Меню

пятница, 25 января 2013 г.

Судланмаган ким қолди???

Тошкент шаҳар хўжалик суди "МТС Ўзбекистон" аризасини қабул қилди
Тошкент шаҳар хўжалик суди "Ўздунробита" ХК МЧЖ нинг молиявий мажбуриятларни қондира олмаслиги юзасидан берган банкротлик тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилди.
Бу ҳақда "РИА Новости"га таянган Россия ҳуқуқ ва суд иши ахбороти агентлиги хабар тарқатган.
Манбанинг хабар беришича эндиликда компанияда кузатув ишлари олиб борилади ва вақтинчалик бошқарув тайинланади. Бир ой ичида қарзлар реестри тузилиб, кредиторлар йиғилиши ўтказилади ва унда банкротлик масаласи хал қилинади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, банкротлик иши хўжалик суди томонидан шу мазмундаги ариза қабул қилинган кундан бошлаб 3 ой муддатда кўриб чиқилади. Баъзи истисно ҳолатларда иш икки ойда ҳам тугатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 16 январь куни «Ўздунробита» ХК МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судига банкротлик тўғрисида ариза берган эди. Бунга «Ўздунробита» МЧЖнинг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг  2012 йил 17 сентябрда чиқарган ҳукми ва суднинг Апелляция кенгаши томонидан 2012 йил 8 ноябрда белгиланган мажбуриятларни, яъни 600 млн. доллар миқдоридаги жаримани тўлашга қодир эмаслиги сабаб бўлган.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий