Меню

воскресенье, 27 января 2013 г.

УМИД ЮЛДУЗИ-ТАРИХИЙ КИТОБ. 5-том учун


Ёдгор Обид: Гоҳида ҳайрон...
Гоҳида ўз ҳолимга қоламан ўзим ҳайрон,
Билмам, дунё ишларин қачон англаб етаман...
Тақдир шумликларидан бошим қотар ҳарзамон...
Нодон бўлиб туғилдим. Нодон бўлиб кетаман.

Золим кимдан туғилган, Мазлум қайдан туғилган?
Ҳарбирин ўз - ўзимча гўё таҳлил этаман.
Бари бир ақлим етмас. Ўйларим ҳам бўғилган...
Қандай кўз очган бўлсам, шундай қолиб кетаман.

Жонимни кўп қийнадим. Ёндим. Ўтларга урдим.
Юрт тақдири аслида шундай бўлса нетаман.
Неча йиллар зулмга кўксимни тутатурдим,
Наҳот қолган умрим ҳам нолиб - нолиб ўтаман...


Ҳаёт ўзи шундайми? Тузалмасми у энди?
Оғир хаёлларимни энди қайга элтаман...
Ҳисларимни қорага уйқайди қора туйғу.
Ўйлай - ўйлай ўйлардан гоҳо толиб кетаман.

Боридан жудо бу эл ўз ҳолидан бехабар,
Куйиб айтдим ҳар сўзим. Яна куйиб айтаман.
Билмам, нечун умримиз таҳдидлар таъқиб этар...
Кекса бўлиб туғилдим. Гўдак бўлиб кетаман

Комментариев нет:

Отправить комментарий