Меню

понедельник, 1 апреля 2013 г.

Мени ватан хоини сифатида айблашга.........


 

 
 
Мени ватан хоини сифатида айблашга уринган бир калондимоғ " Буюк"ка жавоб

СЎЗИМ

Гарчи менга димоғ қилдинг, менинг сенга димоғим йўқ,
Димоғим йўқ, димоғ бирла бирор бир сўз демоғим йўқ.

Сўзинг заҳри ўяр бағрим, бузар гоҳи



ҳаловатим,
Етар сабрим, бор тоқатим, ҳатто уяр қабоғим йўқ.

Дардинг бошқа, дилинг бошқа, элга қонинг қўшилмайдир,
Ўтар умринг, дилинг недан бундоғ деган сўроғим йўқ.

Бирор қултум эркин нафас излагандим мазлум элга,
Йўлларимга тузоқ қўйдинг, менинг сенга тузоғим йўқ.

Кўзларимга тўзон тўлди, бағрим аро доғ узра доғ,
Доғли - доғли кечар умрим, яқиним бор, узоғим йўқ.

Нечун элга ғаним бўлдинг сочиб ҳарён қаҳру, ғазаб,
Элнинг мендай гунҳи йўқ, менинг сендай гуноҳим йўқ.

Сўзим шулдир, йўлим шулдир. Додинг бўлса Худога айт,
Сен жоҳилга бундан ортиқ бергудайин сабоғим йўқ.

Ёдгор Обид

 
 
 


Комментариев нет:

Отправить комментарий