна алламбало карнайларида Азимов президент, Гулнора бош вазир , Мирзиёев ҳоким, дея башорат қилишга ўтдилар.
Қарасам, булар эрта индин Азимовга бағишлаб мадҳлар битадиган.
Умуман, олгандаку мухлиофатни алайсин -малайсин, сув ичмасдан сулайсин, деб юрган қовоқбошларини бир қишлоқи ойимча бурнидан ип ўтказиб ўйнатганда, меники уники олдида ип эшолмайдиган ҳеч гап эмаску, аммо истасам президент ясайдиган қобилиятим бор шекилли , деб қўйдим.
Ўшанинг учун , келовринглар, яна кимни президент қилиб қўяй? Бу гал мухлиофатдагиларга навбат, фақат ҳалиги майдонда тобланиб ётган дарвешга берган каби менга бўса бериш шарт эмас. Лекин нафасимни ичингизга ютганингизда оташига чидасангиз бас.

Комментариев нет:

Отправить комментарий