Меню

суббота, 30 марта 2013 г.

Катор-толча янгиликлари билан УХХ


Максуд бекжон)
Ўзбекистон миллий демократик мухолифоти, Каримовнинг касаллиги хақида хабар тарқалганидан буён, яна фаоллаша бошлади. Уларнинг бази бир баёнотлари, Ўзбекистонни Каримовдан кегинги кучлардан ҳам рашқ қилаётгандек туюлади. Балки улар Ўзбекистонни эмас, охирги пайтларда улардан кўра Каримовни ҳуш кўриб бораётган хожалари бўлмиш Ғарб куфр етакчиларини рашқ қилишаётгандир.
Бу Мақсуд Бекжоннинг “ демократия яшаш тарзи эмас, балки, яшаш тарзини танлаш учун берилган ҳуқуқ” мақоласидан сезилди.
Балки бу шу одамнинг шахсий кўзқарашидир, лекин у кўтарган мавзуъ, ахолининг зиёли ва
сиёсий қатламини чалғита олмайди. Балки аксинча, бу инсоннинг сиёсий онглилиги хақида шубҳалар пайдо қилади.
Демократия ўзича бир мабдаъ (система), ундан хозир дунёни бошқариб турган тузим келиб чиққан. Тузм эса, мафкура ва уни хаётда мавжудлигини сақлаб турган қонунлардан ташкил топган. Ана шу икки асос инсонларнинг яшаш тарзини белгилайди.
Мен бу каби инсонлар билан бахслашмоқчи эмасман, уларни хатто бу мавзуни чўқур тушуна олишида хам шубхам бор. Лекин муаммо, улар кўтараётган фикрлар хали Каримовнинг жаназаси ўқилмай туриб, халқни куфр манфаатлари томон чалғитишга қаратилаётганида.
Мақсадлари эса, халқнинг манфаътлари эмас. Балки, тоғут Каримовнинг режими қимирлагудек бўлса, Ғарб етакчиларига ўз режимларининг янги лоихаларини тавсия қилишга қаратилган.
Улар шу тариқа иш олиб боришга мажбурлар. Буларнинг харакатлари худди Қатарда туриб Сурия ҳокимиятига интилаётган коалициялик ясама мухолифотига ўхшайди. Булар ҳам халқ томонидан ҳеч қандай қўлловга олингулик жўялик бирор бир иш ясаганлари йўқ. Булгани Ғарбга боқуманда бўлиб, уларни ранжитиб қўймаслик хаққида фикирлашдан нарига хали ҳам ўтолаябдилар.
Шунинг учун, эътибор бериб қалса, уларнинг харакатлари фақат Ғарб манфаътларига қаратилади.
Ғарб эса, бу кабилардан қандай фойдаланиши мумкинлигини, Яқин Шарқда бўлиб ўтаётган қўзғалонларда кўриб турибмиз.
Аслида мусулмонлар учун тоғутларнинг ўзгариши ёки бутунлай алмашиши, хеч қандай манфаат келтирмайди. Балки Мисрда рўй бераётганидек, хеч нарса деярли ўзгармайди.Муаммо бирор бир режимнинг ўзида эмас, балки шу режим ўзига қолқон қилиб келаётган дунё системасида.
Шунинг учун, мустақиллик кураши, бирор бир режимнинг ўзига қаратилишида натижа бермайди. Балки бу кураш, шу каби режимларнинг онаси бўлган, уларни пайдо қилиб ўз манфаътларига йўналтираётган ва хануз ички ишларимизга худди ўз уйидагидек аралашиб келаётган халқаро системага қарши қаратилиши лозим. Улардан нажот тилаш асосига эмас.
Аьу Али

Комментариев нет:

Отправить комментарий