Меню

пятница, 25 января 2013 г.

М.МАНСУР: Келажагимиз мардикорлари...

Ёшлар келажагимиздир! Улар мактабга металлом йиғиб топшира олишлари учун котталарга кока коладан кўпроқ ичишларини маслаҳат берамиз. Чунки ҳозирга қадар барча метал борки уни йиғиб бўлдик. 
(Ўзбек шоири Лалула)


25-январ  хабарлари.
         Ўзбекистон  Вазирлар  Маҳкамасининг  қарори  билан   2013-йил  январ  ойидан  бошлаб  республика  вилоят, шахар  ва   туман  хокимликларига     металлолом   хамда  макулатура  йиғиш  билан  биргаликда  ўтин  тайёрлаш  ва  шам-чироқ  захирасини  яратиш  топшириқлари  туширилади.  Ушбу  режа-топшириқлар   барча  вазирлик,  корхона   ва  ташкилотлар  томонидан  бажарилиши  шарт.  Бу  хақида  Вазирлар  Маҳкамаси  матбуот  хизмати  хабар  беради.
Х   Х    Х
        “Ўзбекистон  саньати  ва  маданияти  Фонди”  Форуми   ўтган  йил  давомида  Васийлик  кенгаши   раиси  Г.Каримова  томонидан  яратилган   452та  лойиҳа  бўйича   7500дан  ошиқ   тадбир  ўтказганлиги   холати  оламда   ўхшашликлари   йуқлиги   билан 
халқаро   Гиннес  китобига  тушганлиги  хақида  илгари  хабар  берган  эдик.  Ташкилот  бундай  хилма-хил   тадбирлар  ўтказиш  сурьатини  2013-йилда  хам  кундан-кунга  ошираябди.  Январ  ойининг  25  куни   мобайнида   Фонд  Форум  жамоаси  800 дан  ошиқ  тадбир  ўтказилишини  таьминлаганлиги  хабар  қилинади.  МДХ  давлатлари  орасидаги  Санкт-Петербург  шахрида  ўтаётган   футбол  бўйича  “Хамдўстлик  кубоги”  мусобақаси,  Швейцариянинг   Давос  шахрида  ўтаётган  жахон  иқтисодий  форуми,  Австралиянинг  Мельбурн  шахрида  ўтаётган  теннис  бўйича  “Катта  дубулға”(“Большой  шлем”)  мусобақалари  шулар  жумласидандур.  Бу  хақида   Фонд Форм  матбуот  хизмати  хабар  беради.
Х   Х  Х
        Тошкент  шахрида   бугун   очиладиган  Республика  хотин-қизлар  конференциясига  барча  вилоят,  шахар  ва  туманларидан  делегатлар  етиб  келишган.   “Ўз.А”  ахборот  агентлиги  хабар  беришича  24-январ  куни  конференция  иштирокчилари  Мустақиллик  майдонига  ташриф  буюрушган.   Шунингдек  улар  Давлат  рахбари  ташаббуси  билан  барпо  этилган   “Ўзбекистон”  форумлар  саройини  хамда  А.Навоий  кўчасида қурилган   замонавий  кўп  қавтли  уйларни  бориб  кўришган.  Кечқурун  делегатларга  атаб  “Иффатли  аёл”  тунгги  клубида  катта   зиёфат  берилганлиги  хабар  қилинади.   Зиёфат  чоғида  таниқли  саньаткор  Гугуша   ўзининг  ширин кўшиқлари  ва  жозибали  рақслари  билан  йиғилганларни  ром  қолдирган.   Фонд  Форум  томонидан  ташкил  қилинган  ушбу  табдир  тонг  соат  5 гача  чўзилилиб,  мехмонларда  катта  таассурот  қолдирган.  Шу  сабабли  конференция  очилиш  вақти  2  соатга  кечиктирилгани  хам хабар қилинади.   
Хабарларни  кузатишда  давом  этамиз.
2013-йил 25-январ  Тошкент  шахри. М.Мансур   

Комментариев нет:

Отправить комментарий