Меню

суббота, 30 марта 2013 г.

1 апрелдан чиқиндиларни олиб чиқиш нархи қимматлашади


«Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси 1 апрелдан қаттиқ маиший чиқиндилар ва Тошкент шаҳри аҳолиси, ташкилотлари ва корхоналаридан чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тарифларни оширади. Бу ҳақда, Norma.Uz’га асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.


Ҳар бир истиқомат қилувчи киши учун (пропискасидан қатъий назар) маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тўлови киши бошига ҳозирги 1500 сўмдан 2300 сўмгача қимматлайди.

Бундан ташқари, юридик шахслар учун ҳам қаттиқ маиший чиқиндилар ва ахлатларни олиб чиқиш тарифлари қимматлашган. «Махсустранс» бу тарифларни охирги марта 2012 йилнинг августида оширган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан эътиборан барча коммунал хизматлар – электр энергияси, газ, иссиқ ва совуқ сув тарифлари қимматлашади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий