Меню

четверг, 31 января 2013 г.

ЁДГОР ОБИД: Ўзбек алифбоси ва ёзуви муаммолари ҳусусида (3)



 АВВАЛ ТЎТИМ САЙРАСИН, КЕЙИН ЎЗИМ АЙТАМАН... 

Бу жумла мендан эмас,Совет даври давлат бошлиқларининг иш усули.Кексалар яҳши эслашади: Бирор бир янги жараён бошланишидан олдин, шу жараёнда кўтариладиган масалалар ҳақида оддий одамлар орасида миш - миш гаплар айланиб қоларди. Орадан кўп ўтмай, ҳақиқатдан ҳам мазкур масалада ҳукуматнинг қарори эълон қилинарди.

Қишлоқилигим сабаб бўлса керак, мен КГБ соҳасини яҳши билмас, бу ташкилот ҳақида юрган ҳарҳил гапларга ишонавермасдим. Ҳатто ҳукумат билан давлат орасидаги фарқни ҳам ажратаолмасдим. Бу нарсаларнинг фарқига Москвада ўқиб келиб, Ўзбекистон ёзувчилари бирлигида ишлайбошлаганимдан кейингина борадиган
бўлдим. 
Бунга айниқса ёзувчилар бирлигида юз берган бир воқеа сабаб бўлди. Ўша пайтлар рус тилида анчагина китоб чиқарган, лекин шоир сифатида фақат тор доирада маълум бўлган Борис Пак исмли нисбатан ёш йигит бўларди. Нимадир бўлиб, унинг шахсий иши ташкилот бюросида кўриладиган бўлиб қолди...
Кейин билишимча, у Нукус шаҳрига бориб, КГБнинг норасмий аъзолиги ҳужжатини кўрсатган ва кўп тиражли китобини чиқариб беришларини талаб қилган. Қарангки, китобини чиқариб ҳам беришган. У китоб ёзувчилар бирлиги бошлиқлари қўлига келиб теккач, бу ҳартомонлама бўш, айниқса бадиий савияси паст нарсани нега ва қандай қилиб чиқарганлари билан қизиқиб қолишади. Суриштиришлардан кейин, Борис Пак КГБ номини суйиистеъмол қилганлиги маълум бўлиб қолади. Уни жазо сифатида ёзувчилар бирлигидан ўчиришади. 
Ундан ташқари, ёзувчилар бирлиги қошида чет эллар билан алоқа бўлими ҳам бўларди ва унда Р. исмли аёл ишларди. Негадир мени тез - тез кабинетига чақириб, " Келинг, Ёдгор ака, бир пиёла чой ичиб кетинг" дер ва суҳбатга тортарди. Кейин билсам, бу ташкилот асосан, КГБ ташкилоти экан... Ҳарқалай, яҳши ва келишгангина аёл эди... Ҳатто, ёш бўлишига қарамай, "полковник" унвони ҳам борлигидан кейинроқ хабардор бўлдим... Мен эса, уни зўр бериб, "Бирлик"ка қўшилишга тарғиб қилиб юрибман...

Бу ташкилотдан ташқари яна бир бўлим ҳам бўлиб, унда фақат бир кишигина ишларди. Ва албатта рус миллатига мансуб... Энди, буниси очиқ КГБ бўлими эканлигини ҳам кейин билдим...
Мен бу гапларни айтиб ўтирмасдим. Лекин буларни айтмасам, ёзувчилар устидан қандай ва қай тартибда назорат олиб борилганини тушунишда бироз мураккаблик туғилиши мумкин эди. Ҳарҳолда бирлашган ташкилотни назорат остига олиш осонроқ. Ижодий жараён эса, индивидуал иш, ҳарбир ёзувчининг орқасидан пойлаб, нима ёзаётганини кузатиш имкони мураккаброқ. Шу сабабли, деярлик ҳарбир янги ёзилган асарни ёзувчилар бирлиги муҳокамасидан ўтказилиши талаб қилинарди. Бу ташкилот қарорисиз ҳечқандай асар нашр қилиниши амримаҳол бўлган.
Ўзбек алифбоси, ёзуви бу ёзувчилар бирлиги пайдо бўлгандан бери асосан ҳал қилувчи қарор шу ташкилотдан чиқарди.
Мен кекса ёзувчилар билан суҳбатларда, Кирилл - Мефодий алифбоси қабул қилиниши жараёнида қандай бешафқат олишувлар бўлиб ўтгани ҳақида кўп эшитгандим. Баъзиларгина эски ўзбек ёзувини тиклаш аҳамияти ҳақида гапирган, "минг йиллик тарихимиз, классикларимиз асарлари кириллга кўмилиб қолшидан" ҳовотирларинии билдиришган. Уларинг деярлик ҳаммасининг оғизлари Сибир жазо лагерлари орқали юмдирилган...
Кейинроқ эса, бу алифбони қай шаклда қабул қилиш ҳақида баҳс кетади. Айниқса, алифбо рус тилида қандай бўлса, шундай ҳолда қабул қилиш кераклиги ва бу, буюк рус ҳалқига ҳурмат белгиси бўлишини даъво қилгувчилар устунлигига айланиб қолар даражага етади. Эски ўзбек ёзуви ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу - ўтакетган қолоқлик бўлибгина қолмай, буюк рус маданиятига ва рус ҳалқига нисбатан ҳурматсизлик деган қарорга келинади...
Маълумки, рус алифбосида "Қ"., "Ҳ", "Ғ" ва бошқа баъзи, ўзбек тилида мавжуд бўлган товушлар ифодари йўқ. ( Форс ва уйғур алифбосига яқин бўлган эски ўзбек ёзувида бу товушлар юзасидан муаммо кўрилмайди) Бу баҳс жараёнида Чўлпон, Ғофур Ғулом ва Ҳамид Олимжонларнинг чиқишларидаги қўйилган талаблар, ҳарҳолда анча қизиқарли. Масалан Чўлпон келтирган мисолни олиб қаранг:
" Шафтоли хил - хил пишди" билан "Шафтоли ҳил - ҳил пишди"нинг фарқи бор. Буни эътиборга олмай иложимиз борми?
Айтишларича, Чўлпон анча андишали инсон бўлган. шу сабаб бўлса керак, "Қ" ҳарфи ҳақида сўзни Ғофир Ғуломга нисбат берадилар. У шундай мисол келтиради:
- Ўртоқлар, битта дум билан Буюк рус ҳалқига ҳурматимиз камайиб қолмайди. Аксинча бўлиши мумкин... Баъзи сўзларини фарқсиз ўзбек тилида ифода қилолмаймиз. Масалан бирон нарса ҳарид қилиш учун навбатда турганингизни тасаввур қилинг. ва ёзиб кўринг: " Навбатда сиқилиб - сиқилиб турибмиз", ёки " Юрагим сиқилиб кетди" жумласини қандай ёзган блардингиз?

"Ғ" ҳарфи устида ҳам баҳслар қизғин ўтган дейишади...

Айтишларича, Ҳамид Олимжон ҳам бу баҳсда уларни қўллаган. Булар менинг кекса ёзувчилардан эшитганларим. Балки баъзи архивларда бу жараён ҳақида маълумотлар ҳам сақланиб қолгандир... Бу ёғи менга қоронғи...


Давоми бор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий