Меню

вторник, 12 марта 2013 г.

Ростдан-ми


108
хабар қилганимиздек   http://vatandosh.uz, сайти ёзади шу кунларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШда бир қатор расмий доиралар билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу ташриф доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланашини кутилмоқда.
Кеча Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳамда Вашингтонда жойлашган Нотижорат ҳуқуқ халқаро маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу
ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълум қилди. Меморандум икки жамоат ташкилоти ўртасида фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантириш, ҳукумат фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг кучайтириш, давлат ҳокимияти ва очиқлиги ҳамда ижтимоий шериклик масалаларида ҳамкорлик ўрнатишни кўзда тутади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳамда Нотижорат ҳуқуқ халқаро маркази вице-президенти Наталиа Боржули хоним ўзаро тенглик ва миллий қонунчиликни ҳурмат қилган ҳолда ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишини маълум қилишди.
Мазкур меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳамкорлик алоқаларининг кенгайиб бораётганидан далолат.

Комментариев нет:

Отправить комментарий