Меню

вторник, 5 марта 2013 г.

Каримов Ўзбекистондаги ягона қулдор эмас

Сурат марказида Турсуной Солиева мудиралик қиладиган бўлим, ўнгда эса унинг қўлидагилар машинасини ювишмоқда

ТошМИ медперсонали умумий терапия бўлими мудирасининг машинасини ювмоқда - қулдорлик ахлоқи Ўзбекистоннинг барча соҳаларида мустаҳкамланмоқда.

Суратда, эндиликда Тошкент тиббиёт академияси дея аталган "эски ТошМИ"нинг умумий терапия бўлими жойлашган кўҳна бино эшиги олдида гавдали бир аёл турибди.

Бошлиқларга хос ҳукмфармонлик билан у машинасини астойдил юваётган қўли остидаги икки тиббиёт ҳамшираси ишини кузатмоқда, - бу
манзара Тошкентда бир неча кун илгари тасвирга олинган.


Бошлиғининг машинасини юваётган қизлар, уларнинг касбига ва қонунга хилоф бўлган хизматни, ёқимсиз ва таҳқирли алфозда бажаришмоқда.

Бу "хизмат"дан бош тортиш, улар учун бошлиқ томонидан бирор жазо ёки ишдан ҳайдалиш билан қарши олиниши сезилиб турибди.

Uznews.net мухбири ТошМИ бўлими мудираси Турсуной Солиева билан озроқ мулоқот қилишга муваффақ бўлди.

Тўғри суҳбат бошқа нарса ҳақида бўлди. Бошлиқ нима учун бинони суратга олаётгани билан қизиқди ва XIX асрнинг ноёб обидаси бўлгани сабабли эканини билгач, тинчланди.

Кейин Солиева, ёғоч минора устига катта темир бочка ўрнатилгани, инқилобга қадар ундаги сув билан бутун бино таъминланганини
Одамларни даволаш ўрнига бошлиқ машинасини ювиш
гапириб берди.

У мухбирдан ўз эҳтиёжи учун шу бочкани сотиб оладиган темир усталаридан бирор таниш йўқми дея сўради.

Салбий жавобни олгач у суҳбатга ортиқ рўйхуш бермай, ўз қўли остидагиларни машина ювишга қолдириб узоқлашди.

Uznews.net саволлари

Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси раҳбариятига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиш истаги пайдо бўлди:

Умумий терапия бўлими ходималарининг касб мажбуриятига Солиеванинг машинасини ювиш вазифаси кирадими?

Солиеванинг машинасини ювиш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ҳақ тўланадими ёки улар буни бепул амалга оширишадими?

Солиеванинг машинасини ювиш учун, улар ушбу тиббиёт муассасасида ишга олинишганми?

Терапия бўлимида ва умуман Тошкент тиббиёт акадамиясида аҳолига тиббиёт хизмати кўрсатиш сифатининг оширилишига, юқоридаги каби персоналдан Солиеванинг машинасини ювишда фойдаланиш орқали эришиладими?

Тошкент тиббиёт академияси давлат томонидан ҳақ тўланувчи медперсонал меҳнатидан ўз шахсий машинасини ювишда фойдаланилишига муносабат билдирадими?

Кўпроқ, қишлоқ хўжалигида тарқалган, ҳукуматнинг фермерларни талаш ва миллионлаб одамларни, жумладан болаларни пахта теримига жалб этишда кўринадиган Ўзбекистондаги қулдорлик муносабатлари бошқа соҳаларда ҳам ривожланиб, давом этмоқда.

Мансаби катта шахс ўз манфаатлари учун қўли остидагиларни ишлатиш ва таҳқирлашга асосланган, мамлакатдаги қонунсизлик ва коррупция сабаб авж олган қулдорлик руҳияти, ҳар бир бошлиқни қул эгасига айлантиради.

Тафовут фақат миқёсда. Агар президент Ислом Каримов мамлакат миқёсидаги қулдор саналса, Турсуной Солиева, масалан, ТошМИ умумий терапия бўлими миқёсидаги қуллар эгасидир.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий