Меню

воскресенье, 13 января 2013 г.

Ҳар диннинг ҳам ўз муаммоси бўлса керак...


1.Таракан тушган ижод ёки...
Агарда ижод қиларкансиз, ҳар доимдагидек натитажага эриша олмасангиз ёки ёзганларингиз ўзингизга ёқмаса, такрор ва такрор ёзиб ёзувларни улоқтирсангиз, провардида шунча вақт сарфлаб ҳеч қандай натижага эришмасангиз ва англаб кўрганда гоҳ яши ёки гоҳ ёмон бўлган ёзғуларингизни ҳеч ким ўқимаса мана бунга ҳақиқий "таракан тушган ижод" деса бўлади.

2. Нобельчи фундаменталист мулла
Ҳақиқий фундаменталист муллага унинг дин йўлида қилган ишларининг мукофоти дея "Нобель мукофоти" тақдим этилса, унинг ғўддайиб керилишини кўринг. Аксинча унга сиз Нбельдек машҳурсиз десангиз борми...
Нега мени кофир билан тенглаштиряпсан дея таъна қилишини кўринг.

3. Туғилган кун
Фундаменталист мулла ўзи ва оиласи ҳамда танишларига туғилган кунларни нишонлашни тақиқлашга ҳаракат қилади. Ушбу кунда мени Оллоҳ дунёга келтирган дея хурсанд бўлмайдими? Шу кунни унитиш мумкинми? Агар унутган бўлса неча ёшга кирганини қайдан биларкин-а?
Нега унда пайғамбар ёшига етганда элга дастурхон ёзади? Ушбу кунда туғилган кунни нишонламаяптими? У пайғамбар ёшига етиб боролмаслиги мумкинку!


4. Йиллар ва ўйлар
Фундаменталист мулла мелодий йилни ҳисобламаслик, аксинча ҳижрий йилда йил ҳисобини юритишга ундайди.
Ушбу йилларнинг бошланиш сабаблари барчага маълум.
Ахир турли давлатларда йил ҳисоби турличаку...
Агар ишлаб ҳалол нон топаётган жойингизда йил ҳисоби мелодий бўлиб ёшингизни расмий хужжатларда 867 деб кўрсатасизми?
Келинг азизлар, барча учун қулай бўлган бир йил ҳисобини топамиз.
Биринчи йилни Одам Атонинг яратилган кундан бошлаймиз. Ҳеч ким қарши бўлмаса керак.
Дарвоқе, Одам Ато  яратилганларига қанча вақт бўлган?!

5. Арча байрами
Фундаменталист мулла янги йилдаги арча байрамини нишонлаш тугул ушбу байрамдаги қувончларга эришишларига ўз фарзандларига ҳам йўл бермайдилар.
Чунки бу кофирлар байрами экан...
Унга қишин ёзин бир хил яшил рангда товланиб турган Оллоҳ яратган ушбу ўсимликни ҳақиқий мўъжиза эканлиги ҳам бир тийин.
Унинг фикри устун холос!

6. Шайтоннинг саси.
Мусиқа "ғино" экан ва мусиқа эшитавериб инсон чўчқага айланиб қолармиш...
Нима бўлганда ҳам халқ саъатсиз бўладими?!
Мусиқами ёки бошва нарсаларнинг барчаси товушлардир.
Дўмбира ёки торли мусиқа асбобларидан таралаётган куйлар ҳам маълум бир товушлардир.
Ҳаттоки биз бировнинг гапини эшитсак ҳам бу ҳам товушдир.
Чунки, товушлардан сўзлар, сўзлардан гаплар, гаплардан эса умум бир тил вужудга келади. Товушларнинг турли эканлиги учун ҳам тиллар ҳам ўз навбатида айричадир.
Қулоғимиздаги пардани болғача урмас экан, биз эшитмаймиз яъни кар бўлган бўламиз. Бу ҳам бўмбира деган гап.
Фундаменталист мулла ули телефондан фойдаланади. Тўғрими?
Агар эътибор берилса "калонка" яъни товуш чиқарадиган қурилмалар ҳам аслида симларнинг айлана қилиб ўралган ҳолда уларга урилган тўлқинларнинг натижасида овоз чиқаради.
Мана сизга дўмбира, мана сизга симли тор...

7. Кофирнинг дўстлиги
"Кофир билан ема, ичма, дўст бўлма!"- дейди фундаменталист мулла.
Бу бечора шу гапларни айтиб, кофирлар билан дўстликка қарши чиқади, аммо ўша кофирлар яратган ихтиро ва техникалардан юз бурмайди.
Мен фундаменталист муллаларга бир таклифим бор.
Ҳурматли азиз биродарлар! Агарда жиҳод қилмоқчи бўлсангиз Калашников автоматидан кўра самарали бўлган қуролдан фойдаланинг. Бу қиличдир! Ҳам миллий ҳам диний, ҳаттоки минг маротаба самарали ҳамдир!

8. Араблар- отамиз, русларни отамиз!...
Араблар ва руслар ўзга миллат вакилларидар.
Ўрта Осиё халқлари ҳам ўз тарихларига эга бўлган халқдир.
Русларнинг Ўрта Осиёга келтирган муаммолари арабларнинг келтирганинининг келтирган зарарлари олдида "чепуха"!
Арабларнинг энг катта келтирган зарарли қилмишлари шуки (бошқасини айтиб ўтирмай) Ўрта Осиёда кўп хотинликни ташкил этиб берганликларидир. Бунинг оқибатида турли хотинлардан туғилган ака укалар ўз қондошларининг қонини ичдилар. Чунки улар шундай тарбияланганлар. Илм маърифат ўсгани билан умумий тарзда саводсизлик юқори бўлган.
Руспараст эмасману, аммо Руслар даврида кўп хотинлик ва умумий саводсизликка қарши кураш бўлган. Натижа ўлароқ ҳаттоки аёллар ҳам рўшно кўрганлар одам сафига кирганлар. Араблар давридаги жамиятда аёлларнинг ўрни бўлганми? Йўқ албатта. Яна нега фундаменталист муллани арабларнинг боласи каби ўзни ҳис эитишига ҳайрон қоламан.
Ахир Широқ, Тўмарис ва шу каби Ўрта Осиё халқларининг авлодлари эмасмидик? Доронининг думини тугиб қўйган аёлларимизни қул каби хорлаган араблардан нима яхшилик кўрганмиз ўзи???

9. Динни турларга ажратиш
Ҳаётим давомида шунга гувоҳ бўлдимки, ислом динига эътиқод қилувчилар ҳам ўзаро мазҳабларнинг турлича бўлганлиги сабаблари ўз масҳабларининг устунлиги ва афзаллигидан лоф урадилар.
Агар ўзаро тортишув борар экан, ўзга динлардан муҳокама қилишнинг нима кераклиги бор?! Аввал ўзларингиз бир қарорга келиб олингларда...

10. Қуръонни ўринсиз гапнинг орасига суқиш
Биламизки, Қуръони Карим мусулмон дунёси учун энг азиз бўлган китобдир. Ислом динининг ривожланиш босқичида ҳам Қуръони Карим муҳим роль ўйнаган.
Фундаменталист мулла эса фикрлар алмашинилаётган вақтда гапнинг белидан тепиб илмий китоблар устида баҳс мунозара юритилаётган вақтда диний китобларнинг номларини тиқиштиришни ўзига одат қилиб олган. Ҳар нарсанинг ўз вақти борлигини эса унутиб юборган.
Тасаввур қилиб кўринг-а!
Бир олим киши ўз тадқиқодларини амалга оширишда бир неча олдинги ўтган олиму фозилларнинг китобларидаги фикрлари устида баҳс юритаётган бир вақтда фундаменталист мулла бу китобларинг Қуръони Каримдан ҳам яхшироқ ва афзалроқми деб фикрларни чалғитиб юбориб суҳбатни диний томонга буриб юборади.
Олим бечора эса нима деярини билмай қолади.
Фундаменталист мулла эса мот қилганидан мумнун жилмаяди.
Қайси олим ўз китобини Қуръони Каримдан юқори қўя оларди?!
Шу билан олим айтмоқчи бўлган фикрлар унинг ичида қолиб кетади...

Мистер Қалампир 2013

Комментариев нет:

Отправить комментарий